Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
31.08.2020 Бухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми?
Умумий қоидага биноан иш берувчи ходимлар билан номуайян муддатга – муддатсиз меҳнат шартномаси тузиши шарт. Бунда баъзан ташкилотда «вақтинчалик» ходимни ишга қабул қилишга оқилона эҳтиёж юзага келади. Қонунчилик ҳам бунга қатъий муайян вазиятларда йўл қўяди. «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА қандай шартларда бунинг имконияти мавжудлигини тушунтирди.
далее...»»
31.08.2020 «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун амалга киритилди. Қандай янгиликлар бор?

1 августдан «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-581-сон) кучга кирди. Қонун 7.11.2019 йилда қабул қилинган бўлса-да, лекин амалга киритилмаган эди, сабаби у республиканинг учта минтақаси – Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Марғилон ва Жиззах шаҳарларида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилишини назарда тутар эди. Пандемия ўз ишини кўрсатди – кутилган экспериментни ўтказишнинг имкони бўлгани йўқ. Биз Қонуннинг асосий қоидаларини «Норма маслаҳатчи» газетасининг саҳифалари ва norma.uz сайтида газетанинг электрон версиясида тушунтириб берган эдик. Кўп квартирали уйларда (ККУ) яшовчи фуқаролар учун юқори даражада ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатнинг энг муҳим ҳуқуқий янгиликларини яна бир бор эслатиб ўтишни лозим топдик.


далее...»»
31.08.2020 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

Президентнинг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (21.08.2020 йилдаги ПҚ-4812-сон) қабул қилинди.


далее...»»
26.08.2020 Автомобилни сотиб олишда тўловлар

маҳаллий ишлаб чиқарувчидан олганда… Чет эл ваколатхонаси (ДМ ташкил этмаган ҳолда) ўз эҳтиёжлари учун автосалондан маҳаллий ишлаб чиқарилган (GM Uzbekistan) енгил автомобилни сотиб олмоқчи. Маҳаллий ишлаб чиқарувчидан автомобиль сотиб олишда қандай тўловлар ва солиқлар тўланиши лозим?


далее...»»
26.08.2020 Автомобилни сотиб олишда тўловлар
маҳаллий ишлаб чиқарувчидан олганда… Чет эл ваколатхонаси (ДМ ташкил этмаган ҳолда) ўз эҳтиёжлари учун автосалондан маҳаллий ишлаб чиқарилган (GM Uzbekistan) енгил автомобилни сотиб олмоқчи. Маҳаллий ишлаб чиқарувчидан автомобиль сотиб олишда қандай тўловлар ва солиқлар тўланиши лозим?
далее...»»
26.08.2020 Учинчи декрет таътили
МЧЖ ходимаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетма-кет учинчи марта чиқяпти. Ҳар гал меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этяпти. Ташкилот 2 та касаллик варақаси бўйича, яъни ҳар бирида 126 календарь кун учун ҳақ тўлади. Ташкилот учала меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун ҳақ тўлаши шартми?
далее...»»
26.08.2020 Қўшимча дам олиш куни
Президентнинг ҳар йилги фармонларига мувофиқ бир йил давомида тақдим этиладиган қўшимча байрам кунлари ходимларнинг меҳнат таътилидан чегирилади. Ташкилот смена бўйича ишлайдиган ходимларнинг меҳнат таътилидан қўшимча байрам кунларини чегириб ташлаши лозимми?
далее...»»
26.08.2020 Иш вақти ва тўлов мувофиқ келиши керак

Ходим бухгалтер-кассир лавозимига ўриндошлик бўйича ишга қабул қилинган. У асосий иш жойи бўйича бошқа корхонада ҳафтасида 40 соатли иш куни билан 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайди. Ўриндошликка ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда 0,25 ставка кўрсатилган. Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасида ставка кўрсатилмаган, фақат ҳафтасига 20 соатлик иш вақти режими акс эттирилган. Май ойи учун табелда бир ҳафтада 20 соат ишланган иш вақти билан 6 кунлик иш ҳафтаси кўрсатилган.


далее...»»
26.08.2020 Иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва меҳнат стажи
Ходим корхонада 2019 йил 1 майдан 2020 йил 1 майгача ишлаган. Корхонанинг меҳнат ва жамоа шартномасида меҳнат таътилини ҳисоблаш учун стаж МКнинг 142-моддасига мувофиқ ҳисобланиши назарда тутилган. Хусусан, таътил учун стажга давомийлиги 2 ҳафтадан ортиқ бўлган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар даври киритилмайди. Ходим ишлаган даврида танаффуслар билан бир неча марта иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Умумий ҳажми 84 кундан иборат, бироқ ҳар бир узлуксиз қисми 2 ҳафтадан кам бўлган, фақат биттаси узлуксиз 28 кунни ташкил этган. Ишланган давр бўйича меҳнат таътилини ҳисоблаш учун стаждан неча кун чиқариб ташланиши лозим?
далее...»»
26.08.2020 Ўриндош ходимага декрет нафақаси

Ходима ўриндошлик бўйича ишлайди, яқинда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетмоқчи. Ўриндошга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа берилиши лозимми? Лавозим ва касбларни ўриндошликда олиб бориш тўғрисидаги низомга кўра у бундай ҳуқуққа эга, бироқ иш берувчилар бундай тўловни тўлашга мажбурми?


далее...»»
26.08.2020 Меҳнат шартлари ўзгартирилганда

Корхона Тошкентда жойлашган эди. Ҳозир юридик манзилини Самарқандга ўзгартирган. Тошкентда ишга қабул қилинган ходимлар борасида қандай йўл тутилади, улар корхонанинг юридик манзили ўзгарганда Самарқандга ишлашга ўтказиладими? Шартномалар қандай тартибда ва қайси асосларга кўра бекор қилинади?


далее...»»
26.08.2020 Ишдан бўшатилганда асосий таътил учун компенсация
Ўриндош ходим 14.06.2011 йилдан 3.06.2020 йилгача ишлаган. Ходимнинг аризасига биноан («2011 йилдан 2018 йилгача ишланган даврда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлашингизни сўрайман») 14.06.2011 йилдан 3.06.2018 йилгача бўлган давр учун ҳар бир йил учун 9 кун ҳисобидан 8 йилга компенсация тўлаш тўғрисида буйруқ тузилган («фойдаланилмаган таътилнинг белгиланган энг оз муддатидан ортиқча қисми учун компенсация ҳисоблансин»). Умумий сони – 72 кун. 2018 йилда компенсация ҳисобланди ва тўланди. Ҳозирги кунда ишдан бўшатишда у 2019 йил (24 иш куни) учун таътил пули ва 2020 йилнинг 5 ойи (10 иш куни) учун компенсация олади. Бунда у 2011–2018 йиллар учун таътил пулини тўлашни талаб қилди. Ходимга фойдаланилмаган таътилнинг белгиланган энг оз муддатидан ортиқча қисми учун компенсация тўланган бўлса, 2011–2018 йиллар учун таътил пулини тўлаш тўғрисидаги талаби қонунийми?
далее...»»
26.08.2020 Таълим тўлови имтиёзлари: 5 та асосий хато

Ўзбекистондаги олий ўқув юртида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшгача бўлган фарзанди ёки турмуш ўртоғининг ўқиши) учун йўналтириладиган солиқ тўловчининг даромадларига солиқ солинмайди. Ушбу имтиёзни қўллашда иш берувчилар кўп йўл қўядиган хатоликлар ҳақида Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин Султонов сўзлаб берди.


далее...»»
26.08.2020 Педагоглар ишига аралашганлик учун жавобгарлик

МЖТКга янги модда қўшилди ва таълим соҳасида жавобгарлик кучайтирилди (21.07.2020 йилдаги ЎРҚ-629-сон Қонун).


далее...»»
26.08.2020 Қарзни соддалаштирилган тартибда ундириш

Корхонада 100 дан ортиқ дебиторлар мавжуд, уларнинг қарзи 1 млн сўмдан 4 млн сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади. Харидор томонидан қарзни тан олиш тўғрисидаги хат мавжуд бўлганда, корхона банкка акцептсиз тўлов талабномасини беришга ва қарзни ундириш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бироқ даъво қиймати 20 БҲМдан кам бўлганда иқтисодий суд даъвони одатий тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилмайди (ИПК 203-2-м.). Дебиторлар ўз навбатида, қарз тан олинишини имзолашдан бўйиин товлаш ёки рад этишга уринадилар, шу сабабли акцептсиз талабнома тақдим этишнинг имкони бўлмайди. Кўпчилик қарздорлар узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда жойлашган бўлиб, корхонада ҳар бир муайян ҳолат бўйича ходимларни хизмат сафарига юборишнинг имкони йўқ. 20 БҲМдан кам бўлган миқдордаги қарзлар дебиторлардан қандай ундирилади?


далее...»»
26.08.2020 Давлат объектини хусусийлаштириш шартлари
2006 йилда корхона давлат объектини хусусийлаштирган. Хусусийлаштириш тўғрисидаги ҳужжатда, шу жумладан объект ордерида ва фармойишда Давлат мулк қўмитаси томонидан объектнинг асосий фаолиятини сақлаб қолиш ёки юритиш муддатлари белгиланмаган. Корхона реконструкция қилиш орқали ушбу объектнинг асосий фаолиятини ўзгартиришни режалаштиряпти. Бирон-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатда объектни хусусийлаштиришда унинг асосий фаолиятини сақлаб қолиш муддатлари белгиланганми?
далее...»»
26.08.2020 Муассис учун мақсадли қарз
Хорижий капитал иштирокидаги компания таркибида тенг улушларга эга иккита муассис бор. Улардан бирининг устав фондидаги улуши охиригача шакллантирилмаган. Бир муассис бошқа муассиснинг устав фондини шакллантириш бўйича қарзини сўндириши мумкинми?
далее...»»
26.08.2020 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

21.07.2020 йилдаги ЎРҚ-629-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.


далее...»»
26.08.2020 Ернинг ҳақиқий қиймати аниқланади ва унинг бозори шакллантирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
далее...»»
25.08.2020 Автокредитни муддатидан олдин сўндиришнинг ўзига хос жиҳатлари
СУҒУРТАЛАШ АМАЛИЁТИ Автокредитни муддатидан олдин сўндирган қарз олувчи суғурта мукофотининг бир қисмини қайтаришни мўлжаллаган. Бироқ суғурта компанияси унга тўлов тўлашни рад этди. Ушбу ҳолатни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Лочинбек Исабеков шарҳлаб берди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика