Norma.uz

Ишлашга қарши тиббий кўрсатмалар бўлмаса

 

Корхонанинг барча ходимларига идоравий поликлиникада тиббий кўрикдан ўтиш мажбурияти юкланди. Кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра уларни қўшимча ташхис қўйиладиган текширувлардан ўтиш учун турли пуллик тиббиёт муассасаларига йўллай бошладилар. Мен қизил ва яшил рангларнинг айрим тусларини чалкаштиришимни аниқлашди, гарчи асосий рангларни кўрсам, шу жумладан қизил рангни ва яшил рангни ажратсам ҳам. Тиббий кўрик Низомга (АВ томонидан 29.08.2012 йилда 2387-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қатъий мувофиқ равишда ўтказилган эмиш. 

Яшил ва қизил рангларнинг тусларини чалкаштирувчи ходим дастурчи бўлиб ишлаши мумкинми?

О.Абдураҳмонов, бош мутахассис.

 

Ҳа, тиббий хулоса билан бошқа нарса белгиланмаган бўлса, ходим ишлашда давом этиши мумкин.

Ходимларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиғи ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди (МКнинг 214-моддаси 4-қисми). Шу сабабли тиббий кўрик натижалари асосида мазкур касбда ишлашга чеклов белгиланган-белгиланмаганини аниқлаш лозим.

Чекловлар бўлмаса, ҳатто рангларнинг айрим тусларини чалкаштирсангиз ҳам, ишлашингизга рухсат бериш ёки сизни ишга қўймаслик масаласи иш берувчи билан биргаликда ҳал этилади.

Бунда иш берувчи меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилишга ҳақли (МКнинг 17-моддаси).

Шу тариқа:

►  рангни қабул қилишдаги нуқсон дастурчи бажарадиган ишга ва унинг натижаларига таъсир кўрсатмаса;

►  бундай иш меҳнат мажбуриятларига, тузилган меҳнат шартномасига, иш берувчининг қонуний буйруқларига мувофиқ келса;

►  тиббий кўрсатмалар бўйича бундай ишда ишлашга чекловлар бўлмаса – фикримизча, ходим дастурчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақли.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1125 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика