Norma.uz

Ишдан мажбурий бўшатилди. Нафақа тўлайликми?

 

Ходим Меҳнат кодекси 106-моддасининг 4-бандига кўра ишдан бўшатилганда уни огоҳлантириш шартми? Бу ҳолда бўшатиш нафақасини тўлаш ёки моддий қўллаб-қувлатлаш мумкинми?

Б.Назирқулов.

 

– Йўқ, қонунда ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 106-моддаси 4-бандига кўра бекор қилинганда иш берувчи уни бу ҳақда огоҳлантириши кераклиги назарда тутилмаган.

МКнинг мазкур моддасида меҳнат шартномасини тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиш тартиботи белгиланган бўлиб, ходим, хусусан, ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинлиги белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, юқорида қайд этилган асос бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тарафлардан бирининг, хусусан, иш берувчининг ташаббуси билан эмас, балки қонунга кўра амалга оширилади.

Агар ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар ходимнинг айби билан (суднинг муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини яшириш, сохта ҳужжатлар тақдим этиш ва ҳоказо) бузилмаган бўлса, меҳнат шартномаси МКнинг ­106-моддаси 4-бандига биноан бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади. Бунда нафақанинг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас (МКнинг 109-моддаси 1-қисми 3-хатбоши ва 2-қисми).

Ходим кўрсатилган асос бўйича ишдан бўшатилганда иш берувчи уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши кераклиги қонунда назарда тутилмаган. Бироқ, қонун ҳужжатларининг мазмунидан келиб чиқадики, бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган иш берувчилар ўз хоҳишига кўра ва жорий молиявий имкониятлари доирасида бундай шахсга моддий ёрдам кўрсатиши тақиқланмайди. Бундай ҳолатда вужудга келиши мумкин бўлган солиқ мажбуриятлари (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, фуқароларнинг Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўловнинг тўланиши) ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда бажарилиши керак.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1620 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика