Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 15 / Божхона

Имтиёзларни БЮДда акс эттирамиз

 

1. Божхона юк декларациясида имтиёзни қўллаш асослари қандай кўрсатилади?

2. Экспортчи ёки импортчининг декларация тўлдириши тартибига ўзгартиришлар киритилдими?

А.Казанцев.

 

1

БЮДни тўлдиришда преференциялар юк декларациясининг шу номдаги 36-графасида акс эттирилади (АВ томонидан 6.04.2016 йилда ­2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

БЮДнинг 36-графасида Йўриқномага 10-иловада келтирилган Преференциялар, имтиёзлар ва божхона тўловларини тўлашнинг бошқа хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ ҳарфли кодлар (А, Б, В, Г, Д, Е) 4 гуруҳ: божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари; божхона божлари; акциз солиғи; қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича кўрсатилади.

Агар товарга божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар; божхона божлари), тегишли солиқни тўлаш бўйича преференциялар ва имтиёзлар берилмаса, у ҳолда 36-графада «0» қайд этилади.

Товарлар божхона тўловлари, солиқларни тўлашдан озод қилинган ёки уларга нисбатан тариф преференциялари мавжуд бўлганда БЮДда (36-графа) уларни тақдим этиш асосига қараб ҳарфли код кўрсатилади. Булар Ўзбекистон Республикаси қонунлари (Б), кодекслари (В), мамлакат Президенти (Г) ва Ҳукумати қарорлари (Д), халқаро келишувлар (А) ва икки томонлама шартномалар (Е) бўлиши мумкин.

 

2

Экспорт божхона режимида БЮДнинг 2-графаси «Экспортчи/юкни жўнатувчи» ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимида БЮДнинг 8-графаси «Импортчи/юкни қабул қилувчи»ни тўлдириш тартиби анча ўзгарди.

Экспорт. Экспорт божхона режимида расмийлаштирилаётган товарлар бўйича БЮДни тўлдиришда, агар экспортчи ва юкни жўнатувчи турли шахслар бўлса, яъни жўнатувчи товарни экспортчи ёки бошқа шахснинг топшириғига асосан жўнатаётган бўлса, ёхуд шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда графада аввал экспортчининг (товарни етказиб бериш тўғрисида топшириқ берган шахснинг) қисқача номи, сўнгра жўнатувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Бунда БЮДнинг 2-графаси Йўриқноманинг 22-банди 2-кичик банди талабларига мувофиқ тўлдирилиши керак.

Импорт. Эркин муомалага чиқариш божхона режимида расмийлаштирилаётган товарлар бўйича БЮДни тўлдиришда, агар импортчи ва юкни қабул қилувчи турли шахслар бўлса, яъни қабул қилувчи товарни импортчи ёки бошқа шахснинг топшириғига асосан қабул қилиб олаётган бўлса, ёхуд шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда графада аввал импортчининг (товарни қабул қилиб олиш тўғрисида топшириқ берган шахснинг) қисқача номи, сўнгра қабул қилувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Бунда БЮДнинг 8-графаси Йўриқноманинг 25-банди 6-кичик банди талабларига мувофиқ тўлдирилиши керак.

Бошқа режимлар. Шунингдек товарлар вақтинчалик сақлаш (ИМ70) ва божхона омбори (ИМ74) божхона режимларига жойлаштирилганда товарни импорт қилувчи (молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахс, пировард истеъмолчи) ҳақидаги маълумотлар номаълум бўлиши мумкин, шу муносабат билан ушбу режимларда БЮДнинг 8-графасини тўлдиришда товарни импорт қилувчи ҳақидаги маълумотларни кўрсатиш шарт эмас.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1561 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика