Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 14 / Божхона

Имтиёзлар назарда тутилмаган

 

Қозоғистондаги компания муассиси бўладиган МЧЖ барпо этиш режалаштирилмоқда. Устав фондининг бир қисми у тақдим этган ташкилий техника ҳисобига шакллантирилади. Импорт товарларни олиб киришда имтиёзлар берилишидан хабардорман. Барпо этилаётган МЧЖнинг бундай кўринишдаги асосий воситаларини олиб кираётганда улар тақдим этиладими?

М.Бойқулов.

 

– Божхона кодексига, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкин (БКнинг 296-моддаси). Бироқ амалдаги қонун ҳужжатларида устав фонди сифатида импорт қилинаётган товарларга божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш назарда тутилмаган.

Шу сабабли уларни олиб киришда БКнинг 289-моддасига мувофиқ қуйидаги тўловларни тўлаш зарур:

импорт божхона божи (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон қарор);

акциз солиғи солинадиган импорт қилинаётган товарларга акциз солиғи (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 13-2-илова);

ҚҚС – солиқ солинадиган базанинг 20%и (Солиқ кодексининг ­206-моддаси; ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди);

божхона расмийлаштируви учун йиғим – олиб кирилаётган товарлар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги ­204-сон қарори).

Агар товарларни декларациялашда божхона органларига уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатлар тақдим этилса, божхона тўловларини тўлаш чоғида тегишли имтиёз олиш мумкин бўлади (БКнинг 300-моддаси).

Чунончи, Эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома иштирокчилари бўлган, эркин савдо режимини белгилаган давлатларда ишлаб чиқарилган ва улардан олиб кириладиган товарларга божхона божи солинмайди (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилган Рўйхат).

Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ва улардан олиб кириладиган товарлардан божхона божи бир баравар миқдорда ундирилади (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган Рўйхат).

Бошқа ҳолларда божхона божи икки баравар миқдорда ундирилади.

Маълумот учун! Божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари назарда тутиладиган товарлар БКнинг 297-моддасида санаб ўтилган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика