Norma.uz
Публикации
30.10.2018 Ходимнинг мажбуриятларини кенгайтириш
Компаниямизда аппарат раҳбари – мансабдор шахслар ўз ваколатларини самарали ва аниқ ташкил этган ҳолда бажаришлари имконини берувчи шарт-шароитлар яратиш учун иш бошқарувчини тайинлаш зарур. Бироқ штат жадвалимизда бундай лавозим йўқ. Олий маълумотли ходимимиз бор. Бироқ унинг лавозим мажбуриятларида бундай функция қайд этилмаган. Ходим қўшимча ҳақ тўланса, масъул этиб тайинланишга рози. Бизнинг ҳолатда қўшимча мажбуриятлар юклатилганлиги ва қўшимча тўловни қандай расмийлаштирган маъқул?
далее...»»
30.10.2018 Ишдан бўшатиш – охирги чора
Ишда жанжаллашиб қолиб, ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим. Ўша кундан бери ишга чиқмаяпман. Иш берувчи мени прогул учун ишдан бўшатиши мумкинми?
далее...»»
30.10.2018 Оширилган коэффициентни ҳисобга олган ҳолда
МЧЖнинг асосий фаолият тури – нотурар жойларни ижарага бериш. Корхона балансида 2 х 1 000 кВА ўз трансформатор подстанцияси бор. Биз ТошшаҳарЭТК билан шартнома тузганмиз, 1 тариф гуруҳи истеъмолчиси ҳисобланамиз (1 кВт учун 228,6 сўм). Ҳозир жойни умумий овқатланиш хизматларини кўрсатадиган юридик шахсга ижарага бераяпмиз. Ижарага олувчининг овқат тайёрлаш ускунаси қисман электр энергиясида ишлайди. Электр энергияси ҳақи ҳисоблагич бўйича 1 кВт учун 228,6 сўмдан келиб чиқиб тўланади. Ижарага олувчи электр энергияси истеъмолини қайси тариф бўйича қоплаши лозим – 14.03.2018 йилдаги 19-03-22-06-ЎзР-6-2018-сон тарифлар реестрига (4-гуруҳ) мувофиқ ёки амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициентни қўллаган ҳолда ВМнинг 28.12.2017 йилдаги ¬1025-сон қарорига мувофиқ?
далее...»»
30.10.2018 Лицензияни қайта расмийлаштиринг!
Президентнинг 17.07.2017 йилдаги ПҚ-3137-сон қарорига мувофиқ, дорихоналар 2018 йил 1 январга қадар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни амалга ошириш лицензияларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида қайта расмийлаштиришлари шарт. ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайёр дори воситаларини чакана сотиш учун берган, амал қилиш муддати 2020 йилгача бўлган лицензиялар ҳақиқий ҳисобланадими? Лицензияни қайта расмийлаштирмасдан фаолиятни давом эттириш қонунийми?
далее...»»
30.10.2018 Бетон қоргич учун рухсатнома
Қурилиш майдончасида бетон қорувчи узел (БҚУ) уни сув билан таъминлаш учун бурғуланган қудуқ билан бирга жойлаштирилган. БҚУни ўз ҳудудида жойлаштириш тўғрими? БҚУни ўрнатиш ва ундан фойдаланиш учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар (лицензиялар, сертификатлар) зарур?
далее...»»
30.10.2018 Товарнинг таснифи аҳамиятга эга эмас
Корхонамиз Россия Федерациясидаги юридик шахсдан ёғоч-тахта материалларини сотиб олди. Ушбу мақсад учун банкдан кредит олганмиз. Ҳозир ёғоч-тахта материалларини ички бозорда маҳаллий корхоналарга реализация қилмоқчимиз. Бироқ солиқ инспекциясидагилар бундай қилишга ҳақли эмаслигимизни айтишмоқда, Президентнинг 17.01.2018 йилдаги ПҚ-3479-сон қарорига мувофиқ товар биржа орқали реализация қилиниши керак экан. Монополист корхона бўлмасак ҳам бу товарни биржа орқали реализация қилишимиз керакми?
далее...»»
30.10.2018 180 кундан ортиқ эмас
Импорт контрактлари бўйича дори воситалари етказиб берилди. Етказиб берилгандан кейин қайси муддатдан бошлаб контрактлар бўйича дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган ҳисобланади? Импорт контрактлари бўйича тўловни кечиктиришнинг энг кўп муддати неча кунни ташкил этади?
далее...»»
30.10.2018 Устав фондини кўпайтиришни якунланг
МЧЖ 10 млн сўм миқдоридаги устав фондини тўлиқ шакллантирди, муассислар – 20%, 20% ва 60%лик улушга эга уч нафар жисмоний шахс. Муассислар умумий йиғилишининг баённомаси билан у 250 млн сўмгача кўпайтирилиши эълон қилинди. Муассислардан бири ўз улушини кўпайтириш ҳисобига 70 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини қисман киритди. Энди шу муассиснинг ўзи улушининг бир қисмини тўртинчи жисмоний шахсга сотаяпти. Таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш керак. 10 млн сўмлик умумий устав фондига эга бўлган ҳолда фақат янги муассисни киритиш йўли билан қайта рўйхатдан ўтказиш мумкинми? Ёки 80 млн сўмлик суммадаги қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда устав фондини рўйхатдан ўтказиш зарурми?
далее...»»
30.10.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
30.10.2018 Миллий ширинликлар: экспорт қилишга рухсат
Хусусий корхона бир неча йилдан буён қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ёзда тожикистонлик тадбиркорлар билан Тошкентда учрашганда уларни ўз маҳсулотларимиз билан меҳмон қилдик, уларга ёқди. Уни экспорт қилишни таклиф этдилар. Ҳозир Хўжанддаги бир тадбиркор билан келишувга эришганмиз. Бир неча йил аввал ўз маҳсулотларимизни Қозоғистонга сотмоқчи бўлганимизда нон-булка ва қандолат маҳсулотларини республика ташқарисига сотиш мумкин эмас дейишган эди. Ҳозир бундай тақиқ ёки чекловлар борми? Агар қандолат маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат берилган бўлса, буни қандай шартларда амалга ошириш мумкин? Божхонага қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак, расмийлаштириш қанчага тушади? Хорижий шахс билан шартнома қандай форматда тузилган бўлиши лозим?
далее...»»
30.10.2018 Ўзаро алоқадор шахс билан импорт битими
Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ўзаро алоқадор юридик шахслар, бунда битта жисмоний шахс муассис ҳисобланади, Ўзбекистонга товар етказиб бериш учун импорт контрактини туздилар. 1. Олиб кирилган маҳсулотни божхонада расмийлаштириш чоғида божхона қиймати қандай аниқланади? 2. Бундай битимлар бўйича ҳисобга туриш, улар юзасидан ҳисоботлар топшириш, солиқларни қўшимча ҳисоблаш керакми?
далее...»»
30.10.2018 Вахта усулида ишловчи учун соатбай тариф
Вахта усулида ишлаганда соатбай тариф ставкаси қандай ҳисобланади? Маош бир ойдаги белгиланган соатлар сонига (сентябрь – 160 соат) ёки бир йилдаги иш соатларининг ўртача ойлик сонига (2018 йилда – 166,92 соат) бўлинадими? Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда тунги вақтдаги иш учун устамани тўғри ҳисоблаш мақсадида ишнинг вахта усулида соатбай ставкани қандай ҳисоблаш мумкин?
далее...»»
30.10.2018 Ходимлардан ундириладиган жарималар ҳисоби
Ходим меҳнат интизомини бир неча марта бузганлиги учун раҳбарият унга жарима кўринишида жазо қўллаш ҳақида қарор (буйруқ) чиқарди, шунингдек уни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Ходимдан ушлаб қолинган жарима суммаси қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
30.10.2018 Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2018 йилнинг октябрь ойи учун
далее...»»
30.10.2018 Норезидент юридик шахснинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси
Норезидент юридик шахслар Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Бунда улар мустақил солиқ тўловчилар бўладиган айрим юридик шахсларни ташкил этишда иштирок этишлари, шунингдек уларни ташкил этмасдан фаолият юритиб, ўз фаолиятларидан даромад олишлари мумкин. Кейинги ҳолатда норезидентнинг бюджет билан ҳисоблашиш тартибини белгилаш учун, яъни фақат солиқ мақсадларида «доимий муассаса» атамаси қўлланилади. Доимий муассасани белгилашнинг бундай тартиби 2018 йил охиригача амал қилишини қайд этиб ўтамиз. 2019 йилдан янги Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан у ўзгариши мумкин.
далее...»»
30.10.2018 Иккиламчи ижарага бериш – воситачилик эмас
2018 йилда ташкил этилган МЧЖ – кичик корхона. Асосий фаолият тури – хизматлар кўрсатиш (лаборатория синовлари). Ушбу фаолият тури бўйича ЯСТ ставкаси – 5%. Импорт ускунага буюртма берганлигимиз, божхонадан ўтказиш ва бошқа тайёргарлик ишлари муносабати билан жорий солиқ даврида (2018 йил) МЧЖнинг асосий ва ягона даромади ижарага олинган ускунани иккиламчи ижарага беришдан тушган тушум бўлади. Ускунани иккиламчи ижарага бериш фаолияти (жорий солиқ даврида бошқа даромадлар мавжуд бўлмаганда) воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматларини кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларига кирадими? Ускунани иккиламчи ижарага беришдан ЯСТ қандай ставкада ҳисобланади – 5% ёки 33%?
далее...»»
30.10.2018 Грант олувчиларга хизматлар – ҚҚСсиз
Ташкилотимиз ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарорига мувофиқ маблағларни ташкилотимизни ривожлантириш жамғармасига мақсадли йўналтирадиган бюджет ташкилоти сифатида имтиёзга эга. Биз сертификатлаштириш хизматларини кўрсатамиз ва барча корхоналарга ҳисобварақ-фактураларни ҚҚС билан ёзиб берамиз. Сертификатлаштириш бўйича хизматларимиз ҳақини грант маблағлари ҳисобига тўлаётган ташкилотга ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактура ёзиб беришга ҳақлимизми? Қолган барчага ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСни ажратиб кўрсатган ҳолда ёзиб берамиз.
далее...»»
30.10.2018 Қайта ҳисоб-китоб қилиш талаб этилади
Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи корхона 2018 йил 1 октябрдан қатъий белгиланган солиқ тўлаш бекор қилингани ва автотураргоҳлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтганлари муносабати билан қатъий белгиланган солиқ бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириши керакми?
далее...»»
30.10.2018 Хорижий фуқароларга дивидендлар
1. Хорижий юридик шахс бўлган акциядорлик жамияти муассисининг даромадларига (дивидендлар тарзидаги) солиқ солинадими? 2. Қандай солиқ ҳисоботларини (чораклик, йиллик) топшириш лозим?
далее...»»
30.10.2018 Ер участкаларини олишга доир харажатлар ҳисоби
Таҳририятга ўқувчиларнинг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олишга доир корхона харажатларини ҳисобда акс эттириш билан боғлиқ саволлари келиб тушди. Молия вазирлигига расмий тушунтириш беришни сўраб мурожаат қилдик ва жавоб олдик.
далее...»»
Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика