Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 13 / Божхона

Божхона омбори эгалари учун лицензия талаблари аниқлаштирилмоқда

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (20.11.2003 йилдаги 523-сон) тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Божхона омбори эгаси учун мажбурий лицензия талабларига тааллуқли ўзгартиришларни кўриб чиқамиз.

Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин. Бугунги кунда ёпиқ турдаги божхона омбори муайян шахсларнинг, қоидага кўра, омбор эгасининг товарларини ёки муайян товарларни, шу жумладан айланиши чекланган товарларни сақлаш учун мўлжалланган. Бундай шахслар ва товарлар божхона омборини таъсис этишда божхона органи билан келишув бўйича омбор эгаси томонидан белгиланади.

Бироқ лойиҳада бундай омборда сақланадиган буюмлар рўйхатини фақат омбор эгаси ёки унинг таркибий бўлинмалари товарлари билан чеклаш таклиф этилмоқда. Вақтинча сақлаш ва божхона омбори божхона режимлари остида жойлаштиришга ариза берилган товарларни сақлаш учун контейнерлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилган.

Божхона омбори сифатида фойдаланиш учун очиқ майдончанинг умумий майдони ва (ёки) хоналарнинг ҳажми лойиҳага кўра 1 000 кв.метрдан кам бўлмаслиги керак. Майдонча ўлчами ёхуд хоналар ҳажмини лицензия талабгорининг ўзи аниқлайди. Бунда божхона омбори ҳудуди алоҳида участкалар – сақланаётган товарлар ҳақидаги, шу жумладан қуйидаги ахборотни ўз ичига олган омборхоналарга бўлинади:

  • божхона юк декларациясининг маълумотнома рақами;
  • божхона режими;
  • товарлар олувчисининг номи;
  • товарларнинг номи;
  • товарларнинг қиймати;
  • товарларни сақлаш муддати.

Очиқ майдончада фақат ёғоч-тахта материаллари, қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, контейнерлар, транспорт воситалари, шунингдек хоссалари ва тавсифлари божхона омборхоналарида сақлаш имконини бермайдиган бошқа товарларни сақлашга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Лойиҳага кўра барча божхона омборлари камида 1 та ёпиқ кўздан кечириш майдончасига эга бўлиши, у:

  • божхона омборининг эшик ўрни томонида жойлашган;
  • камида 40 кв.м майдонга эга бўлган;
  • электр ёриткичлар билан жиҳозланган;
  • куну тун ишлайдиган, бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақидаги видеоахборотни 1 йил давомида ҳар томонлама кўриш имконини берадиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Божхона ходимлари назорат ўтказиши ва расмийлаштириши учун ажратиладиган хоналарга қўйиладиган талаблар ҳам аниқлаштирилган. Лойиҳага кўра, у камида 6 кв.м майдонга ва камида 20 куб м ҳажмга эга бўлиши, соз ишловчи компью­тер, принтер ва ксерокс, шунингдек зарур мебель билан жиҳозланган бўлиши шарт.

Бундан ташқари, божхона омбори эгалари божхона органи белгилаган жойларда видеокузатув камераларини ўрнатадилар ҳамда божхона органининг рухсатисиз омбордан товарлар чиқарилишига йўл қўймайдилар.

Барча божхона омборларининг эгалари ўзгартирилган лицензиялаш тартибига мувофиқ лицензиялар олишлари кўзда тутилмоқда. Янги талаблар ва шартларга жавоб бермайдиган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилади.

Лойиҳа 28.03.2017 йилгача муҳокама қилинади ва ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1972 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика