Norma.uz

Қоидалар ҳамма учун бир хил

 

1.01.2017 йилдан бошлаб хорижий фуқаролар меҳмонхона хизматлари ҳақини фақат хорижий валютада тўлашлари шартлиги ҳақидаги Низом кучга кирди. Компаниямизда меҳнат лицензияси бўйича бир неча йилдан буён Ўзбекистонда ишлаётган чет эллик ходимлар бор. Агар компания ўз ходимлари – хорижий фуқароларни Ўзбекистоннинг бошқа минтақасига хизмат сафарига жўнатса ва меҳмонхона билан шартнома тузса, меҳмонхона хизматлари ҳақини қайси валютада тўлашга тўғри келади?

Л.Ашурова.

 

– Ҳақиқатан ҳам, 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга шу жумладан туризм фаолияти субъектлари орқали ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади, улар учун тўлов республиканинг таклиф этувчи давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳолатлар бундан мустасно (2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон Фармоннинг 10-банди).

Шу тариқа, агар:

 компаниянинг хорижий ходимлари Ўзбекистонда доимий турар жойига эга бўлмаганда;

 компания давлат ёки бюджет ташкилоти ҳисобланмаганда,

– уларни меҳмонхоналарда жойлаштирганлик учун ЭАВда ҳақ тўлашга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ доллари, инглиз фунт стерлинги, евро, швейцария франки ва япон ­иенаси ЭАВга киради (АВ томонидан 12.08.2002 йилда 1165-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1, 3-бандлари).

 

Маҳкам Воҳидов,

юридик фанлар номзоди,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1480 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика