Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 14 / Кадрлар бўлими

Ҳуқуқ ва мажбуриятлар офертада қайд этилади

 

Ташкилот ўз ходимини ўқув марказига ўқишга юборяпти. Ўқув маркази ва ташкилот ўртасида шартнома электрон шаклда тузилади. Шартнома бўйича ходимнинг мажбуриятлари машғулотларда иштирок этиш, марказ қоидаларига риоя қилиш, материалларни тарқатмаслик ва бошқалардан иборат. Юридик шахслар ўртасида икки томонлама шартнома имзо ва муҳр қўйиш билан боғлиқ қоғозбозликларнинг олдини олиш мақсадида электрон шаклда тузилиши, шунингдек унда ўқувчи ходимнинг мажбуриятлари акс эттирилиши режалаштирилмоқда.

Ўқув маркази ва ташкилот ўртасида бундай электрон шартномани тузиш мумкинми?

 

– Юридик шахслар ўртасида курс ўқувчиларининг мажбуриятлари тўғрисидаги шартлар кўрсатилган шартномаларни тузиш қонун ҳужжатларида тақиқланмаган.

Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Шунингдек тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин (ФК 354-м.). Кўриб чиқилаётган вариантда ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Яъни юридик шахслар ўртасида курс тингловчисининг мажбуриятлари тўғрисидаги шартлар кўрсатилган шартномалар тузилиши мумкин. Бунда тингловчи томонидан бирор-бир мажбурияларнинг бажарилишини таъминлаш буюртмачининг зиммасига юклатилади.

Шунингдек амалиётда ўқув марказлари курсдан ўтиш учун тингловчиларга марказнинг веб-сайтида «шахсий кабинетлар»ни тақдим этадилар. Тингловчи бундай кабинетга киришидан олдин оммавий офертани қабул қилиш таклиф этилади. Унда тингловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам кўрсатилади. Мазкур оферта акцепти унда қайд этилган шартларнинг қабул қилинишини ва курсдан ўтишга рухсат берилганлигини билдиради.

 

Наргиза Воҳидова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 30 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика