Norma.uz
Кадрлар бўлими
13.02.2017 Мажбуриятни ҳужжат билан белгиланг
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш билан шуғулланишдан бош тортмоқда. Унинг сўзларига қараганда, етказиб берувчини топиш, шартнома тузиш, ҳимоя воситаларини харид қилиш ва сотиб олинган ушбу воситаларни ходимларга бериш билан бевосита раҳбарлар, ҳатто уларнинг лавозим йўриқномаларида бу ҳақда қайд этилмаган бўлса ҳам, шуғулланиши шарт эмиш. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис ходимларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш мажбуриятидан бош тортишга ҳақлими?
далее...»»
13.02.2017 Махсус кийим-бош берилиши шарт
Синов даври мобайнида ходимни махсус кийим-бош ва махсус пойабзал билан таъминламаслик мумкинми?
далее...»»
31.01.2017 Қўшимча кафолат бор
Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка билан яшайман ва ишлайман. Ҳозирги вақтда бола парвариши бўйича таътилдаман. Яқинда фарзандим 2 ёшга тўлади. Ишга қайтмоқчи бўлганимда мени ишга олмасликларини маълум қилишди. Бу эътироз қонунийми?
далее...»»
24.01.2017 Агар ходим маст бўлса
Иш берувчининг расмий хатига ва ходимларнинг розилигига қарамай, наркологик диспансер корхона ходимларини алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик воситаларидан мастлигини текширишдан бош тортмоқда. Диспансер ходимларининг айтишича, улар фақат ички ишлар органларининг ходимлари мурожаатига кўра текширув ўтказа оладилар. Бундай ҳолларда кимга мурожаат этиш лозим?
далее...»»
24.01.2017 Меҳнат муҳофазасига жиддий ёндашинг!
Меҳнат муҳофазаси бўйича кириш, бошланғич ва даврий инструктаж ўз вақтида ўтказилмаганда юридик ва жисмоний шахсга нисбатан қандай маъмурий чоралар қўлланади?
далее...»»
24.01.2017 2017 йилги иш вақти давомийлигининг ўзгаргани тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги Ф-4772-сон Фармойишига мувофиқ, 2017 йил 2 январь – душанба дам олиш куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 2016 йил 31 октябрда 02-05/3196-сон билан белгиланган 2017 йилги иш вақти давомийлигига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:


далее...»»
09.01.2017 Иш берувчининг ўзбошимчалиги ёки зарурий назорат

Бизнинг транспорт корхонамиз тезлик режимини назорат қилиш мақсадида корпоратив машиналарда ўрнатилган GPS-ускуна ёрдамида транспорт воситаларини мониторинг қилиш хизматларидан фойдаланади. Электрон тарздаги ҳисобот хизматлар етказиб берувчисининг сайтида шаклланади. Ҳисоботда ҳайдовчи қачон (вақти ва санаси) ва қаерда (координаталари) тезлик режимини бузганлиги кўриниб туради. Электрон ҳисобот компания транспортини бошқариш вақтида тезликни оширгани учун ходимга нисбатан интизомий чораларни қўллашга асос бўладими? Агар бўлмаса, бундай назоратни қандай қилиб тўғри қонунийлаштириш мумкин?


далее...»»
09.01.2017 Ходимларни аттестациялаш: фақат иш вақтида

Ходимни аттестациядан бир ой аввал у ўтказиладиган кун ҳақидаги буйруқ билан таништирдилар. Меҳнат шартномасига кўра ходимнинг иш графиги – соат 9.00 дан 13.00 гача. Аттестация соат 14.00 га тайинланган. Ходим иш вақти тугаганлигини важ қилиб, аттестацияга келишдан бош тортди. Ходимнинг иш вақтидан ташқари вақтга тайинланган аттестацияга келишдан бош тортиши меҳнат интизомини бузиш деб ҳисобланадими?


далее...»»
09.01.2017 Меҳнат дафтарчаси: алмаштириш талаб этилса

Ташкилотимизда бланкалари белгиланган намунага жавоб бермайдиган меҳнат дафтарчалари борлиги аниқланди. Қонунчиликка мувофиқ, корхонамиз ходимларга дубликатларни расмийлаштириши керак. Ходимлар биз меҳнат дафтарчалари дубликатларига тегишли ёзувларни киритишимиз учун асос бўлувчи маълумотномаларни тўплашни истамаяптилар. Шу муносабат билан биз илк ёзув қандай бўлиши лозимлигини била олмаяпмиз. У эҳтимол: «Ходимнинг айтишича, умумий стаж шунча-шунчани ташкил этади...» деган ибора билан бошланар. Ходим олдинги иш стажига доир маълумотномаларни тўплашдан воз кечганда аввалги бланка (белгиланмаган намунадаги) алмаштирилса, меҳнат дафтарчаси дубликатини қандай тўғри тўлдириш мумкин?


далее...»»
28.12.2016 Бесўроқ чақириб олдилар
Таътилимнинг учинчи куни менга қўнғироқ қилиб, иш берувчининг буйруғи билан мени таътилдан чақириб олаётганларини айтдилар. Оилавий шароитимга кўра ишга чиқа олмадим, бироқ бу ҳақда телефон орқали огоҳлантириб қўйдим. Иш берувчи рад жавобимни меҳнат интизомини бузиш деб баҳолади ва менга ҳайфсан эълон қилди. Иш берувчининг хатти-ҳаракатлари тўғрими?
далее...»»
28.12.2016 Рўйхатнинг ҳаммасини ўқисангиз
Корхонамизда штат қисқариши муносабати билан ходимлар ишдан бўшатила бошланди. Агар ходимга ҳамма бўш лавозимлар таклиф этилмаган бўлса, уни ишдан бўшатиш мумкинми?
далее...»»
28.12.2016 Қайта ташкил этиш – ишдан бўшатишга сабаб бўла олмайди

Акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш чоғида ходимлар сонининг бутун таркибини қисқартириб, кичик корхоналарга ажратгандан кейин эса ушбу ходимларни ишга қабул қилиш зарурми?


далее...»»
21.12.2016 Тайёргарлик кўриладиган ва тугайдиган иш вақти
Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари билан 8 соатдан иборат 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Иш режими соат 8.00 дан 17.00 гача. Тушлик учун танаффус соат 12.00 дан 13.00 гача. Хизмат автобуси ишчиларни ҳудудга соат 7.50 атрофида олиб келади. Ишчилар ишни бошлашдан олдин форма кийишлари ва зарур асбоб-ускуналарни тайёрлашлари керак. Иш куни охирида ишчига иш жойини тартибга келтириши, шунингдек ювиниб, кийимларини алмаштириши учун вақт керак бўлади. Шу муносабат билан саволлар юзага келади. 1. Агар иш куни соат 17.00 гача белгиланган бўлса, автобус ҳудуддан соат нечада чиқиб кетиши керак? 2. Иш жойини тайёрлаш, шунингдек кийиниш вақти соат 8.00 дан бошланадиган иш вақтига кирадими ёки ушбу таомиллар соат 8.00 гача тугатилиши шартми, ишчи соат 8.00 дан ишга киришадими? Иш жойини тозалаш, ювиниш ва кийимларни алмаштириш вақти 8 соатлик иш кунига кирадими ёки ишчи ушбу таомилларни соат 17.00 дан кейин бажарадими? 3. Агар иш жойини тайёрлаш ва ювиниш таомиллари 8 соатлик иш кунига кирмаса, ушбу вақт иш вақтидан ташқари деб ҳисобланмайдими?
далее...»»
21.12.2016 Кимнинг тиббий кўрикдан ўтиши мажбурий
Ишга қабул қилишда тиббий маълумотномани («086/У» шаклидаги) тақдим этиш мажбурийми, бу қайси қонун ҳужжатларига кўра белгиланган?
далее...»»
21.12.2016 Дам олиш кунида ишлаш: тўлов ёки отгул
Ходимни дам олиш кунлари – шанба ва якшанбада хизмат сафарига юбордилар. У ҳақиқатан ҳам дам олиш кунларида ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга. Ташкилот ходим 2 та дам олиш кунида ишлагани ўрнига 4 та отгул беришга ҳақлими? Ушбу отгулларни табелда ишга чиқмаганлик деб расмийлаштириш ва иш ҳақини ҳисобламаслик мумкинми?
далее...»»
29.11.2016 Ҳар қандай йўл билан қайтарилсин
Ишдан бўшаган ходим меҳнат дафтарчасини олиш учун қайтиб келмади. Корхона қандай қилиб қонунни бузмаган ҳолда меҳнат дафтарчасини эгасига жўнатиши мумкин? Агар олувчини меҳнат дафтарчасини олиши зарурлиги ҳақида хабардор қилса, кейинчалик уни почта орқали жўнатиши ёки ишончномага кўра қариндошидан бериб юбориши ва ҳ.к. мумкинми?
далее...»»
29.11.2016 Дам олиш куни ишдан бўшатганда
Таътиллар жадвалига кўра ходим таътилга чиқиши керак. Бунда у кейин ишдан бўшатган ҳолда таътил беришни сўраб ариза ёзди. Иш берувчи имзо қўйганидан кейин мен таътил кунларини ҳисоблаб, ходимнинг таътили шанба куни, яъни дам олиш куни тугашини аниқладим. Таътилдан кейин меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда қайси санани кўрсатиш зарур?
далее...»»
29.11.2016 Меҳнат дафтарчаси – товар эмас

Иккита фирма битта бинодаги хоналарни ижарага олади. «А» фирмаси йил бошида меҳнат дафтарчаларини сотиб олди. Уларнинг бир қисмини ишлатмади, янги ходимларни қабул қилиш нияти ҳам йўқ. «В» фирмаси ишлатилмаётган меҳнат дафтарчаларини «А» фирмасидан сотиб олиши мумкинми?


далее...»»
23.11.2016 Директор ишдан қандай бўшаши мумкин
МЧЖ таркибида иккита иштирокчи юридик шахс мавжуд, улардан бири – Ўзбекистон резиденти, иккинчиси – норезидент. Айни пайтда МЧЖ директори ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши чақирилиши ҳақида бир неча бор хабар берганимизга қарамай, норезидентнинг вакили муносабат билдирмаяпти ва келмаяпти (ҳозир резидент норезидентни иштирокчилар таркибидан чиқариш ҳақида судга ариза берган). Иккита муассисдан бири ҳозир бўлмаганда МЧЖ директори ёзма равишда огоҳлантирган ва 2 ҳафта ишлаб берган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? Тегишли ҳужжатлар қандай расмийлаштирилади?
далее...»»
23.11.2016 Устанинг маълумоти бўлмаса
Ишга талабгорни суҳбатга таклиф этдик. 1988 йилда туғилган йигит коллежни тугатмаган экан. Саноат альпинизми устаси гувоҳномасига эга. Классификатор бўйича қайси лавозим ушбу ихтисосликка мувофиқ келади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика