Norma.uz
Книги
«Трудовое законодательство Республики Узбекистан» (сборник нормативно-правовых актов) на узбекском и русском языках

Электронное издание представляет собой сборник нормативно-правовых актов по трудовому законодательству

РАСЧЕТЫ С ПЕРСОНАЛОМ II ТОМ ОСОБЕННОСТИ ОПЛАТЫ ТРУДА

В книге рассмотрены вопросы оплаты труда отдельных категорий работников, в отдельных сферах и случаях. В частности, раскрыты особенности оплаты труда совместителей, сезонных работников и надомников — действующие ограничения при приеме на работу совместителей, начисление им заработной платы при повременной и сдельной форме оплаты труда, виды сезонных работ и расчеты с работниками-сезонщиками, особенности организации надомного труда и выгоды работодателей при использовании труда надомников, возмещение расходов надомников и оплата их труда.

Налоговое законодательство Республики Узбекистан Сборник нормативно-правовых актов

Данное электронное издание по сути представляет собой сборник нормативно-правовых актов по налоговому законодательству Республики Узбекистан. В него вошли все законы, указы, постановления, распоряжения Президента Республики Узбекистан, постановления и распоряжения Кабинета министров Республики Узбекистан, зарегистрированные Министерством юстиции Республики Узбекистан, а также иные нормативные акты, в том числе ведомственные и местные, касающиеся вопросов налогообложения.

Годовой отчет–2013

Издательство «Norma» предлагает новую электронную книгу для бухгалтеров. В пособии специалисты подробно, по строкам баланса, разъясняют порядок учета финансово-хозяйственных операций и их налоговые последствия. Разъяснения сопровождаются актуальными примерами и конкретными расчетами, с учетом всех изменений и дополнений, внесенных в законодательство.

Электронная книга Сборник договоров

В предлагаемом сборнике представлены типовые и примерные формы договоров, утвержденные нормативными актами, а также примерные формы договоров, разработанные экспертами-юристами ООО «Norma».

Практика бухгалтерского учета (в 2 томах)

В книге излагаются основы организации и техника ведения бухгалтерского учета. В каждом разделе содержатся методические рекомендации, правовая информация, разъяснения особенностей учета, оприходования и налогообложения рассматриваемых объектов: основных средств, нематериальных активов, финансовых инвестиций и др.

Электронный комментарий к Налоговому кодексу

Издательство «Norma» выпустило электронную книгу «Комментарий (постатейный) к Налоговому кодексу Республики Узбекистан. Общая часть» с учетом всех изменений и дополнений в законодательстве (на русском языке).

Годовой отчет–2012

Издательство «Norma» реализует электронную книгу «Годовой отчет–2012», подготовленную специалистами «Norma Ekspert», на русском языке с учетом всех изменений и дополнений, внесенных в законодательство.

3000 бухгалтерских проводок

Издательством «Norma» совместно с ООО «Norma Hamkor» выпущена в свет электронная версия книги 3000 бухгалтерских проводок.

Краткий семейный справочник о наследстве и наследовании

В справочнике подробно рассмотрены вопросы наследования, приведены статьи Гражданского кодекса и образцы завещаний, приведены конкретные примеры.

Вышел комментарий к Налоговому кодексу

В издательстве "Norma" вышел в свет подробный постатейный комментарий к Особенной части Налогового кодекса Республики Узбекистан.

Дом, в котором мы живем

Издательство «Norma» выпустило новую брошюру, которая поможет грамотно урегулировать жилищно-коммунальные проблемы.

Годовой отчет – 2011

Ваш помощник в составлении годового отчета стал еще удобнее

«Норма Маслаҳатчи», №14, 2021й. 6 апрель

Қонунчиликдаги янгиликлар
Биз яшайдиган уй
  • Ҳисоблагичми ёки бош оғриғи?

    Хато кўрсаткичлар, қарздорликлар, шу жумладан асосланмаган қарздорликлар туфайли ўчириб қўйилган замонавий газ ҳисоблагичини блокировкадан чиқариш учун истеъмолчилар тахминан 30 га яқин ҳаракатни амалга ошириши керак. Бу ҳазил иш эмас. Ҳисобга олиш ускуналарининг ишлаб чиқарувчиси бўлган «Texnopark» ўзининг texnopark.uz сайтида ҳисоблагичнинг клапанини очиш учун пароль қандай киритилиши тўғрисидаги видеойўриқномани жойлаштирган.

  • Дежавю эффекти: таниш, олдиндан кутилган, жазодан четда қолиш ҳолати

    Уй-жой соҳасида юз бераётган ҳодисалар худди олдин бўлиб ўтгандек, французча таъбир билан айтганда дежавю ҳиссиётини уйғотади: гўё булар қачондир юз бергандек, уларни кўрган, эшитган, ҳис этгандекмиз. Гап туманлар ва шаҳарлардаги барча кўп квартирали уй-жой фондини бошқарувчи ташкилотлар (БТ) ихтиёрига топшириш бўйича ҳокимиятларнинг ноқонуний қарорлари ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бир қатор воқеликлар хусусида кетмоқда. Бу борадаги ҳуқуқбузарликлар шу қадар ойдинлашиб кетдики, ҳатто, мазкур машмашалардан узоқ бўлган фуқаролар ҳам унинг «шовқин-сурони»ни ўзларида деярли ҳис қила бошлашди.

  • Ҳамманинг уйига газ ҳисоблагич ўрнатилди

    Газ таъминоти ва замонавий газ ҳисобини юритиш ускуналарини ўрнатиш билан боғлиқ масалалар ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама бўлаётган мавзуга айланган. Бунга газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш бўйича кампания ва у туфайли юзага келаётган муаммолар сабаб бўлаётир. Кўпчиликни газ ҳисоблагичнинг ҳажми, қарздорлик тўлангандан кейин уни блокировкадан чиқариш тизими қониқтирмаяпти. Айримлар газ ҳисоблагич кўрсаткичларни истеъмол қилинган газдан кўпроқ кўрсатаётгани ёки мавжуд бўлмаган қарздорликлар юзага келаётгани ва уларни ҳал қилиш муаммоларидан шикоят қилишади. Абонентлар қарздорлик ҳақиқатда мавжуд бўлмаган тақдирда маълумотлар базасидаги қарздорликни қандай «йўқ қилиш мумкин»лигини сўрашади. Қарздорлик тўлаб бўлингандан кейин газ ҳисоблагични блокировкадан чиқариш тизимини соддалаштирса бўладими, деганга ўхшаш бошқа саволлар ҳам қўйилмоқда. Материаллар тўпламида газ таъминоти билан боғлиқ кўп берилаётган саволларга шу жумладан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Texnopark» МЧЖ мутахассисларининг тушунтиришлари келтирилмоқда. Олдиндан тўлов амалга оширилган бўлишига қарамай, нима учун хато қарздорлик юзага келмоқда?

  • «Умумий қозон»дан маблағ қайтарилганда…

    Бир неча кўп квартирали уйларни бирлаштирган ширкатларда кўп ҳолларда умумий мол-мулкни сақлашга бадаллар қайта тақсимланиб туради. Яъни «умумий қозон» деган тамойил қўлланилади. Бундай ёндашув УМШ аъзолари томонидан доим ҳам қўллаб-қувватланавермайди. Одамлар ўзларининг бадаллари уй ҳисобида қолиб, фақат ўзларининг кўп қаватли уйлари эҳтиёжи учун сарфланишини исташади. Нима бўлганда ҳам қўшнининг уйи уларни қизиқтирмайди. Кўп квартирали уйлардаги муаммолар асосан ҳақ-бадаллар тўланмаслиги оқибатида келиб чиқади. Режалаштирилган ишларга маблағ етмаяптими, демак уйда бадални тўламаганлар бор. Бундан чиқди, бу каби «умумий қозон»да УМШнинг виждонли аъзолари уйлардаги муайян ишларнинг ҳақини «қарзга ботган» қўшнилари учун тўлаб келишаётган бўлади-да. Мулкдорларнинг қайта тақсимланган бадаллари яна қайтиб ўзларига қайтиб келадими-йўқми, бу катта масала.

  • Ёндашув алоҳида тартибда – фойдаси умумий

    Битта уйдан ортиқ жойлар мулкдорларини бирлаштирувчи УМШда қонун ҳужжатларига кўра ҳар бир уйга алоҳида ёндашув назарда тутилган. Бу нима учун керак? Бу ширкатлар фаолиятининг шаффофлигини, мулкдорларнинг унга бўлган ишончини, унинг ишини осонроқ назорат қилишни таъминлайди, яшовчиларнинг тўлов интизомини оширади. Аслини олганда ҳам биздаги ҳар бир уйнинг техник ҳолати турлича, демак, уларга талаб қилинган харажат ҳам турлича бўлади. Одатда муаммолар уларни кўришмаётган жойларда ёки муаммоларни кўришни исташмаётган ҳамда алоҳида ҳисоб юритиш бўйича қўшимча юмушни ўз зиммасига олишни хоҳлашмаган жойларда юзага келади. Чунончи ҳар бир уй бўйича алоҳида ҳисоб юритиш кўп вақтни олади. Шунинг учун кўпгина УМШлар тенглаштиришни хуш кўришади – бадал миқдорини ҳар бир кўп қаватли уйнинг ҳақиқатдаги талаб-эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ўрнига, унинг ягона миқдорини ўрнатишади. Бу ўринда кўпинча аҳолини рўкач қиладилар. Айрим одамлар алоҳида ҳисоб юритиш уларнинг ўзи учун фойдали эканлигини англамайдилар, дейишади. Баъзида уй-жой мулкдорлари нима учун улар тўлайдиган бадаллар юқори-ю, қўшниларники камлигини айтиб норозилигини билдиришади. Бу бошқарув органи билан уйда яшовчилар ўртасида муаммолар ва зиддиятлар юзага келишига олиб келади. Шунга қарамай, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунда УМШдаги ҳар бир уйга алоҳида ёндашув зарурлиги белгиланган. Бошқарувчи ташкилотлар (БТ) учун худди шундай нормалар Қонунда кўрсатилмаган. Лекин бу мазкур нормаларни БТ амалиётида қўллаб бўлмайди дегани эмас. Худди УМШлар каби, бошқарувчи ташкилотлар ҳам ҳар бир уй мулкдорларининг манфаатларини ҳисобга олиши керак бўлади – бу 50 уй бўладими ёки 100 та кўп қаватли уйми, фарқи йўқ. Бошқарувчилар шартномага Қонунда батафсил баён этилмаган шартлар ва талабларни киритиш ҳуқуқига эгалар. Масалани кўп квартирали уйларни бошқаришга умумий ёндашувдан келиб чиқиб ҳал қилиш керак бўлади. Ширкатда тарафларнинг муносабатлари Қонун ва устав асосида қурилади. БТда тарафлар муносабати ҳар бир мулкдор билан тузиладиган шартнома асосида қурилади. Энг муҳими, шартнома қонун ҳужжатларига зид келмаса бўлди. Бошқарувчилар! Ҳар бир уйга эътиборли бўлинг!

  • Бошқарувчи ташкилот билан шартномани қай тарзда бекор қилиш мумкин?

    Ярим йил олдин бизнинг уй мулкдорлари ишидан қониқмаганлари учун УМШдан чиқишди ва бошқарувчи ташкилот (БТ) билан кўп квартирали уйни (ККУ) бошқариш шартномларини тузишди. Мулкдорлар билан шартнома тузган заҳотиёқ бошқарувчилар кўп қаватли уйнинг ҳолатини яхшилаш борасидаги ваъдаларини эсдан чиқаришди. Шартнома шартлари бажарилмади, умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш учун тўловлар қарийб 2 бараварга кўтарилиб кетди. Уйда яшовчиларнинг аризалари бажарилмади ёки ўз вақтида бажарилмади – БТда 54 та уй бор, навбат бизнинг уйга келишини узоқ кутишга тўғри келди. Шу тариқа ширкатдагидан ҳам кўра ёмонроқ хизмат кўрсатувчиларга дуч келдик. Умумий йиғилишда БТ билан шартномавий муносабатларни тўхтатиб, мустақил ширкатни ташкил этишга қарор қилдик. Йиғилиш қарорининг яшовчилар имзоси қўйилган баённомасини БТ раҳбариятига топширдик. Лекин бизга қаршилик кўрсата бошлашди. Уйнинг техник ҳужжатлари, дебиторлик қарзи солиштирмаси ва бошқаларни беришдан бош тортишди. Бошқарувчи ташкилот билан шартномани бекор қилишда қонун ҳужжатларининг қайси нормаларига таянсак бўлади?

Паспорт масалалари
  • Ишончнома керак

    Уй эгаси хорижда бўлганлиги сабабли турмуш ўртоғим ва болаларимни унинг розилигисиз доимий рўйхатдан ўтказишим мумкинми?

  • Турмуш ўртоғи рўйхатга олинган жой бўйича

    Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро билан никоҳни рўйхатдан ўтказишни режалаштиряпман. Унинг Тошкентда доимий рўйхатга олиниши қандай тартибда амалга оширилади?

  • Акани рўйхатга олиш мумкин эмас

    Тошкентдаги ўз турар жойимга Самарқандда яшайдиган туғишган акамни доимий рўйхатга олишим мумкинми?

  • Рад этиш учун асос

    Қандай ҳолатларда Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олишни рад этиш мумкин?

  • Бу кулбада ким яшайди?

    Пастки қаватда квартирамнинг тагидаги квартирада 15 киши яшайди. Қандай ҳолатларда фуқароларнинг яшаш ижтимоий нормалари қўлланилмайди?

  • Вақтинчалик яшаш учун

    Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилинганда қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Кадрлар бўлими
  • Ходимнинг розилигисиз лавозим йўриқномасини ўзгартириш мумкинми?

    Иш берувчи баъзи ходимларнинг лавозим йўриқномаларига қўшимча киритиб, мутахассисликлари бўйича янги талаблар қўйиб, мажбуриятлари доирасини кенгайтирмоқчи. Буни қандай қилиб тўғри бажариш мумкинлиги ҳақида «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова гапириб берди:

  • Иш ҳақи МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин

    Ярим ставка ишлаганлик учун иш ҳақи МҲЭКМдан кам бўлса, МҲЭКМ ўзгартирилганлиги сабабли 1.02.2021 йилдан ўриндошликда (0,5 ставкада) ишлайдиган ходимнинг иш ҳақини ошириш лозимми?

  • Эълон қилинган дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда

    2021 йил март ойида таътил кунлари қандай ҳисобланади – 20 ва 22 мартда ­эълон қилинган дам олиш кунлари таътил кунлари ҳисобига киритиладими?

  • Ҳуқуқ ва мажбуриятлар офертада қайд этилади

    Ташкилот ўз ходимини ўқув марказига ўқишга юборяпти. Ўқув маркази ва ташкилот ўртасида шартнома электрон шаклда тузилади. Шартнома бўйича ходимнинг мажбуриятлари машғулотларда иштирок этиш, марказ қоидаларига риоя қилиш, материалларни тарқатмаслик ва бошқалардан иборат. Юридик шахслар ўртасида икки томонлама шартнома имзо ва муҳр қўйиш билан боғлиқ қоғозбозликларнинг олдини олиш мақсадида электрон шаклда тузилиши, шунингдек унда ўқувчи ходимнинг мажбуриятлари акс эттирилиши режалаштирилмоқда. Ўқув маркази ва ташкилот ўртасида бундай электрон шартномани тузиш мумкинми?

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика