Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 3 / Нуқтаи назар

«Ҳисобварақ-фактура»ни таржима қилиш шартми?

«Ҳисобварақ», «Ҳисоб рақам», «Счёт» – қай бири тўғри?» мақоласида келтирилган таъкидлар ўринли, ҳақиқатан ҳам банк фаолияти ва бухгалтерия ҳисобига доир меъёрий ҳужжатларида «ҳисобварақ» термини қўлланилган. Муаллифнинг якуний фикрларига қўшилган ҳолда «ҳисобварақ» ёки «ҳисоб варақ» атамалари ўрнига «счёт» атамасидан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бухгалтерия ҳисоби соҳасида кўпчилик атамалар асосан русчадан олинган, шу сабабли ўзбек тилига таржимасини ҳар таржимон ҳар хил таржима қилган бўлиши мумкин. Бунда нимага «ҳисобварақ-фактура» атамаси тўлиқ таржима қилинмаган, деган савол туғилиши мумкин.

Бу каби саволларнинг олдини олиш учун Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар томонидан кейинчалик Адлия вазирлигида тасдиқланганидан сўнг барча хўжалик юритувчи субъектлар учун қўлланилиши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда атамалар бир хиллигига амал қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.


Тошкент молия институти

«Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси жамоаси.

Прочитано: 4300 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-01-25 11:47:31, Гость_:
Менинг фикримча "ҳисоб-фактураси" бўлиши керак бу ерда "варақ" сўзини ўзи ортиқча деб ўйлайман. Кейин бухгалтерни "ҳисобчи" деб юритиш ҳам нотўғри чунки  бу халқаро сўз, ҳисобчини сўзини таржимаси эса счетний работник бўлади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика