21.11.2016
Создается единая база имущества должников
На прошедшей неделе Министерство юстиции провело пресс-конференцию, посвященную деятельности Судебного департамента, внедрению в систему судопроизводства современных информационных технологий, а также предстоящим задачам подразделения. далее...»» |
21.11.2016
Трансферт нархлар солиқ тўлашдан қочиш дастаги бўлмасин
«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 2016 йилдаги 37 (1153) ва 38 (1154)-сонларида трансферт нархларнинг солиқ муаммолари ҳамда трансферт нархларни тартибга солиш бўйича халқаро тажриба ҳақида фикр юритган эдик. Навбатдаги мақоламизда мазкур масала мамлакатимиз қонунчилигида қандай тартибга солинганлиги хусусида тўхталиб ўтамиз. далее...»» |
21.11.2016
Жамоа мулкига хиёнат
ёки Ташкилотда мулк талон-торож қилинаётганини қандай аниқласа бўлади далее...»» |
21.11.2016
Ҳисобварақ-фактура ҳажми белгиланмаган
Бухгалтер ҳисобварақ-фактура ёзиб берди, бунда биринчи варақ товарлар рўйхати билан тўлди, томонларнинг реквизитлари ва имзолари эса иккинчи вараққа ўтди. Директор буни қонунбузарлик деб ҳисоблаб, ҳужжатни имзоламади. Товарни беришга икки варақли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш қонунбузарлик деб ҳисобланадими? далее...»» |
21.11.2016
Пудратчининг ҳисобга олинмаган харажатлари
Акциядорлик жамияти пудрат ташкилоти ҳисобланади. Буюртмачи (бош пудратчи) объектларида ишларни бажариш чоғида айрим материалларни ўзимиз сотиб оламиз. Буюртмачи (бош пудратчи) материалнинг баҳосини тасдиқлаш учун етказиб берувчидан олинган ҳисобварақ-фактурани беришимизни талаб қилади. Бунда буюртмачи ТМБни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган ва 4-сон БҲМСнинг 13-бандига кўра уларнинг таннархига киритиладиган харажатларни ҳисобга киритмайди. Пудратчидан ёрдамчи пудратчига материаллар берилганда ҳам шундай бўлади. Буюртмачи ТМБни тўловга қабул қилиши учун уларни сотиб олиш харажатларини қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин? Агар буюртмачи материаллар таннархига киритиладиган харажатларни ҳисобга киритмаса, уларни нима қилиш лозим? далее...»» |
21.11.2016
Кўчиб юриш билан боғлиқ иш
Компаниямиз (ХХТУТ бўйича коди – 51121) шаҳарлараро ва халқаро юк ташиш билан шуғулланади. Ички тартиб қоидаларига кўра корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган (шанба ва якшанба – дам олиш кунлари). Автохўжалик Тошкентда жойлашган бўлиб, республиканинг бошқа шаҳар ва вилоят марказларига юк ташийди. 1. Автохўжаликда қандай меҳнатга ҳақ тўлаш тизими қабул қилинган бўлиши керак? 2. Агар юк ташиш дам олиш кунига тўғри келса, якшанба куни ҳайдовчи учун иш куни деб ҳисобланадими? Агар ҳайдовчи бу кун ишлаган бўлса, якшанба кунини табелда қандай акс эттириш керак? 3. Шаҳарлараро ташишда ҳайдовчининг бевосита мажбуриятларини бажариш мақсадида бошқа шаҳарга бориши хизмат сафари деб ҳисобланадими? Бунда ҳайдовчи учун йўл варақасидан ташқари хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштириш зарурми? 4. Агар ҳайдовчилар автомобиль кабинасида тунасалар, уларнинг яшаш учун харажатларини тўлаш зарурми? Агар турар жой ижарага олинганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, бухгалтерия бундай тўловларни қандай ёпиши лозим? далее...»» |
21.11.2016
Ижарадан даромадлар
Ташкилотимиз ЯСТ тўловчи кичик корхона ҳисобланади. Биз юридик шахсга хонани ижарага бермоқчимиз. Бунда ижарачининг илтимосига кўра шартномани 3 йилга тузаяпмиз, яъни узоқ муддатли ижарага бераяпмиз. Бу вақтинчалик, сотиб олиш ҳуқуқи берилмайдиган оддий ижара, ижарачи хонадан фойдаланади ва шартнома муддати давомида ижара тўловини тўлайди, фақат 3 йил муддат белгиланган. Сотиб олиш ҳуқуқисиз узоқ муддатли оператив ижара ҳисобда қандай акс эттирилади? Узоқ муддатли оператив ва қисқа муддатли ижаранинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солинишида фарқ борми? далее...»» |
21.11.2016
Ташиш харажатлари
Компания қурилиш ойнасига ишлов бериш ва уни тоблаш билан шуғулланади. Уни ташиш учун «Газель» автомобилидан фойдаланилади. Компания заводдан хом ашё (шиша) сотиб олиб, уни етказиб берувчидан мустақил равишда олиб чиқади. Унга ишлов берилганидан (кесилиб, печда тобланганидан) кейин тайёр маҳсулотни харидор ва буюртмачиларга сиқилган табиий газда ишлайдиган «Газель» автомобилида етказиб берамиз. Унда шиша олиб келинган-олиб чиқилганда ташиш (автомобилни сиқилган табиий газ билан тўлдириш) билан боғлиқ харажатлар қандай харажатларга киради – ишлаб чиқариш харажатларигами ёки бошқа маъмурий харажатларгами? далее...»» |
21.11.2016
Телефон – беҳаёлик манбаими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон) мувофиқ юртдошларимиз ва умуман инсониятга қарши, ҳудудий яхлитликни, давлат суверенитети ва сиёсий мустақилликни бузишга қаратилган матбаа маҳсулотлари, қўлёзмалар, клише, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудио маҳсулотлари, овоз ёзилган материаллар, шунингдек уруш, терроризм, зўравонлик, миллий устунликни ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турларини (антисемитизм, фашизм) тарғиб этувчи ҳамда порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш тақиқланган. далее...»» |
21.11.2016
Давлат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида
Яқинда божхона брокерлари уюшмаси (ББУ)нинг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. У жорий йилдаги иккинчи йиғилишдир. Муддатидан олдинги биринчи йиғилиш Уюшма фаолиятидан қониқмаганликлари сабабли май ойида ББУ аъзолари томонидан ташкил этилган эди. далее...»» |
21.11.2016
Декларантнинг кўздан кечириши назарда тутилган
Баъзан божхона расмийлаштирувидан сўнг божхоначилар нотўғри декларациялаш далилларини фош этадилар. Одатда импортчи тақдим этган ҳужжатлар асосида ишловчи божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис айбдор бўлиб чиқади. Натижада маъмурий ундирув қўлланилади ёки, бундан ҳам ёмони – аттестатининг амал қилиши тўхтатиб турилади. Шу муносабат билан декларант божхона юк декларацияси тақдим этилгунча олиб кирилган юкни кўздан кечиришга ҳақли ёки ҳақли эмаслигини билмоқчи эдим. Аризани қандай шаклда тақдим этиш лозим, божхона органи бундай таомилни ўтказишни рад этиши мумкинми? далее...»» |
21.11.2016
Божхона йиғимини тўлаб, экспорт қилинг
Ўзбекистонда тайёрланган биологик фаол қўшимчалар туркумини қандай қилиб Россияга олиб чиқиш мумкин? Уларга тегишли сертификатлар расмийлаштирилган. Бож тўлаш керак бўладими? Олиб чиқишда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши лозим? далее...»» |
21.11.2016
Сертификат тақдим этиб, имтиёзга эга бўлинг
ТИФ ТН коди 9028 10 000 0 бўлган товар (газ ҳисоблагичи) Ўзбекистонга олиб кирилаётганда қандай тўловлар ундирилади? Божхона божини тўлашда унга имтиёз берилганми? далее...»» |
21.11.2016
Автотеххизматлар: ҚҚСни аниқлаймиз
Янги ташкил этилган корхона (ХХТУТ коди – 14932) 2015 йил декабридан фаолият юрита бошлади. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш ҳақида ўз вақтида огоҳлантирмаганимиз сабабли умумбелгиланган солиқларни тўлаймиз. Устав фондини тўлдириш ҳисобига муассис автомобилларни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмларни балансга киритди. 2015 йил декабри учун аҳолига хизматларни реализация қилишдан тушум (автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш) 2 572 минг сўмни, эҳтиёт қисмлар сарфи – 1 000 минг сўмни, иш ҳақи – 415 минг сўмни, бошқа харажатлар – 175 минг сўмни ташкил этди. Аҳолига хизматлар кўрсатилганда ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилмайди. Аҳолига автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатишда нима ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади? далее...»» |
21.11.2016
Жисмоний шахсдан мол-мулк солиғи
1. 2015 ва 2016 йилларда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Мумкин бўлса, солиқни ҳисоблаш формуласини келтирсангиз. 2. 2016 йил августида сотиб олинган ердаги турар жой учун мол-мулк солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади? Кадастр маълумотларига кўра, уй майдони: умумий – 64,41 кв.м, турар жой – 44,69 кв.м. Тиклаш қиймати – 8 348 414 сўм. Инвентарь қиймати – 6 517 245 сўм. 3. 2006 йил октябрида сотиб олинган квартира учун мол-мулк солиғи суммаси қандай аниқланади? Кадастр маълумотларига кўра, хоналар майдони – 56,7 кв.м, пешайвон – 10,98 кв.м. Қиймати – 377 249 сўм. Ўтган 2015 йилда 60 000 сўм солиқни тўғри тўлаганманми? далее...»» |
21.11.2016
Норезидентлардан солиқ
Норезидент (Литва Республикаси) битта давлат ҳамда икки ва ундан ортиқ давлатлар ўртасида буюртмачининг (ЎзР резиденти) юкларини олиб ўтиш билан боғлиқ транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади. Норезидент (ГФР) Ўзбекистон ҳудудида ускуналарни монтаж қилиш хизматларини кўрсатади. Иккала ҳолатда норезидентларда апостиль қўйилган (таржима қилинган) резидентлик сертификати ва иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳақида битим мавжуд. Кўрсатилган транспорт-экспедиторлик хизматлари ва ускуналарни монтаж қилиш хизматлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси норезидентларига хизматлар ҳақи тўланганда тўлов манбаида солиқ солиш (ҚҚС ва фойда солиғи бўйича) қандай тартибда амалга оширилади? Халқаро битимларга мувофиқ солиқлардан озод қилиш таомили қандай? далее...»» |
21.11.2016
Автосервис ва ЯСТ
Биз автомобилларни таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи корхона – автосервис очдик. 5 нафар ходим ишлайди. Бу биз учун янги йўналиш. Автосервис қайси фаолият турига киради? Бу ҳолда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база нима ҳисобланади, солиқ қандай ставкада тўланади? далее...»» |
21.11.2016
Ёқилғи қуйилган машина ижарага берилса
ЯСТ тўловчи корхона юк автотранспортини ижарага беради. Автотранспортни ижарага бериш шартномаси шартларига кўра ижарага берувчи бутун ижарага бериш давомида ижарачини ёқилғи (солярка) билан таъминлайди, бунда солярка қиймати юк машинасини ижарага бериш қийматига кирмайди. Ҳар ой охирида ижарага берувчи юк автотранспорти ижараси учун ҳисобварақ-фактуралар ва солярка қийматини қоплашга счёт (устамасиз) тақдим этади. 1. Солярка харажатларининг қопланиши юк автомобилини ижарага берувчининг даромади ҳисобланадими? Бунда солиқ мажбуриятлари юзага келадими? Берилган ёқилғи харажатлари қоплами кўринишида олинган даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади? 2. Автотранспорт воситасини ижарага беришдан даромадларга ЯСТнинг қандай ставкасида солиқ солинади? далее...»» |
21.11.2016
Кўчмас мулк сотилганда даромад солиғи: ким, қачон ва қанча тўлайди
Юридик шахс (фирма) жисмоний шахсдан нотурар жой сотиб олиш учун банкдан кредит оляпти. 1. Нотурар жойни реализация қилишдан олинган жисмоний шахснинг даромадларига қандай солиқ ставкасида солиқ солинади? 2. Жисмоний шахс мустақил равишда солиқни тўлаши мумкинми? Ёки буни харидор корхона қилиши шартми? далее...»» |
21.11.2016
Моддий ёрдамга қачон солиқ солинмайди?
2016 йил март ойида корхона 1-ходимга оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан 12 ЭКИҲ; 2-ходимга бола туғилганлиги муносабати билан 12 ЭКИҲ миқдорида моддий ёрдам тўлади. Апрель ойида 3 ва 4-ходимнинг ҳар бирига пул ўтказиш йўли билан стационар ва амбулатор даволаниши учун 1 433 000 сўмдан ҳақ тўланди. Солиқ кодексининг 179-моддасига асосан ушбу тўловларга ЖШДС ва, тегишинча, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди. Ҳозир корхона бу ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам тўламоқчи. 1. Агар жорий йилда ходимларга моддий ёрдам тўланган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 12 ЭКИҲ миқдоридаги моддий ёрдамга ЖШДС солинадими? 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам суммаси (12 ЭКИҲ) таътил пули ҳисоб-китобига киритиладими? далее...»» |