Norma.uz

Ишга лаёқатлиликни текшириб кўриш

 

Ташкилотдаги иш хусусияти ходимлар ўз ишининг устаси бўлиши ва топширилган вазифаларни бажара олишларини талаб этади. Адашмай, керакли одамларни танлаб олиш учун суҳбат ўтказишнинг ўзи камлик қилади, шу сабабли мутахассисларни синов муддати билан ишга қабул қилиш лозим.

Эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлган тақдирда ишдан бўшата олиш учун ишга қабул қилинган мутахассисга синов муддатини қандай белгилаш керак?

КБ инспектори.

 

– Саволга жавоб МКнинг 84–87-моддаларида тўлиқ акс эттирилган. Иш берувчи билан ходим ўртасида синов муддатини белгилаш ва уни меҳнат шартномаси шартларига киритиш тўғрисида келишувга эришилганда тарафларнинг ҳар бири (нафақат иш берувчи) меҳнат мажбуриятлари амалда бажарилганда уларнинг меҳнат шартномасини тузиш тўғрисидаги қарорлари қанчалик тўғри бўлганлигига ишонч ҳосил қилиш имконига эга бўлади. Синов муддатини белгилаш тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно (МКнинг 84-моддаси 3-қисми). Синов муддати давомида улар нотўғри қарор қабул қилганлари маълум бўлса, қонунчилик уларнинг ҳар бирига меҳнат шартномасини бекор қилиш имконини беради. Бунинг учун манфаатдор тараф иккинчи тарафни меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириши зарур. Огоҳлантириш муддати фақат тарафларнинг келишувига кўра қисқартирилиши мумкин. Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқаётган бўлса, у 3 кун давомида ўз аризасини қайтариб олишга ҳақлидир. Агар синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, унинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади (МКнинг ­87-моддаси).

Ходим эгаллаб турган лавозимига нолойиқ бўлса, Меҳнат кодекси иш берувчига меҳнат шартномасини бекор қилиш имконини беради (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 2-банди). Уни ушбу асосга кўра бекор қилиш учун иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни 2 ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб ёки бунинг ўрнига унга пуллик компенсация тўлаб аттестация ўтказиши; унга бирмунча кам малака талаб этиладиган бошқа ишни таклиф этиши (корхонада шундай иш бўлса), шунингдек ходимлар вакиллик органининг розилигини олиши (башарти бу жамоа келишуви ёки шартномасида назарда тутилган бўлса) ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Амалиётда мутахассисларни тўғри танлаш, уларни бажарилажак ишга, жамоага мослашишига тайёрлаш ҳамда касб даражаси ва кўникмаларини баҳолаш учун корхонанинг штат жадвалида стажёр лавозимини назарда тутишни тавсия этамиз. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (ВМнинг 4.10.2017 йилдаги ­795-сон қарори билан тасдиқланган) бундай лавозим назарда тутилган. Корхонанинг локал ҳужжатида мақсадлар, корхонадаги стажёрларнинг вазифалари, уларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини (лавозим маошлари) аниқ белгилаш шарт. Ёш мутахассисларни дастлаб корхонага муддатли меҳнат шартномаси бўйича – муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб стажёр лавозимига қабул қилган маъқул (МКнинг 75-моддаси). Унинг муддати ўтгач, мутахассисни стажировка ўтаган у ёки бу лавозимга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилади.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1191 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика