2015 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси туширилди.
Инфляциянинг амалдаги ва кутилаётган даражасидан келиб чиққан ҳолда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини, иқтисодиётнинг реал секторида инвестицион фаолликнинг ошишини янада рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви 2015 йилнинг 1 январидан қайта молиялаш ставкасини амалдаги 10%дан 9%гача тушириш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар берилади МБнинг расмий сайтида.
Қайта молиялаш ставкаси туширилишини ҳисобга олиб, ставка миқдорига боғлиқ бўлган ипотека ва бошқа кредитлар бўйича тўловлар фоизи ҳам камайтирилади.
Муайян вақт давомида қайта молиялаш ставкаси йиллик 10% даражасида сақлаб қолинаётган эди, 2013 йилда эса у 12%ни ташкил этган.