15.11.2016
Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш
Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандида меҳнат шартномаси ушбу асосга кўра бекор қилиниши учун тарафларнинг келишуви қандай расмийлаштирилиши кўрсатилмаган. Бу ҳолда ходим ариза ёзиши шартми? далее...»» |
15.11.2016
Иш жадвалини ўзгартирамиз
Мен хусусий фирмада КБ инспектори бўлиб ишлайман. Жамоа катта эмас. Фирма директори ходимларнинг иш вақти муддатини ўзгартиришга ва 5 кун ўрнига 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтасини белгилашга қарор қилди. Юрист ва менга тегишли ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси топширилди. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш зарурлигини айтсангиз. далее...»» |
15.11.2016
Иш жадвалини ўзгартирамиз
Мен хусусий фирмада КБ инспектори бўлиб ишлайман. Жамоа катта эмас. Фирма директори ходимларнинг иш вақти муддатини ўзгартиришга ва 5 кун ўрнига 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтасини белгилашга қарор қилди. Юрист ва менга тегишли ҳужжатларни тайёрлаш вазифаси топширилди. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш зарурлигини айтсангиз. далее...»» |
15.11.2016
Ваколатларни қайд этиш зарур
Корхонада кадрлар бўйича инспектор лавозими бўш турибди, бироқ унинг вазифаларини бош бухгалтер бажармоқда. Бош бухгалтер меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлмаса, уларни ким тўлдиришга ҳақли? далее...»» |
20.10.2016
Иш кўпайиб кетганда
Ишлаб чиқариш зарурати сабабли ташкилот смена билан узлуксиз ишлаш учун ходимларни жалб этмоқчи. Қуйидаги жадвалга биноан ходимларни ишга қабул қилишга йўл қўйиладими: бир кун ходим кундузи – 12 соат ишлаб, 12 соат дам олади, иккинчи куни – кечаси (12 соат) ишлаб, 24 соат дам олади? далее...»» |
20.10.2016
Таълим ёки тажриба: қай бири муҳимроқ?
Ходим Классификаторга кўра ўрта махсус касб таълимини талаб қилувчи лавозимга жойлашмоқчи. Бироқ мактабни битирмагани сабабли ҳатто аттестати ҳам йўқ. Шунингдек Классификаторда кўрсатилишича, Классификаторда белгиланган маълумот даражасига ва йўналишига эга бўлмаган, лекин амалий тажрибага эга бўлган ходим маълумотнинг юқорироқ даражасини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин. 1. Агар ходим Классификаторда белгиланган маълумот даражасига эга бўлмаса ҳам, тажрибага эга бўлса ва ишни тўлиқ ҳажмда бажарса, уни ишга қабул қилиш мумкинми? 2. Аттестатсиз ходимни Классификаторга кўра маълумот даражасига талаблар қўйилмаган лавозимга, масалан, ёрдамчи ишчи қилиб қабул қилиш мумкинми? Ёки ҳатто шу ҳолда ҳам ходим энг кам маълумот ва аттестатга эга бўлиши шартми? далее...»» |
20.10.2016
Директор устидан шикоят
Мактаб директори илгари мен бажарган нагрузкани анча қисқартириб (5 соатгача – бу ярим ставка ҳам эмас, балки чорак ставка дегани), янги ўқитувчини ишга олишга ҳақлими? Мактаб маъмурияти ўқув йили тугаганда, яъни таътилга чиққунларига қадар ходимларини нагрузка ҳақида огоҳлантириши шартми? далее...»» |
20.10.2016
Каникулда таътилга
Мен ташкилотда ишлайман. Яқинда раҳбариятнинг тавсиясига кўра олий ўқув юртига (Давлат бошқаруви академиясига) ўқишга кирдим. Ўқув юрти ҳақидаги низомда ишлаб чиқаришдан узилган, иш жойи ва маошни сақлаган ҳолда 2 йил ўқиш назарда тутилган. Таътиллар жадвалига кўра жорий йилда декабрда меҳнат таътилига чиқишим режалаштирилган. Бироқ сентябрда таътилга чиқишга қарор қилдим (МКнинг 144-моддасига кўра, бунга рухсат берилган). Бироқ ариза билан мурожаат қилганимда рад жавоби олдим, юрист уни МКнинг 145-моддаси 2-қисми бузилиши далили сифатида кўрсатди. У ўқиш вақтида меҳнат таътилига чиқа олмаслигимни назарда тутди. Кейинги 2 йиллик ўқиш даврида таътилга чиқа олмаслигим тўғрими? Бу ҳолда МКнинг 133 ва 134-моддалари талаблари бузилмайдими? Таълим олаётган ходим бу вақтда меҳнат таътилига чиқа оладими? Агар чиқа олмаса, 2 йиллик ўқишдан сўнг уни 3 йил учун бир йўла олиш ҳуқуқига эга бўладими? далее...»» |
20.10.2016
Ҳужжатлар ҳисоби
Бизнинг кадрлар бўлимидаги ходим меҳнат дафтарчаларини ишончнома бўйича олади. Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш китобини ким юритиши керак? Бухгалтер ёки кадрлар бўлими ходими юритишига асос бўладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кўрсатсангиз. далее...»» |
20.10.2016
Меҳнат дафтарчаси: расмийлаштириш жиҳатлари
Ишловчи талабанинг меҳнат дафтарчасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Учинчи босқич талабасини хусусий корхонага 0,5 ставкага ишга қабул қилдик. 6-иш кунида унга меҳнат ва пенсия дафтарчаларини очдик. Уларни тўлдиришнинг айрим жиҳатлари хусусида тушунтириш берсангиз. Қуйидаги фикрларимиз тўғрими: 1) меҳнат дафтарчасидаги титул варағининг «Ma’lumoti» сатрида «umumiy o’rta» деб кўрсатиш керак (олий ўқув юртига киргунча у лицейни тугатган); 2) «Kasbi, mutaxassisligi» сатри бўш қолади, чунки лицейда мутахассисликка ва касбга ўргатмайдилар; 3) стаж тўғрисидаги саҳифасининг 3-устунида: аввал ишга қабул қилинганлиги ҳақида ёзув қайд этилади, сўнгра диплом олганида «(сана)дан (сана)гача даврда ўқув юртида (муассаса номи) ўқиган» деб ёзиладими? далее...»» |
28.09.2016
Меҳнат ҳақини тўлаш тартиби
Ташкилотимиз кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматларини кўрсатади. Мижозларимиздан бири – микрокорхона директори фаолиятининг мавсумий тусдалиги муносабати билан 1/7 ставкада (бир ойда 3 иш куни) ишлаши ҳақида буйруқ чиқарди. Ставка 350 минг сўмга тенг. Биз ойда 3 кун ишлашга ҳақли эканлигини, бироқ бунда ишланган кунлар сонига қарамай, унинг иш ҳақи 322 474,24 сўмдан кам бўлмаслиги кераклигини унга тушунтиришга уриняпмиз. Меҳнат кодексининг 155-моддасида айтилганидек: «Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар (МКнинг 157, 158-моддалари), шунингдек район коэффициентлари (МКнинг 153-моддаси 4-қисми) қўшилмайди». МКнинг ушбу қоидаларидан келиб чиқилса, ишланган кунлар сони эмас, балки меҳнат нормалари ва меҳнат вазифалари асосий жиҳат ҳисобланади. Яъни ходим учун ойда 3 кун норма бўлса, демак, унинг ойлик маоши 2,476 х 130 240 = 322 474,24 сўмдан кам бўлмаслиги керак. далее...»» |
28.09.2016
Ишга қараб ҳақ тўланади
Меҳнат кодексига мувофиқ, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Қуйидагиларга тушунтириш берсангиз: Вақтбай (маошли) меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида нима меҳнат нормаси ҳисобланади? Агар ходим штат жадвалига кўра 322,5 минг сўмлик маош тайинланган лавозимни эгалласа, бироқ меҳнат шартномаси шартларига кўра ойда 3 кун ишласа, меҳнат ҳақи суммасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Унга ушбу 3 кун учун 322,5 минг сўмдан кам сумма тўланса, бу МКни бузиш бўлмайдими? далее...»» |
21.09.2016
Таътилда ҳам байрам ҳисобга олинади
Бу йил Ўқитувчи ва мураббийлар куни (1 октябрь) шанба кунига тўғри келади, у календарда дам олиш куни деб белгиланган. Бу кун менинг таътил давримга тўғри келар экан. Ташкилотимизда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Бу кун йиллик меҳнат таътилимга қўшимча сифатида қўшиладими? Агар қўшилмаса, қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида? далее...»» |
21.09.2016
Рағбатлантириш тарзидаги тўловлар – иш берувчининг хос ҳуқуқи
Мени пенсионер сифатида ёзнинг 2 ойига ишдан бўшатдилар. Ижодий олий ўқув юрти ходими сифатида кўп йил ишлаганим учун устама оламан. Сентябрдан мени яна ишга таклиф этдилар. Агар ишдан бўшаганимдан ишга қабул қилинган пайтимгача 2 ойу 3 кун ўтган бўлса, кўп йил ишлаганлик учун устама олишга ҳақли бўламанми? далее...»» |
21.09.2016
Жазоланганлар рағбатлантирилмайди
Апрель ойида меҳнат мажбуриятларимни ўз вақтида бажармаганлигим учун ҳайфсан эълон қилинди. Июнь ойида барча ходимлар қатори ҳеч қандай чегирмасиз мукофот олдим. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Мустақиллик куни муносабати билан барча ходимлар мукофотланган август ойида эса мендан мукофотнинг 50%и ушлаб қолинди. 1. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига киритилган ўзгартиришлар апрель ойида чиқарилган ҳайфсанга нисбатан амал қиладими? 2. Иш берувчи меҳнат борасида жазоланиши сабабли ходимни давлат байрами муносабати билан бериладиган мукофотдан маҳрум қилишга ҳақлими? 3. Мени июнда мукофотдан маҳрум этмай, августда 50%ини ушлаб қолган иш берувчининг ҳаракатларини қандай баҳолаш мумкин? далее...»» |
03.09.2016
Дубликатни расмийлаштиринг
Бўш ўринга номзод белгиланмаган намунадаги меҳнат дафтарчасини олиб келди. Биз уни аввалги иш жойида қайта расмийлаштиришни сўраган эдик, бироқ бу илтимосини рад этибдилар. Меҳнат биржасида аниқ жавоб беришмади, қандай йўл тутайлик? Унинг учун янги меҳнат дафтарчасини сотиб олиб, унга фақат корхонамиздаги иши ҳақидаги ёзувни қайд этишимиз мумкинми? Ёки эски меҳнат дафтарчаси бекор қилиниши ҳақида далолатнома тузиб, сўнг янгисини сотиб олиш ва аввалги 2 та иш жойидаги ёзувларни қайд этиш керакми? Бу ҳолатда қандай тўғри йўл тутиш мумкин? далее...»» |
03.09.2016
Эски меҳнат дафтарчаси алмаштириладими?
Мени совет герби, сув белгиси туширилган ва саҳифалари рақамланган эски намунадаги меҳнат дафтарчаларига доир савол қизиқтиради. Айтишларича, улар ҳақиқий деб ҳисобланмас эмиш. Нима қилиш керак? Наҳотки барча ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини алмаштириш керак бўлса? Бир ходимнинг меҳнат дафтарчаси 1996 йил ноябрида Тожикистонда очилган. У Тожикистон фуқароси. Бироқ доим Ўзбекистонда яшаган. Тожикистонда очилган меҳнат дафтарчаси шу пайтгача, бироқ Ўзбекистонда юритилади. 19 йиллик стажи бор. Меҳнат стажини нима қилиш мумкин? Ушбу меҳнат дафтарчаси ҳақиқийми? Эски намунадаги меҳнат дафтарчалари қайси пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади? далее...»» |
03.09.2016
Инспектор, сиз ноҳақсиз
Ташкилотимиз илгари меҳнат дафтарчаси бўлмаган ходим билан меҳнат шартномаси тузди (шартнома ва буйруқ 7.06.2016 йилда расмийлаштирилган). Унга меҳнат дафтарчаси олиш учун ҳужжатларни меҳнат биржасига 14 июнда топширдик. Бироқ биржа ходими ходимни ишга қабул қилгандан сўнг 5 кун ичида ҳужжатларни топширмаганимиз учун ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солиниши билан пўписа қилди. Шу билан бирга Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада айтилишича, иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт. Биржа ходимининг талаби тўғрими? далее...»» |
24.08.2016
Таътил минимуми
Меҳнат шартномаси билан йиллик меҳнат таътили 24 иш куни этиб, 15 асосий ва 9 қўшимча кунга бўлмаган ҳолда белгиланган. Меҳнат кодексининг 143-моддасига мувофиқ, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. 1. «Асосий таътил» тушунчаси қанча кунни назарда тутади, муайян компанияда белгиланган кунларними ёки Меҳнат кодексида назарда тутилган 15 кунними? 2. 6 ой ўтгач биринчи йил ишлаган ходимга у билан тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган 24 кунлик таътилни бирйўла бериш мумкинми? далее...»» |
24.08.2016
Сизни иш ўрнингиз кутмоқда
2011 йил сентябрида декрет таътилига чиқдим, 2011 йил ноябрида биринчи фарзандим туғилди. Ишга чиқмай, яна декрет олдим – 2014 йил апрелида иккинчи фарзандим туғилди. Табиийки, мен ишда ҳозир бўлмаган бутун даврда лавозимимда (иш ўрнимда) бошқа ходим ишлаган. Иш ўрним (лавозимим) сақланиб қолдими? Қачон ишга чиқишим мумкин? Бунинг учун нима қилишим керак? далее...»» |