Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 7 / Ахборот-коммуникация технологиялари

Солиқ тизими: янги интерактив хизматлар

Ҳаётимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни тобора ортиб бораётгани зарур ахборотлардан тезкор хабардор бўлиш, турли интерактив хизматлардан фойдаланиш имконини бермоқда. 

 

Масалан, солиққа оид тушунмовчиликка дуч келсангиз, аввало, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг сайти – www.soliq.uz орқали интерфаол хизматлардан фойдаланиб, соҳага оид ҳар қандай саволга жавоб топишингиз мумкин. Мабодо жавоб тополмасангиз, сайтдаги «Электрон қабулхона»га киринг. Тизимга зарур маълумотларни киритсангиз, сиз учун «Фуқаролар мурожаатларини қайд этиш карточкаси» очилади. Шунга асосан аниқ вақтда сиз учун тегишли мансабдор шахс билан учрашув ташкил этилади.

Мазкур хизматдан смартфонлар учун мўлжалланган «SOLIQ» мобил иловаси ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали ҳам фойдаланиш мумкин.

«SOLIQ» мобил иловаси ўзбек ва рус тилларида яратилган бўлиб, у орқали «СТИРингизни аниқланг», «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар», «Сизнинг солиқ хизматингиз», «Солиқ қарзини аниқлаш», «ҚҚС тўловчи», «Кўп учрайдиган саволлар», «Мурожаатлар ҳақида маълумот олиш», «Солиқ низоларини кўриб чиқиш», «Кичик бизнес тоифасига мансублигини аниқлаш», «Сўровнома», «Имтиёз маълумотномаси», «Электрон қабулхона», «Текширишлар режа жадвали», «Ўз бизнесингни ярат» каби интерактив хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Давлат солиқ қўмитасининг ягона телефон рақами вазифасини ўтовчи «Автоинформатор» интерактив хизмати ҳам солиқ тўловчиларга яна бир қулайлик бўлди. Бунда кўп каналли (0371) 202-32-82 телефон рақами орқали хизмат кўрсатилади. Мазкур телефон автоматик режимда тегишли дастур асосида солиқ тўловчиларга қатор мавзуларда маълумот тақдим этади. Хусусан, тизим орқали Давлат солиқ қўмитаси фаолияти, жисмоний ва юридик шахсларга солиқ солиш, валюта назорати ва халқаро хамкорлик, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, солиқ солиш методологияси, бозорлар ва савдо комплекслари фаолияти, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш, назорат тафтиш текширишлари ҳамда солиқ органларининг интерактив хизматлари бўйича маълумот олиш мумкин.

«Автоинформатор» зарурият туғилганда қўнғироқларни Давлат солиқ қўмитасининг масъул ходимлари, раҳбарияти телефон рақамларига, «ишонч телефони»га ҳамда ягона телефон маълумотномасига ўтказиш имконига эга.

Яна бир янгилик: жорий йилдан бошлаб солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан «Клик» ва «Мбанк» тўлов тизимлари ёрдамида мобил телефон ёки интернет орқали онлайн режимида тўлаш мумкин. Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланишда қўшимча пул олинмайди. Тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига автоматик равишда қайд қилинади. Бунинг учун тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган Online-UZCARD пластик карталаридан фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, солиқ тўловчилар учун яратилаётган қулайликлар кўлами кенгайиб бормоқда. Айни пайтда соҳанинг барча йўналишларини қамраб олган интерактив хизматлар сони олтмишга яқинлашди.

Бундай имкониятлар ҳар қандай бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг вақти ва маблағини тежаш, оворагарчиликларнинг олдини олиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг ҳар жиҳатдан янада тараққий этишига замин яратади.

 

ЎзА.

Прочитано: 3484 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика