Корхонамиз бошқа ташкилот билан озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашга доир хизматлар кўрсатишга шартнома тузди. Унга кўра ходимларимиз унинг ошхонасидан комплекс овқат олишади. Ҳар бир ой охирида ушбу ошхонада овқатланган ходимлар сонидан келиб чиқиб биз бажарилган ишлар далолатномаси ва кўрсатилган хизматлар суммасига ҳисобварақ-фактура оламиз.
Ходимларнинг овқатланишини таъминлаш чоғида ҳужжатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? Унга компенсация ҳисоблаш ва унинг суммасига даромад солиғи солиш, шундан кейин эса уларнинг иш ҳақидан овқатланишнинг ҳақиқий қийматини ушлаш керакми? Ёки бундан енгилроқ вариант мавжудми?
В.Трапезникова,
МЧЖ ХК бош бухгалтери.
– Ходимларни овқат билан таъминлаш шартларини жамоа шартномасида ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатларида (буйруқ, ички тартиб қоидалари, бепул овқатланиш тўғрисидаги низом ва бошқалар) акс эттириш керак. Ушбу ҳужжатларда бепул овқат тақдим этишнинг аниқ тартиби белгиланади ва ҳар бир ходимнинг овқатланишига сарфланган суммани ҳисоблаш қоидалари қайд этилади.
Овқат билан таъминлаш ёки унинг қийматини компенсациялаш вариантлари жуда кўп. Энг кўп тарқалганлари қуйидагилар:
● ходимларга овқатланишга пул компенсацияларини тўлаш;
● ҳақиқатда тўланган харажатлар суммасида, бироқ буйруқ билан белгиланган миқдордан кўп бўлмаган миқдорда овқатланиш харажатлари компенсацияси;
● ўз ошхонасида овқатланишни тшкил этиш (талонлар бўйича);
● «швед столи» тури бўйича овқатланишни ташкил этиш;
● чет умумий овқатланиш ташкилоти хизматларига ҳақ тўлаш (ушбу ҳолда ҳам талон тизими қўлланиши мумкин).
Агар ташкилот талон тизимини танласа, ҳар бир ходим муайян суммага талонлар олганда алоҳида қайдномага имзо чекади ва улар билан ошхонадаги тушликлар учун ҳисоб-китоб қилади.
Компенсация тўловлари кўринишидаги даромадлар сифатида овқатланишга қўшимча тўловларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (Солиқ кодексининг 174-моддаси 13-банди), ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 307-моддаси).
1-вазият. Корхона овқатланишга талонлар беради. Уларнинг қиймати ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш учун ходимларнинг жами даромадига киритилади.
МИСОЛ. Январда ходимга қайднома бўйича ошхонада овқатланиш учун умумий қиймати 88 минг сўм бўлган 22 та талон берилди. Унинг иш ҳақи 400 минг сўмни ташкил қилади. Корхона ошхонага бўнак билан 88 минг сўм ўтказди. Ходимнинг жами даромади 488 минг сўмни ташкил қилади.
Бу ҳолат бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Сумма (сўм)
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Тузилган шартномага кўра овқатланиш учун ошхонага тўланди
|
88 000
|
4330-«Берилган бошқа бўнаклар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Ҳисобварақ-фактура бўйича талонлар олинди
|
88 000
|
5920-«Бошқа жорий активлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Бўнак ёпилди
|
88 000
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
4330-«Берилган бошқа бўнаклар»
|
Қайднома бўйича талонлар берилди
|
88 000
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»; 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»; 5920-«Бошқа жорий активлар» |
Талонларни олиш харажатлари ҳисобдан чиқарилди
|
88 000
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»; 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» |
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»; 4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари» |
Ходимга иш ҳақи ҳисобланди
|
400 000
|
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»; 9410–9430-«Давр харажатлари» |
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланди
|
31 416
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
ШЖБПҲ суммаси ҳисобланди
|
3 696
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
6530-«Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварақларга тўловлар»
|
Мажбурий суғурта бадаллари (7%) ушланди
|
34 160
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»
|
Иш ҳақи тўланди
|
334 424
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
|
2-вазият. Корхона овқатланишга талонлар беради ва ўз харажатларини иш ҳақидан ушлаш билан қоплайди.
МИСОЛ. Январда ходимга қайднома бўйича ошхонада овқатланишга 88 минг сўм суммасида 22 та талон берилди, у ходимнинг иш ҳақидан ушланади. Ходимнинг жами даромади 400 минг сўмни ташкил қилади.
Бухгалтерия ҳисобида бу ҳолат қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Сумма (сўм)
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Тузилган шартномага кўра овқатланиш учун ошхонага тўланди
|
88 000
|
4330-«Берилган бошқа бўнаклар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Ҳисобварақ-фактура бўйича талонлар олинди
|
88 000
|
5920-«Бошқа жорий активлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Бўнак ёпилди
|
88 000
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
4330-«Берилган бошқа бўнаклар»
|
Қайднома бўйича талонлар берилди
|
88 000
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»; 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» |
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»; 5920-«Бошқа жорий активлар» |
Талонларнинг қиймати ходимнинг иш ҳақидан ушланди
|
88 000
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»
|
Ноила МУҚМИНОВА,
экспертимиз.