Norma.uz
Божхона
24.04.2017 Истагингиз пул эвазига бажарилади
Қандай ер ва қайси вақт божхона расмийлаштируви учун белгиланмаган деб ҳисобланади? Агар товар шанба куни расмийлаштирилса, нима учун божхонага 10 евро тўлаш керак? Нима учун шанба куни божхонада ишланмайдиган кун ҳисобланади? Божхона иш тартибини ким белгилайди?
далее...»»
20.04.2017 Экспорт декларацияси талаб этилмайди
Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ушбу имтиёзлар олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматига тақдим этилади. Импортёр божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун Ўзбекистон божхона органларига «Эркин муомала учун чиқариш» режимига божхона расмийлаштируви пайтида экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни (қиймат ва тўловларни) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этади. ЭБЮД (ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат) тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилмайди. Бироқ ушбу норма Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган шартномалар (битимлар) доирасида олиб кирилаётган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди. Шу сабабли божхона постида вақти-вақти билан келишмовчиликлар юзага келади. Лозим даражада расмийлаштирилган СТ-1 сертификати мавжуд бўлганда ва 18.10.2011 йилдаги Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартноманинг бошқа шартлари бажарилганда, ушбу Шартнома доирасида Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарлар бўйича импорт божхона божини тўлашга доир имтиёзни қўллаш учун экспорт божхона юк декларациясини тақдим этиш зарурми?
далее...»»
20.04.2017 Фақат холислар билан кўздан кечирилади
Баъзан иш бўйича Қозоғистонга бораман. Божхонада чегарадан ўтишда кўпинча мени кўздан кечирадилар. Текшириш учун алоҳида хонага олиб кирадилар. Ҳамёнларим ва портфелдаги ҳамма нарсани столга қўйганимдан кейин кўздан кечирувчилар портфелни текширадилар, ҳамёнларим ва ҳамма кийимларимнинг ичини ағдариб кўрадилар. Улар бунга ҳақлими? Менга нисбатан бундай таомилни ўтказмасликни талаб қилишим мумкинми?
далее...»»
10.04.2017 Товар чиқариб юборилганидан кейин қийматига қандай тузатиш киритилади
Агар товарлар чиқариб юборилган ва қисман сотилган бўлса, уларнинг божхона қийматига тузатиш киритиш мумкинми? Агар импортчи бунга рози бўлмаса, қўшимча ҳисобланган тўловларни тўламасликка ҳақли бўладими?
далее...»»
10.04.2017 Имтиёзларни БЮДда акс эттирамиз
1. Божхона юк декларациясида имтиёзни қўллаш асослари қандай кўрсатилади? 2. Экспортчи ёки импортчининг декларация тўлдириши тартибига ўзгартиришлар киритилдими?
далее...»»
03.04.2017 Экспорт декларациясини ким тасдиқлайди
Товарни ИМ-40 режимида божхонада расмийлаштириш чоғида импортчи рус тилига таржима қилинган ва импортчи томонидан тасдиқланган экспорт божхона декларациясини (электрон, қоғозга чиқарилган ва экспортчи тасдиқлаган) тақдим этди. Божхона органи декларацияни экспорт мамлакатидаги божхона органи тасдиқлашини талаб қиляпти. Божхона органининг талаби қонунийми?
далее...»»
03.04.2017 Хорижий валюта: лимит бўйича олиб чиқиш
Мен Ўзбекистонда доимий пропискадан ўтган Қозоғистон фуқаросиман. Яшаш гувоҳномасини 2005 йилда олганман. Яқинда уйга бормоқчиман. Газетангизда яшаш гувоҳномаси билан 2 минг АҚШ доллари олиб чиқиш мумкинлиги ҳақида ёзган эдингиз. Бироқ ҚРга охирги марта сафар қилганимда чегарадаги божхоначи келганимда ўзим билан олиб кирмаган валютани Ўзбекистондан умуман олиб чиқишим мумкин эмаслигини айтди. 2016 йилда валютани олиб кириш-олиб чиқиш ҳақидаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритилдими?
далее...»»
03.04.2017 Имтиёзлар назарда тутилмаган
Қозоғистондаги компания муассиси бўладиган МЧЖ барпо этиш режалаштирилмоқда. Устав фондининг бир қисми у тақдим этган ташкилий техника ҳисобига шакллантирилади. Импорт товарларни олиб киришда имтиёзлар берилишидан хабардорман. Барпо этилаётган МЧЖнинг бундай кўринишдаги асосий воситаларини олиб кираётганда улар тақдим этиладими?
далее...»»
27.03.2017 Коррупциянинг олдини олиш – долзарб вазифа
Республикамизда жорий йил бошидан амалга киритилган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунда (3.01.2017 йилдаги ЎРҚ-419-сон) коррупцияга шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши деб таъриф берилади.
далее...»»
27.03.2017 Божхона омбори эгалари учун лицензия талаблари аниқлаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (20.11.2003 йилдаги 523-сон) тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
далее...»»
18.03.2017 Соғлом рақобатга соя солиб...
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида хориждан дори воситалари, тиббий буюмлар, шунингдек, тиббиёт асбоб-ускуналари ҳамда юртимизда дори воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун хом ашёларни олиб келиш учун муайян божхона тўловларидан кенг кўламли имтиёзлар қўллаб келинмоқда.
далее...»»
18.03.2017 Чўғланма лампа «ўчди-қолди»
Баъзида товарларни божхона назоратини четлаб ўтиб – айланма йўллар орқали олиб ўтишга ҳаракатлар содир бўлади. Бундай ноқонуний «тадбиркорлик» эса доимо зийрак божхоначиларнинг тўсқинлигига учрайди.
далее...»»
18.03.2017 Устарами ёки устара учун лезвия?
Устомон ишбилармонлар товар номенклатура кодларини ўзгартириш ҳисобига миллионларни ишлаб олмоқчи бўлишди
далее...»»
18.03.2017 Божхона назорати остидаги товарларни хатлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Мол-мулкни хатлаш мулкдорга ёки мол-мулкнинг эгасига уни тасарруф қилиш, зарур ҳолларда эса ундан фойдаланиш ман этилганлигини эълон қилишдан ёхуд мол-мулкни тортиб олишдан ва уни сақлаб туриш учун бошқа шахсларга топширишдан иборат бўлган процессуал ҳаракатдир. Мол-мулкни хатлаш учун суриштирувчининг ёки терговчининг қарори бўйича прокурор розилиги ёхуд бу тергов ҳаракатини бажаришни тергов органига топширишга ҳақли бўлган суднинг ажрими асос бўлади.
далее...»»
18.03.2017 Учувчисиз учиш қурилмаси «учолмади»
Ҳукуматимизнинг Ўзбекистоннинг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга доир қарорига (26.11.2014 йилдаги 322-сон) асосан 2015 йилдан бошлаб республикамиз ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.
далее...»»
18.03.2017 Профилактик пайшанба қандай ўтди?
Мамлакатимизда аҳолини, айниқса, ёшларни турли зарарли оқимлар таъсиридан асраш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар осойишта ва фаровон турмушимизнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.
далее...»»
18.03.2017 Божхона бошлиғи тадбиркор ҳузурида
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» доирасида Наманган вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти тадбиркорлар ҳузурига бевосита ташриф буюриб, уларнинг кундалик ҳаёти билан яқиндан танишишни яхши анъанага айлантирди.
далее...»»
18.03.2017 Штатда декларант бўлиши керакми?

Божхона вакилларининг тадбиркорлар билан яқинда бўлиб ўтган учрашувлари давомида Ўзбекистон тадбиркорлари (юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар) божхона брокери хизматларидан фойдаланмай ва штатда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлмай туриб, божхона юк декларациясини қўллаган ҳолда товарларни мустақил равишда декларациялашлари мумкинми деган савол кўп бор янгради. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини батафсил таҳлил қилмай туриб унга аниқ жавоб бериб бўлмайди. ЎзР Божхона брокерлари уюшмаси директори Арсен Айрапетьянцдан вазиятни шарҳлаб беришини сўрадик.


далее...»»
06.03.2017 «Етти хазинанинг бири» экспортга ишлаганда...
Қашқадарёлик тадбиркорлар жорий йил январь ойининг ўзида 7 млн донадан зиёд тухумни хорижга экспорт қилишди. Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар, хусусан, Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони билан товарларни «Экспорт» божхона режимига расмийлаштиришда божхона расмийлаштирувини белгиланган жойлардан бошқа жойларда амалга оширганлик учун йиғим амалдагига нисбатан икки бараварга камайтирилгани, яъни ЭКИҲнинг 10 фоизидан 5 фоизгача туширилганлиги ҳам юқоридаги кўрсаткичга эришишга имкон берган бўлса ажаб эмас.
далее...»»
06.03.2017 ТИФ иштирокчилари очиқ мулоқотга киришишди
Газетамизнинг 8-сонида «Тошкент АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси назорат зонасида ишловчи бизнес вакиллари билан учрашув ҳақида хабар берган эдик. ТИФ иштирокчилари ва журналистларнинг божхона соҳасига оид саволларига «Тошкент АЭРО» ИБК бошлиғининг ўринбосари Илёс ¬Умаров жавоб берди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика