Norma.uz

Трансген маҳсулот: усти ялтироқ, ичи-чи?

 

Кейинги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва таркиби курраи замин аҳолисининг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Эълон қилинган маълумотларга қараганда, тўйиб овқатланмаслик ёки оқсил-калориянинг тақчиллиги оқибатида дунёда йилига 15 млн киши ҳалок бўлмоқда.

 

Халқаро илмий ҳамжамиятнинг башорат беришича, 2050 йилга бориб ер аҳолисининг сони 9-11 млрд га етади. Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини икки баравар эмас, ҳатто уч бараварга ошириш долзарб масалага айланади. Ана шу вақтда трансген маҳсулотларни ишлаб чиқаришга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошади. Бундай маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги юқори, таннархи арзон бўлиши билан аҳамиятлидир. Трансген ўсимликлар билан трансген ҳайвонларни яратиш тамойили эса бир хил: ҳар икки ҳолда ҳам ДНКга сунъий равишда бегона унсур киритилади.

Ўсимликшуносликда ген инженериясининг асосий маҳсулотларига соя, маккажўхори, картошка, ғўза, қанд лавлаги киради. Ген инженерияси йўли билан ҳосилдорликни 40-50%га ошириш мумкин. Сўнгги 5 йил оралиғида трансген ўсимликлар етиштириладиган ер майдонлари 8 млн гектардан 46 млн гектарга қадар ошди.

Трансген маҳсулотнинг ўзи нима? Трансген ўсимлик деб таркибида бошқа турдаги ўсимлик ёки ҳайвонлардан олиб ўтказилган генлар муваффақиятли фаолият кўрсатаётган маҳсулотларга айтилади. Бу ушбу маҳсулотларнинг вируслар, гербицидлар, зараркунандалар ва ўсимлик касалликларига нисбатан юқори даражада чидамлилигини ошириш учун қилинади. Ана шундай гени ўзгартирилган маҳсулотлардан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари таъм жиҳатидан мазалироқ, кўриниши кўркамроқ ва сақланиши узоқроқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга бундай маҳсулотлар уларнинг табиий «биродарлари»га нисбатан мўл-кўл ҳосил бериши мумкин.

Генетик ўзгартирилган маҳсулот дегани нима? Бунда бир организмдан лаборатория шароитида ажратиб олинган ген бошқа организмнинг ҳужайрасига ўтқазилади. Америка тажрибасидан мисоллар келтирадиган бўлсак, дейлик, совуққа чидамли помидор ёки қулупнайни қўлга киритиш учун уларга шимолий балиқларнинг гени «урчитилади»; маккажўхорини зараркунандалар еб битказмаслиги учун унга илоннинг заҳридан олинган ўта фаол ген «эмланади»; қорамол тезроқ эт йиғиши учун унга ўзгартирилган ўсиш гормони ўтқазилади (лекин бунда унинг сути саратон касаллигини келтириб чиқарадиган гормонларга тўйинади); соя ўсимлиги гербицидлардан «қўрқмаслиги» учун унга петуния ўсимлигининг, шунингдек айрим бактерия ва вирусларнинг генлари «пайвандланади».

Генетик модифицикацияланган маҳсулот (одатда ГМО деб юритилади) етиштириш – дунёда йирик ва истиқболли бизнес. Бундай маҳсулотлар бугунги кунда АҚШ, Канада, Франция, Хитой, Жанубий Африка, Аргентинада кенг миқёсда етиштирилади.

Генетик модифицикацияланган маҳсулотлар ХХ аср биологиясининг ютуқларидан бирига айлангани рост. Лекин асосий савол – бундай маҳсулотлар инсон учун хавфлими-йўқми, бу масала ҳали-ҳануз очиқлигича қолаётир. Технология қанчалик юқори бўлса, хавф ҳам шунча юқори бўлади. Шунинг учун киши бу масалада оддий ҳақиқатни ёддан чиқармаслиги керак: ҳар қандай технология ўзининг аниқ-равшан ижобий ва номаълум салбий жиҳатларига эга бўлади...

 

Зулфия Отахонова,

186-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси,

 

Нигора Нарзуллаева,

биология фани ўқитувчиси.

Прочитано: 929 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика