Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси ҳамда 31-моддаларида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича ҳисобварақ очилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги» йўриқномада «ҳисобварақ» термини қўлланилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларда «ҳисобварақ» термини қўлланилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Назрулло ОБЛОМУРОДОВ,
Тошкент молия институти Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит
кафедраси мудири, доцент.