● 2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставка, энг кам ставка – 8,5%, ўртача ставка – 17%, энг юқори ставка – 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин – ПҚ-2270-сон Қарор).
Солиқ солинадиган даромад миқдори
|
Солиқ суммаси
|
118 400 сўмгача
|
0 фоиз
|
118 401 сўмдан 592 000 сўмгача (5 х 118 400)
|
Даромад суммасининг 8,5 фоизи
|
592 001 сўмдан 1 184 000 сўмгача
|
40 256 сўм + 592 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи
|
1 184 001 сўм ва ундан юқори
|
140 896 сўм + 1 184 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи
|
● Январь ойида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 118 400 сўмни ташкил этади (Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон) билан белгиланган).
● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – СК).
● 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).
● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
● 2015 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 7 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-банди).
I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ
1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходим корхонада ярим ставкада ишлайди. Унга январь ойида 115 000 сўм иш ҳақи тўланди. Жисмоний шахснинг 118 400 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади.
Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (115 000 х 0%) ташкил қилади.
Ходимда солиқ солинадиган даромад мавжуд эмаслиги боис, унинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди ҳамда улар ЖШДСдан чегирилмайди.
Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 8 050 сўмга (115 000 х 7%) тенг.
Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:
115 000 – 8 050 = 106 950 сўм тўланади.
2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимга январь ойида 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Жисмоний шахснинг 118 401 сўмдан 592 000 сўмгача бўлган даромадига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Январь ойи учун ЖШДС суммаси:
(500 000 – 118 400) х 8,5% = 381 600 х 8,5% = 32 436 сўмга тенг.
Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисобланади ва у:
(500 000 – 118 400) х 1% = 381 600 х 1% = 3 816 сўмни ташкил этади.
Январь ойи учун бюджетга:
32 436 – 3 816 = 28 620 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг жами иш ҳақидан – 500 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:
500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.
ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:
500 000 – 32 436 – 35 000 = 432 564 сўм тўланади.
3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 700 000 сўм ҳақ тўланган. ЖШДС суммасини аниқлаш учун 17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:
(700 000 – 592 000) х 17% = 108 000 х 17% = 18 360 сўм.
Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 40 256 сўмни ташкил қилади. Январь ойи учун солиқ суммаси:
40 256 + 18 360 = 58 616 сўмга тенг.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(700 000 – 118 400) х 1% = 581 600 х 1% = 5 816 сўмни ташкил этади.
Январь ойи учун бюджетга:
58 616 – 5 816 = 52 800 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
700 000 х 7% = 49 000 сўмни ташкил этади.
Ходим қўлига:
700 000 – 58 616 – 49 000 = 592 384 сўм иш ҳақи олади.
4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 200 000 сўм ҳақ тўланган. Аввало 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:
(1 200 000 – 1 184 000) х 23% = 16 000 х 23% = 3 680 сўм.
Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 140 896 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиш орқали январь ойидаги даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:
140 896 + 3 680 = 144 576 сўм.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(1 200 000 – 118 400) х 1% = 1 081 600 х 1% = 10 816 сўмга тенг.
Январь ойи учун бюджетга:
144 576 – 10 816 = 133 760 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.
Ходим қўлига:
1 200 000 – 144 576 – 84 000 = 971 424 сўм иш ҳақи олади.
II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА
5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварини чиқариб ташланган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 200 000 сўм ҳақ тўланган. Солиқ солинадиган даромад:
1 200 000 – 118 400 х 4 = 120 000 – 473 600 = 726 400 сўмга тенг.
17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
(726 400 – 592 000) х 17% = 134 400 х 17% = 22 848 сўм.
Унга ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммасини қўшиш орқали имтиёз эгасининг январь ойидаги иш ҳақидан ЖШДС суммасини аниқлаймиз:
40 256 + 22 848 = 63 104 сўм
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(726 400 – 118 400) х 1% = 608 000 х 1% = 6 080 сўмни ташкил этади.
Бюджетга:
63 104 – 6 080 = 57 024 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
1 200 000 х 7% = 84 000 сўмни ташкил этади.
Ходим қўлига:
1 200 000 – 63 104 – 84 000 = 1 052 896 сўм иш ҳақи олади.
6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
● СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 12 = 1 420 800 сўм).
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 800 000 сўм ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам берилган.
Солиқ солинадиган даромад:
879 200 сўмга (800 000 + 1 500 000 – 1 420 800) сўмга тенг.
17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
(879 200 – 592 000) х 17% = 287 200 х 17% = 48 824 сўм.
ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь ойи учун жисмоний шахснинг даромадидан ЖШДСни оламиз:
40 256 + 48 824 = 89 080 сўм.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(879 200 – 118 400) х 1% = 760 800 х 1% = 7 608 сўмни ташкил этади.
Январь ойи учун бюджетга:
89 080 – 7 608 = 81 472 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.
Ходим қўлига:
800 000 + 1 500 000 – 89 080 – 56 000 = 2 154 920 сўм иш ҳақи ва моддий ёрдам олади.
7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 118 400 х 6 = 710 400 сўм).
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 800 000 сўм ҳақ тўланган. Унга 1 000 000 сўмлик ноутбук совға қилинди.
Солиқ солинадиган даромад 1 089 600 сўмга (800 000 + 1 000 000 – 710 400) тенг.
17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
(1 089 600 – 592 000) х 17% = 497 600 х 17% = 84 592 сўм.
ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь ойи учун ЖШДСни чиқарамиз:
40 256 + 84 592 = 124 848 сўм.
Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(1 089 600 – 118 400) х 1% = 971 200 х 1% = 9 712 сўмга тенг.
Бюджетга:
124 848 – 9 712 = 115 136 сўм ЖШДС ўтказилади.
Январь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:
800 000 х 7% = 56 000 сўмни ташкил этади.
Ходим қўлига:
800 000 – 124 848 – 56 000 = 619 152 сўм иш ҳақи олади.
8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварини чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби
Қуйидагиларга мувофиқ:
● СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (118 400 х 12 = 1 420 800 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;
● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (118 400 х 6 = 710 400 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;
● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (118 400 х 4 = 473 600 сўм) чиқариб ташланади.
СКнинг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 900 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга 1 500 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 900 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг январь ойидаги ялпи даромад 3 300 000 сўмни (900 000 + 1 500 000 + 900 000) ташкил қилди.
Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:
3 300 000 – 1 420 800 – 710 400 – 473 600 = 695 200 сўм.
17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
(695 200 – 592 000) х 17% = 103 200 х 17% = 17 544 сўм.
ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь ойи учун ЖШДСни чиқарамиз:
40 256 + 17 544 = 57 800 сўм.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(695 200 – 118 400) х 1% = 576 800 х 1% = 5 768 сўмни ташкил этади.
Бюджетга:
57 800 – 5 768 = 52 032 сўм солиқ ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
900 000 х 7% = 63 000 сўмни ташкил этади.
Ходим қўлига:
900 000 + 1 500 000 – 57 800 – 63 000 = 2 279 200 сўм олади.
9-ВАЗИЯТ. Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
● СКнинг 179-моддаси 31-бандига кўра фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига тўланган ҳақ 1 000 000 сўмни ташкил қилди. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2014–2015 ўқув йилида ўғлининг институтда ўқиши учун 2 100 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.
Ходимнинг аризасига биноан ўқиш учун тўланган ҳақни сўндиришга унинг даромадларидан ҳар ойда 350 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди.
Январь ойи учун солиқ солинадиган даромад 650 000 (1 000 000 – 350 000) сўмга тенг.
17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз ҳамда унга ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь ойи учун ЖШДСни чиқарамиз:
(650 000 – 592 000) х 17% + 40 256 = 58 000 х 17% + 40 256 = 9 860 + 40 256 = 50 116 сўм.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(650 000 – 118 400) х 1% = 531 600 х 1% = 5 316 сўмни ташкил этади.
Бюджетга:
50 116 – 5 316 = 44 800 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
1 000 000 х 7% = 70 000 сўмга тенг.
Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ўқиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:
1 000 000 – 50 116 – 70 000 – 350 000 = 529 884 сўм иш ҳақи тўланади.
III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР
10-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).
● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.
Ўриндош ходимга январь ойида 450 000 сўм иш ҳақи тўланган. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.
550 000 сўм 592 000 сўмдан ошмаслиги сабабли, 118 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 118 401 сўмдан 592 000 сўмгача бўлганда – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь учун ЖШДС суммаси:
(550 000 – 118 400) х 8,5% = 431 600 х 8,5% = 36 686 сўмга тенг.
Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:
(550 000 – 118 400) х 1% = 431 600 х 1% = 4 316 сўм.
Январь ойи учун бюджетга:
36 686 – 4 316 = 32 370 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари январь ойидаги жами иш ҳақидан – 550 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказилади. Улар:
550 000 х 7% = 38 500 сўмни ташкил этади.
Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош:
550 000 – 36 686 – 38 500 = 474 814 сўм иш ҳақи олади.
11-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби
● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2270-сон Қарорга 26-илова).
● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.
● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ставка бўйича ЖШДС солинади – 8,5%лик (СКнинг 181-моддаси).
● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 500 000 сўм тўланган. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 60 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.
Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 180 000 сўмни (3 000 х 60) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:
800 000 х 8,5% = 68 000 сўм.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз. 500 000 сўм 592 000 сўмдан ошмаганлиги боис, 118 400 сўмгача бўлган суммага 0%лик ставка бўйича, 118 401 сўмдан 592 000 сўмгача – 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:
(500 000 – 118 400) х 8,5% = 381 600 х 8,5% = 32 436 сўм.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади:
(500 000 – 118 400) х 1% = 381 600 х 1% = 3 816 сўм.
Январь ойи учун бюджетга:
32 436 – 3 816 = 28 620 сўм ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
500 000 х 7% = 35 000 сўмни ташкил этади.
Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:
500 000 + 800 000 – 32 436 – 68 000 – 35 000 = 1 164 564 сўм тўланади.
Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ
тайёрлади.