02.10.2019
Дивидендлар товарлар билан тўланганда ҚҚС ҳисоби
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона муассисга (жисмоний шахсга) дивидендлар ҳисобига омбордаги товарни таннархи бўйича реализация қилади. Товар таннархи – 100 минг сўм, ҚҚС (20%)* – 20 минг сўм, дивидендлардан солиқ - 5% бўлганда, тўланадиган дивидендлар суммасини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? Тўғри ҳисоб-китоб қилганмизми: тўланадиган дивидендлар суммаси – 126,32 минг сўм, улардан дивидендлардан солиқ - 6,32 минг сўм, товар қиймати ҚҚС билан – 120 минг сўм? Дивидендлар товар билан тўланганда ҚҚС дивидендларни тақсимлаш суммасига киритилиши лозимми? далее...»» |
01.12.2014
Дивидендлар транзит қилинмайди
Акциядорлик жамияти буюртмачилар, бош пудратчилар билан шартномалар тузади. Ишларнинг ижрочилари эса бизнинг унитар корхоналаримиздир. Улар юридик шахс мақомига эга ва АЖ уларнинг ягона муассиси ҳисобланади. Мол-мулк уларга хўжалик юритиш ҳуқуқи билан берилган. Агар жамият ўз навбатида солиқни ушлаган ҳолда акциядорларга дивиденд тўласа, унитар корхоналар томонидан АЖнинг ягона муассисига дивиденд тўлаш чоғида солиқ ушланиши керакми? Мазкур ҳолда иккиёқлама солиқ солиш юзага келмайдими? далее...»» |
15.08.2024
Дивидендлар УКни оширишга йўналтирилганда…
Корхона (МЧЖ) ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан таъсисчиларга дивиденд тўламоқчи ва бу дивиденд устав капиталини ошириш учун қайта инвестиция қилинади. Таъсисчилар орасида жисмоний шахслар ҳам мавжуд. Таъсисчиларга дивиденд тўланса, қандай солиқ имтиёзлари бор ва бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади? далее...»» |
14.02.2014
Дивидендлар қоғоз билан тўланади
Корхона муассисга товарларни ҳисоблаб ёзилган дивидендлар ҳисобига бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, мазкур операция қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак? Унга қандай солиқлар солинади? далее...»» |
14.06.2024
Дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш қандай ҳисобга олинади
Дивидендларни ҳисоблаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади Бухгалтерия ҳисобида дивидендлар ҳисобланишини акс эттириш учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилади: ● МЧЖда бир нечта иштирокчи бўлганда, иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси; ● МЧЖ ягона иштирокчиси қарори. далее...»» |
22.03.2021
Дивидендлар: қачон солиқ тўланади ва ҳисоб-китоб топширилади
МЧЖ жорий йилнинг январь ойида ўзининг таъсисчиларига дивидендлар ҳисоблади, февралдан бошлаб эса уларни босқичма-босқич пул ва бошқа мол-мулк билан тўламоқда. Бунда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? Қачон солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқни тўлаш лозим? Ушбу саволларга Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ¬ҲАМРОЕВ жавоб берди. далее...»» |
27.03.2019
Дивидендлардан солиқ
Бизнинг МЧЖ ҚК олий таълим йўналишида фаолият юритади. Муассисимиз иккита: Ўзбекистон Республикаси – 70% ва Корея Республикаси – 30%. 2018 йил якунларига кўра соф фойда юзага келди. Муассислар 2019 йилда дивидендлардан қандай солиқ тўлайдилар? далее...»» |
19.10.2013
Дивидендларимиз “қўзилаяпти” ёки дивидендлар товар шаклида берилса…
Фирмамиз 2010 йилда 150 бош қўзи сотиб олган эди. Фойдани таъсисчига тақсимлаб бўлиб бериш учун фирмада маблағ етарли эмас. Шу сабабли таъсисчи қўзиларнинг ҳаммасини дивиденд ҳисобида беришни сўрамоқда. далее...»» |
15.09.2020
Дивидендларни аввалги муассис олади
2019 йил июнда МЧЖ муассиси Ивановга 20 млн сўм миқдорида дивидендлар тақсимланди. Корхона счётида пул маблағлари камлиги сабабли тўлов 5 млн сўм миқдорида қисман тўланди. 2019 йил декабрда муассис Иванов устав фондидаги ўз улушини жисмоний шахс Сидоровга ҳадя қилди. Улушни ҳадя қилиш пайтида ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивиденд қисми аввалги муассисга тўланадими ёки янги муассисга бериладими? далее...»» |
26.12.2017
Дивидендларни репатриация қилишга буюртманома
ЯСТ тўловчи ташкилотимиз устав фондида 100 фоиз улушга эга бўлган муассисга (жисмоний шахс, ЎзР норезиденти) 2016 йил якунларига кўра 10 000 АҚШ доллари миқдорида дивидендлар тўламоқчи бўлди. Фойдани репатриация қилиш мақсадида хорижий валюта сотиб олиш учун банкка буюртманома бердик. Бироқ банк дивидендлар бўйича даромад солиғининг солиқ органи тасдиқлаган ҳисоб-китобини тақдим этмаганлигимизни рўкач қилиб, берилган буюртманомага кўра хорижий валютани сотиб олиш операциясини ўтказмаяпти. Банкнинг талаблари тўғрими? далее...»» |
15.09.2020
Дивидендларни тўлаш: асосий воситалар билан, …товарлар билан
Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахс – ҚҚС тўловчиси ҳисобланадиган «А» МЧЖнинг муассисига дивидендлар асосий воситалар билан тўланди. Бунда ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳолда ҳисобварақ-фактура ва АВни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилди. 1. ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада дивидендлар ҳисобига берилган асосий воситалар бўйича ҳисобварақ-фактураларни кўрсатиш лозимми? 2. Жисмоний шахс худди шу асосий воситаларни «Б» компаниясининг устав фондига ҳисса сифатида киритганда ҚҚС ҳисобга олинадими? далее...»» |
05.11.2018
Дивидендларни тўлашда солиқлар ва ҳисоботлар
1. Муассислар – жисмоний ва юридик шахсларга тўланган дивидендлар бўйича қандай ҳисоботлар топширилади? Ҳисоботларни топшириш даврийлиги қандай? 2. Жисмоний шахс асосий бўлмаган иш жойидан дивиденд олганда қандай ҳисобот топширилади? далее...»» |
30.05.2016
Дивидендларни унутиб, фойда олинг
Ювувчи воситаларни ишлаб чиқарувчи кичик корхонамиз Президентнинг ¬ПҚ-1050-сон Қарорига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзга эга. 2014 йилда унинг мулкчилик шакли ва юридик мақоми ўзгарди: МЧЖ ХКга айлантирилди. Қайта ташкил этишда МЧЖнинг тақсимланмаган фойдаси тақсимланди ва муассисларга дивидендлар тўланди. Хусусий корхона мулкдорига айланган иштирокчига тўланиши керак бўлган фойданинг бир қисми тўланмади. Қайта ташкил этишдан сўнг у ўзига ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендлар тақсимланмаган фойда таркибида ХК тасарруфида қолади деган қарорга келди. Айни пайтда муассис ушбу дивидендларни олмоқчи. МЧЖ ХК шаклида қайта ташкил этилгунча тўланмаган дивидендлар суммасига 10%лик ставкада солиқ солиниши керакми? далее...»» |
29.10.2018
Дивидендларни қайта инвестиция қилиш
Муассисга дивидендлар тўлаш керак. Фойда ҳисобланиб, муассиснинг қарорига кўра унинг бир қисми унга тўланади. Қолган фойда унинг қарорига кўра корхона ихтиёрида қолади (қайта инвестиция қилинади). Дивидендлар тўлангандан кейин қолган, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириладиган фойдага солиқ солинадими? Агар солинса, улар қандай солиқлар? далее...»» |
29.11.2013
Дивидендларни ҳисоблаб ёзиш ва қарзларни узиш керак
Мен хусусий корхона муассисиман, 2013 йилда ўзимнинг ҳисобрақамимдан пластик карточкага ўтказиш йўли билан пул маблағлари тарзида қарз олдим. Муассиснинг қарзи суммасини 2013 йил якунлари бўйича олинадиган дивидендлар ҳисобига ҳисобдан чиқара оламанми? Ёки аввал илгари олинган қарзни ҳисобрақамимга қайтаришим, кейин эса дивиденд олишим шартми? далее...»» |
29.11.2013
Дивидендларни ҳисоблаб ёзиш ва қарзларни узиш керак
Мен хусусий корхона муассисиман, 2013 йилда ўзимнинг ҳисобрақамимдан пластик карточкага ўтказиш йўли билан пул маблағлари тарзида қарз олдим. Муассиснинг қарзи суммасини 2013 йил якунлари бўйича олинадиган дивидендлар ҳисобига ҳисобдан чиқара оламанми? Ёки аввал илгари олинган қарзни далее...»» |
12.12.2016
Дивидендларни ҳисоботда акс эттириш
Ташкилотда муассис битта – у жисмоний шахс. 1. Устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган фойда суммаси муассиснинг дивидендлари ҳисобланадими? 2. У ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатиладими? далее...»» |
01.02.2016
Дивидендни узлуксиз олиб турсам дейман...
Мен имтиёзли акция эгасиман. Уни олаётган пайтимизда йилига доимий равишда камида 40 фоиздан дивиденд оласизлар деб сотишган эди. Дастлаб икки йил 60 фоиздан, кейин уч йил 40 фоиздан, 2008–2012 йил оралиғида 25 фоиздан дивиденд олдик. 2013 йилдан бошлаб эса умуман дивиденд олганимиз йўқ. Имтиёзли акциялар, уларга ҳисобланадиган дивидендлар, уларнинг фоиз ўзгаришлари тўғрисида маълумот берсангиз. Акция қиймати индексация қилинадими? далее...»» |
15.05.2017
Дивидендни қандай тўлашни банк белгилайдими?
Бизни МЧЖ иштирокчиларининг дивиденд олишларига доир тартиботлар қизиқтиради. Корхонамизнинг (МЧЖ) ягона иштирокчиси 2016 йил ҳисобидан дивиденд (масалан, 55 млн сўм (8710-счётнинг якуний сальдоси)) олишни режалаштирмоқда. Банк ҳисобварағимиздаги сумма етарли бўлмаслиги мумкин (масалан, 20 млн сўм). Бундай ҳолда дивиденд олиш учун чиқарилган баённома ва буйруқда қайси сумма кўрсатилади – 55 млн ми ёки 20 млн? Ёки биргина баённома ва буйруқ билан ушбу суммани йил давомида олиш мумкинми? Корхона ҳар қандай ҳолда ҳам 55 млн суммани 2017 йил охирига қадар дивиденд тарзида олади. Баъзи банк муассасалари дивиденд суммасини бўлиб-бўлиб олишимизни талаб қиляпти. Яъни 20 млн сўм олмоқчи бўлсак, қароримизда айнан шу суммани (55 млн сўмни эмас!) кўрсатишимиз шарт деб талаб қилаяпти. Аммо ҳеч қандай қонуний асос кўрсатишмаяпти. Банкнинг бу талаби қонунийми ва умуман, банк корхонанинг ички ишларига аралашишга ҳақлими? далее...»» |
22.06.2015
Дизель-генераторлар муҳитга зарар келтирмайди
Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобига доир реалроқ мисол. далее...»» |