Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 14 / Паспорт масалалари

Бу кулбада ким яшайди?

 

Пастки қаватда квартирамнинг тагидаги квартирада 15 киши яшайди.

Қандай ҳолатларда фуқароларнинг яшаш ижтимоий нормалари қўлланилмайди?

 

– Мулкдор (мулкдорлар) ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни доимий рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги фуқароларни доимий рўйхатга олишда Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди:

● эр-хотин – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

● ота-оналар, фарзандлар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

● бобо-буви, неваралар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

● васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар – васий (ҳомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

● балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар, акаси, укаси, опаси, синглисининг рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

● Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;

● илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар – олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

● озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар – олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

● муддатли ҳарбий хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчилар – олдинги истиқомат жойига, ота-онаси ёки бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига (Низомнинг 31-б.).

Прочитано: 28 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика