|
19.06.2018
Ҳисобварақ-фактурада монтаж қилинган ускуна
Корхона ҳажмдор ускуналар (генераторлар) ишлаб чиқаради. Ижрочи уни шартнома бўйича сотиш чоғида буюртмачига мазкур ускунани монтаж қилиши ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариши шарт. Шартномада тўлов учун умумий сумма кўрсатилган, бунда ускуна қиймати – 2 000 000 сўм; монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишлари қиймати – 500 000 сўм алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилган. Нечта ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керак бўлади? далее...»» |
|
11.02.2020
Ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш қоидалари
Ташкилот (ЯСТ тўловчи) ижара хизматларини кўрсатади. 2019 йил 1 апрелдан ихтиёрий равишда соддалаштирилган ҚҚСни тўлашга ўтди. Ўтиш даврида даромад 1 млрд сўмдан кам бўлган. 6 ойдан кейин ДСИ соддалаштирилган ҚҚСга ноқонуний равишда ўтилгани тўғрисидаги талабнома юборди ҳамда ЯСТ ва соддалаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоботларни қайта топширишни талаб қилди. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қандай тўғрилаш мумкин? Улар соддалаштирилган ҚҚСсиз қайта тузатиладими ёки бутун давр учун битта ҳисобварақ-фактура билан сторнолаш мумкинми? далее...»» |
|
24.08.2020
Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда нима ўзгарди
Ҳисобварақ-фактуралар бўйича янги Низомга мувофиқ (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова) уларнинг шаклларига ўзгартиришлар киритилди. Ҳисобварақ-фактуранинг якунловчи сатрида, шунингдек, воситачилик хизматларида ЭҲФда энди қўшимча маълумотларни кўрсатиш лозим. buxgalter.uz илтимосига биноан ўзгартиришлар ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб берди. далее...»» |
|
20.10.2020
Ҳисобварақ-фактурани ҳисобот даври тугагандан кейин тақдим этганлик учун жарима
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига ҳисоботлар топширилган давридан кейин ушбу даврлар учун ЭҲФ расмийлаштирилиб (солиқ қонунчилилигига мувофиқ солиқ солиш базасига тузатиш киритиш бундан мустасно), лекин аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, СКнинг 223-моддасига мувофиқ солиқ солиш базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) бўйича молиявий жарима қўлланилиши тўғрисида эслатма йўллади. Экспертлар бундай ёндашувни нотўғри, деб ҳисоблашади. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан бухгалтерлар юзага келган вазиятда нималар қилишлари лозимлигини тушунтириб берди. далее...»» |
|
06.09.2024
Ҳисобварақда маблағ етишмаганда тўловлар қандай амалга оширилади
Бошқа даромадлар жисмоний шахсларнинг жами даромади таркибига киритилади (СК 370, 377-м.) . Бу жисмоний шахслар даромадларининг алоҳида гуруҳи бўлиб, улар на меҳнатга ҳақ тўлашга, на мулкий даромадларга, на моддий наф тарзидаги даромадларга киритилмайди. Бошқа даромадларга нималар далее...»» |
|
29.09.2025
Ҳисобварақда пул етмаганда қайси солиқларни биринчи бўлиб тўлаш керак?
Ҳисобварақда пул етмаганда қайси солиқларни биринчи навбатда тўлаш керак? Иш ҳақи бўйича солиқлар билан айланмадан олинадиган солиқ ўртасида танлаш керак бўлса, солиқлар бўйича устуворлик борми? далее...»» |
|
15.09.2020
Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш сабаблари
Солиқ тўловчига таъсир ўтказиш усулларидан бири ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳисобланади. Янги Солиқ кодекси жорий этилиши муносабати билан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга оид сабаблар кўпайди. далее...»» |
|
08.03.2021
Ҳисобга олинадиган ҚҚС «савдоси» ва солиқ органларининг ҳаракатлари ҳақида
Нима учун тўланадиган ҚҚС суммасини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилувчи ташкилотларга фаол қарши курашиш айнан ҳозир бошланди? Давлат улар билан кейинчалик қандай усуллар билан курашади? Ушбу ва бошқа саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди. далее...»» |
|
27.03.2019
Ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби
Корхонамиз Россия ва Қозоғистондан олиб келинадиган импорт металл маҳсулотларни улгуржи сотади. 2019 йилда 20%лик ҚҚС билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. Январда иккита харидор аниқ объектлар бўйича ҚҚСдан озод қилинганликлари тўғрисидаги фармойишларни тақдим этдилар. Биз уларга металл маҳсулотларни ҚҚСсиз етказиб бердик. ҚҚС бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб қандай юритилади? далее...»» |
|
18.11.2025
Ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш...
Корхонамиз ҚҚС тўловчиси эди. 2024 йилда деярли фаолият юритмадик ва йил охирида айланмадан олинадиган солиққа ўтиш учун ариза берилди. 2025 йил 1 январдан ушбу солиқни тўлашга ўтилди. Олдинги йиллар ҳисобидан ҚҚС бўйича ортиқча тўлов мавжуд эди. Солиқ органи бизга мурожаат қилиб, ҚҚС ҳисобварағидаги манфий ҚҚСни ҳисобдан чиқаришимизни сўрамоқда, акс ҳолда сайёр солиқ текшируви ўтказилишини айтди. Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтган бўлса, ҚҚС ортиқча тўлови сақланиши мумкин эмасми? далее...»» |
|
16.11.2020
Ҳисобга олинган ҚҚСни қачон ҳисобдан чиқариш зарур?
2020 йилги ҳисобот йилини ёпиш муддати узоқ эмас. Кўп корхоналар жорий йилда ҚҚСтўловчиси бўлди. Уларнинг кўплари аввал ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш заруратига дуч келди ёки энди дуч келади. Қандай вазиятларда тузатиш киритишга тўғри келиши ва уни қандай тўғри амалга оширишни «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди. далее...»» |
|
08.11.2013
Ҳисобга олинмаган совғалар бўлмайди
Кичик давлат унитар корхонаси юқори ташкилотдан текинга енгил автомобиль олди. Қолдиқ қиймати – “0”, эскириш – 100%. Автомобилни қайси нархда кирим қилиш керак, ушбу мол-мулкка ЯСТ солинадими? далее...»» |
|
09.12.2014
Ҳисобга олинмаган – харид қилинмаган дегани
Бухгалтерия ҳисобида кўчмас мулк кирими ва унга солиқ солиш қандай акс эттирилиши керак? Сотувчи уни сотишга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши керак эдими, қайси санани кўрсатиши лозим? Харид қилинган кўчмас мулкнинг дастлабки қиймати қандай ҳисобланади? Нотурар жой тусидаги кўчмас мулкни харид қилишга олинган кредитга доир харажатлар харидорнинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
29.12.2020
Ҳисобга олинмайдиган даромадлар
СКнинг 304-моддасида солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар келтирилган. Уларни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) қандай акс эттиришни «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтириб берди: далее...»» |
|
04.10.2019
Ҳисобга олиш ҳуқуқи
2019 йил 1 январдан кейин корхона ўз ҳисобидан харид қилган асосий воситалар бўйича ҚҚС қай тартибда ҳисобга олинади? далее...»» |
|
11.11.2025
Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
Бухгалтерия ҳисобида доимо долзарб бўлиб қоладиган анъанавий хатолар мавжуд. Улардан бири – омборда ишлаб чиқаришда фойдаланилган инвентарларни нотўғри ҳисобга олиш. далее...»» |
|
17.11.2014
Ҳисобга қўйишда нималарни билиш керак
Турли тоифадаги солиқ тўловчиларни солиқ органларида рўйхатга қўйиш қандай амалга оширилади? далее...»» |
|
21.02.2019
Ҳисобда аъзолик бадаллари
Корхона (МЧЖ) 2018 йил мартда Савдо-саноат палатасига аъзо бўлиш учун шартнома тузди. 2018 йил мартдан 2019 йил февралгача бўлган давр учун 5 млн сўм аъзолик бадали тўладик. Ушбу операция проводкаларда қандай акс эттирилади, йил охирида қандай ёпилади? Ёки биз ССП аъзоси ҳисобланган даврда сумма ёпилиши керак эмасми? 2018 йил январь–декабрь учун енгил саноатга аъзолик бадалларини ҳам тўлаганмиз. Улар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
13.11.2018
Ҳисобда суғурта товони
Ташкилотимизда транспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш шартномаси бор. Яқинда ЙТҲ юз берди. Суғурта компанияси суғурта суммасини ташкилотимиз счётига ўтказган ҳолда тўлаб берди. Суғурта товони келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
26.06.2018
Ҳисобдаги дивидендлар
«А» корхонаси (ЯСТ тўловчи) 2017 йилда «Б» корхонасидан 500 000 сўмга акциялар сотиб олган. 2018 йилда «А» корхонасига 2017 йил якунлари бўйича ҳисобланган 15 000 сўмлик дивидендлар ўтказилди. Бухгалтерия ҳисобида келиб тушган дивидендлар қандай проводкалар билан акс эттирилади, уларга солиқ солиш керакми? далее...»» |
