03.08.2017
Агент билан муносабатларни қандай расмийлаштириш мумкин
МЧЖ кабелли телевидение билан шуғулланади. Хусусий тадбиркорлар учун абонентлардан маблағ йиғиш ва уларнинг тармоқларига хизмат кўрсатиш – таъмирлаш вазифалари юклатиладиган дилерлик уюштирмоқчимиз. МЧЖ хусусий тадбиркорлар учун ушбу вазифаларни юклаган ҳолда дилерликни уюштиришга ҳақлими? далее...»» |
03.08.2017
Шартномасиз хизматлар кўрсатиш
МЧЖ стоматология хизматларини кўрсатади. ИФУТ коди – 86230, кичик бизнес тоифасига киради. Ўзбекистон ҳудудида норезидентларга кўрсатиладиган стоматология хизматлари хизматлар экспорти ҳисобланадими? Бунда ушбу беморлар билан шартномалар тузиб, улардан валютадаги тўловни терминал орқали қабул қилиш зарурми? далее...»» |
03.08.2017
Уй-жой – фақат яшаш учун
Жисмоний шахс уй-жойга эга бўлиб (пропискадан ўтказилган фуқаролар йўқ), УЖКнинг 23-моддасига асосан уни ижарага бермоқчи. Ўқув машғулотларини ташкил этиш ва консалтинг хизматларини кўрсатиш учун ушбу уй-жойни ёки унинг бир қисмини 1 йилгача муддатга ижарага олишдан манфаатдор бўлғуси ижарага олувчи – юридик шахс бор. Жисмоний шахс уй-жойни ёки унинг бир қисмини ижарага бериш шартномасини оддий ёзма шаклда тузиш шарти билан юридик шахсга ижарага бериши мумкинми? далее...»» |
03.08.2017
Ходимларни четдан жалб этиш
МЧЖнинг асосий фаолият тури – қурилиш. Ягона солиқ тўловини тўлаймиз. Кичик тадбиркорлик субъектларига кирувчи ташкилотлар таснифлагичига кўра ходимларимиз сони 50 кишидан ошмайди. Бироқ механизаторлар билан таъминланмаган транспорт воситалари ва механизмлар балансимизда қолмоқда. Ўз мақомимиз ва солиқ турини алмаштиришни истамаймиз, ходимлар сонини ошира олмаймиз. МЧЖ ишчи кучини тақдим этиш хизматларини кўрсатиш ҳақида бошқа МЧЖ билан шартнома тузишга ҳақлими? далее...»» |
03.08.2017
Чет элликлар учун квота
МЧЖ хоналарни таъмирлаш ва пардозлаш билан шуғулланади. Ходимларининг умумий сони – 25 кишигача. Корхона чет эллик мутахассисларни ишга жалб этади. МЧЖ қанча чет эллик ходимларни жалб этиши мумкин, корхонада уларнинг сонини чекловчи норматив ҳужжатлар мавжудми? далее...»» |
03.08.2017
Пенсионерлик гаштини суринг
ёки пенсия ва нафақаларга доир сўнгги ўзгаришлар далее...»» |
03.08.2017
Касса аппаратини қўллашдаги инқилобий ўзгаришлар – давлат ва бизнес фойдасига
Ўзбекистонда ҳар бир урилган чек ҳақидаги ахборотни солиқ органларига жўнатувчи назорат-касса машиналарига (онлайн-НКМ) ўтилади. 2018 йилдан Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида янги намунадаги НКМлар қўлланила бошлайди. Республиканинг қолган ҳудудларида ҳам бу тизим босқичма-босқич жорий қилинади. Бу Президентнинг 18.07.2017 йилдаги ПФ-5116-сон Фармонида назарда тутилган. далее...»» |
02.08.2017
Хориж автомашинасининг кириб келиши соддалашди
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ташқи иқтисодий фаолиятда ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда. Буни тадбиркорларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида кенг эркинлик берилаётгани, бюрократик тўсиқ ва ғовларнинг бартараф этилаётгани ҳамда рухсат бериш тартиб-таомилларининг янада соддалашганида кузатиш мумкин. далее...»» |
02.08.2017
Ҳуқуқлар тикланди...
ёки Хоразмда йўл қўйилган хатони бартараф этган тадбиркорларга 67 млн сўмлик товарлар қайтариб берилди далее...»» |
02.08.2017
Ҳаёсизлик «ташувчилари»
Бухоро вилояти божхона бошқармаси биносида Бухоро шаҳар маъмурий судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят божхоначилари томонидан аниқланган 24 та божхона ҳуқуқбузарликлари кўриб чиқилди ва жазонинг муқаррарлиги таъминланди. далее...»» |
02.08.2017
Бошхоначи масъулияти
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан давра суҳбати бўлиб ўтди далее...»» |
02.08.2017
Якка тартибдаги тадбиркорнинг экспорти
Оилавий ишимизни кенгайтирмоқчимиз. Опам трикотаж буюмлар, бахмал кўрпача ва тўнлар тикиладиган хусусий корхонага эга. У танишларимиз ишлайдиган Қозоғистонга маҳсулот туркумини сотиш учун олиб чиқишни таклиф қилди. Жисмоний шахс буни қилиши осонроқ деган қарорга келдик. Кейинчалик, харидорлар топилгач, опам тўғридан-тўғри етказиб бериш шартномаларини имзолайди. Буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин? Жисмоний шахс олиб чиқиш учун қанча суммада божхона божини тўлаши керак? Қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Бундай товарларни олиб чиқишга доир чекловлар мавжудми? далее...»» |
02.08.2017
Импорт учун ҳужжатлар
Мен раҳбарлик қиладиган «Пари» компанияси (Қирғизистон) МЧЖ (Ўзбекистон) билан келгусида маҳсулотларни экспорт-импорт қилиш учун бизнес соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш нияти ҳақидаги битимни имзолади. Иккала тараф бизнес-режани келишиб, битимга мувофиқ тасдиқлаганидан кейин компаниямиз ҳамкордан Қирғизистонда реализация қилинадиган маҳсулотни олди. Ҳозир биз ҳам товаримизни Ўзбекистонга етказиб бермоқчимиз. Ташқи иқтисодий савдо соҳасида тажрибаси бўлмаган ўзбекистонлик ҳамкоримиз божхона таомиллари билан боғлиқ қийинчиликларга тўқнаш келди. Шу муносабат билан маҳсулотни Қирғизистондан Ўзбекистонга импорт қилиш таомили юзасидан батафсил тушунтириш беришингизни сўраймиз. далее...»» |
02.08.2017
Бозор курси бўйича конвертациялаш импорт қилувчи учун қандай оқибатларга олиб келади
Юридик шахслар хом ашё ва материалларни хорижий валютага импорт қиладилар. Энди уни банклардан сотиб олишлари мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017 йилдаги 449-сон қарори билан бунга йўл очилди. Банклар мижозлар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида хорижий валютани бозор курси бўйича сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Илгари банклараро савдо сессияларида қайд этилган курсларнинг ўртача қийматидан фойдаланган ҳолда фақат валюта биржаси орқали, яъни қатъий белгиланган курсда конвертация амалга оширилар эди. далее...»» |
02.08.2017
Инвестор учун имтиёзлар
Тадбиркорлик соҳасига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда электротехника саноати соҳасида ишлаб чиқариш корхонасини барпо этмоқчимиз. Амалий ҳамкоримиз – хорижий инвесторда барпо этилаётган корхонани ташкил этиш ва унинг келгусидаги фаолияти юзасидан бир қатор саволлар юзага келмоқда. 1. Ишлаб чиқариш Тошкент вилоятида жойлашганини инобатга олган ҳолда хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахслар учун қандай имтиёзлар (солиқ, божхона ва бошқа) мавжуд? Хорижий инвестор УФга ҳисса олиб кираётганда имтиёзлар бериладими? 2. Имтиёзларга эга бўлиш учун корхонани қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда барпо этиш лозим? Хорижий инвесторнинг устав фондидаги улуши қанча бўлиши керак? 3. Устав фондини фақат ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар ва бутловчи деталлар кўринишида шакллантиришга йўл қўйиладими? 4. Валюта тушумини сотиш тартиби қандай? Юридик шахсларнинг ушбу тоифаси ундан озод қилинганми? далее...»» |
02.08.2017
Аъзолик бадаллари – тижорат тушуми эмас
Кооператив аъзоларининг фойдаланиш бадали аҳолига пуллик хизмат ҳисобланмайди. Пуллик хизматлар кўрсатилмаслиги боис НКМ ҳам йўқ. Квитанциялар ташкилотда тасдиқланган, рақамланган, ип билан тикилган. Илгари банк ҳам, ДСИ ҳам уларни қўшимча рўйхатдан ўтказишни рад этган. Истеъмол кооперативи аъзолик бадалларини НКМсиз қабул қилиши мумкинми? далее...»» |
02.08.2017
Талабага солиқ чегирмаси
1. Йигирма олти ёшдан ошган шахснинг таълим кредитини сўндириш учун йўналтирилган даромадларига ЖШДС солинадими? 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олувчи талабанинг контракт суммасини тўлашга йўналтирилган иш ҳақига даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? далее...»» |
02.08.2017
Резидентнинг хориждаги даромади
Корхонамиз Қозоғистонда фирма очди. Янги фирманинг бошқа муассислари йўқ, яъни устав капиталидаги улуш – 100%. Корхонамиз муассиси бўлган Қозоғистон Республикасидаги фирма фаолиятининг солиқ оқибатлари қандай бўлади? далее...»» |
02.08.2017
Имтиёзга бўлган ҳуқуқ
Корхонамиз махсус печлардан фойдаланган ҳолда, замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаради. Ғишт тайёрлаш учун хом ашёни ўз конимиздан оламиз, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиси ҳисобланамиз. Кичик тадбиркорлик субъекти сифатида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш ҳуқуқидан фойдаланиб, ЯСТ тўлаймиз. МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 23.05.2017 йилда 1985-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотди. Низом ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга мажбурми? Агар мажбур бўлса, қайси даврдан бошлаб? далее...»» |
02.08.2017
Интеллектуал мулк объекти: фойдаланиш қандай тўғри расмийлаштирилади
Дастурий маҳсулот жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилган, бироқ у ташкил этган хусусий корхонада асосий хизматларни реализация қилиш учун ишлатилади. Агар интеллектуал мулк объектидан хусусий корхонанинг асосий фаолиятида фойдаланилса, унга доир мутлақ ҳуқуқ корхона мулкдорига тегишли бўлган дастурий маҳсулот қийматидан ушбу хусусий корхона қандай ҳолларда ЯСТ тўлаши зарур? далее...»» |