Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 34 / Солиқ солиш

Даромад – норезидентга, солиқ – бюджетга

Бизнинг микрофирмамиз воситачилик фаолияти билан шуғулланади. Норезидентнинг даромади ҳисобланган, доимий муассаса билан боғланмаган валюта маблағлари бизнинг валюта ҳисобрақамимизга келиб тушади ва биз уларни хориждаги норезидентга ўтказамиз. Маблағлар валюта ҳисобрақамимизга келиб тушганда биз норезидентнинг даромади суммасини келиб тушган кундаги МБ курси бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаймиз. Норезидентнинг 10% миқдоридаги даромад солиғини ҳам ана шу санада ҳисоблаймиз. Баъзида норезидентга даромад ўтказилаётганда долларнинг курси МБ курсига нисбатан ўзгаради ва шунда курс фар-қи – ижобий ёки салбий фарқ ҳосил бўлади. СК 155-моддасининг саккизинчи қисмига кўра норезидентга тегишли даромад солиғи валютада норезидентга даромад тўланган кунда (бизнинг ҳолатда – маблағлар ўтказилган кунда) МБ курси бўйича ҳисобланади. Биз эса тегишли даромад солиғини МБ курси бўйича солиқ бюджетга ўтказилган кунда ҳисобладик. Курслар фарқи туфайли миллий валютадаги сумма айнан бир хил эмас.

Ҳосил бўлган фарқ – солиқ бўйича ортиқча тўловми ёки у ҳам курс фарқи бўладими? Микрофирма доимий муассаса билан боғланмаган норезидентнинг даромад солиғини бюджетга қандай муддатларда ўтказиши керак? Агар солиқ бўйича қайта ҳисоб-китоб топшириш зарурати юзага келса (у йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобланади), фақат йиллик ҳисоботни қайта топшириш етарлими ёки бутун 4 чорак учун ҳисоботларни қайта бажариш керакми?

Бош бухгалтер.

 

– Норезидентларнинг даромадларидан солиқ суммаси Ўзбекистон Республикаси норезидентига даромад тўланган санада, яъни норезидентга даромад ўтказилган санада МБ курси бўйича ҳисобланади (Солиқ кодекси (СК)нинг 155-моддаси). Солиқ бюджетга даромад норезидентга ўтказилган санадан кечиктирмай тўланади (СКнинг 165-моддаси).

Бундан келиб чиқадики, ҳисоб-китоб қилиш мақсадида, солиқни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш фақат бир санада – даромадни норезидентга ўтказиш санасида қабул қилинади ва мазкур ҳолда солиқ суммаси бўйича курс фарқи юзага келиши мумкин эмас.

Даромад норезидентга ўтказилган санадаги курс бўйича ҳисобланган ва айнан у Норезидентларнинг даромадларидан фойда солиғи ҳисоб-китобида кўрсатилган солиқ суммаси бюджетга ўтказилган тақдирда ҳисоб-китобни қайта топшириш керак эмас.

Агар сиз солиқни норезидентга даромад тўлашдан аввал ҳисоблаган ва, тегишинча, солиқ суммасини пул маблағларини норезидентга ўтказиш санасидаги курс­дан фарқ қиладиган курс бўйича ҳисоб-китоб қилган бўлсангиз, солиқни кам ёки ортиқча тўлаш юзага келади:

бюджетга маблағлар норезидентга ўтказилган кундаги курсга қараганда камроқ курс бўйича ҳисобланган солиқ суммаси ўтказилганда солиқ бўйича кам тўлов юзага келади. Бунда кам тўланган сумма бюджетга ўтказилиб, тўлаш кунигача (тўлаш куни ҳам киради) ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳисоблаб ёзилади;

агар ўтказилган сумма пул маблағлари норезидентга ўтказилган пайтдаги курсдан юқори курс бўйича ҳисобланган бўлса, солиқ бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлади, у СКнинг 10-бобига мувофиқ ҳисобга киритилиши ёки солиқ тўловчига қайтарилиши керак.

Солиқнинг нотўғри суммаси тўланган тақдирда илгари тақдим этилган ҳисобот бўйича маълумотлар, аниқлаштирилган маълумотлар ва уларнинг тафовутини кўрсатган ҳолда Норезидентлар даромадларидан фойда солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини топшириш керак (СКнинг 46-моддаси).

Илгари тақдим этилган ҳисоботдаги хатоларни мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчилар аниқлаштирилган ҳисоботни хато аниқланган солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил мобайнида тақдим этишлари мумкин. Якунланган солиқ даври (йил) учун аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиш зарурати юзага келса, Ҳисоб-китоб хато аниқланган ҳисобот даври ва йил учун тақдим этилади.

Прочитано: 2273 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика