|
16.10.2024
Акциз солиғини қандай ҳисоблаш керак
Нима акциз солиғи солинадиган объект бўлиб ҳисобланади Солиқ тўловчи акциз тўланадиган товарлар билан амалга оширадиган операциялар, айримлари бундан мустасно, солиқ солиш объектининг юзага келишига олиб келади. Бундай операцияларга қуйидагилар киради (СК 284-м. 1-қ.) : ● акциз далее...»» |
|
18.11.2013
Акциз солиғини ҳисобга киритиш
Агар спирт 2012 йилда харид қилинган, ундан маҳсулот эса 2013 йилда ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган бўлса, ҳисобга киритиладиган акциз солиғи қайси йилнинг (2012 ёки 2013 йил) ставкаси бўйича ҳисоб-китоб қилинади? далее...»» |
|
07.11.2016
Акциз – ишлаб чиқарувчи учун
МЧЖ кичик корхоналар сирасига киради, ягона солиқ тўловини тўловчи ҳисобланади, асосий (соҳа) фаолият тури бўйича ¬ХХТУТ коди – 71150 (бошқа улгуржи савдо). Унитар корхона (УК) билан тузилган воситачилик шартномасига кўра корхонамиз углеводород хом ашёси – газойль сотиб олишни ҳақ эвазига унга топширади. Бундан ташқари, бизнинг МЧЖ билан УК ўртасида тузилган хом ашёни қайта ишлашга бериш шартномасига кўра у хом ашёни дизель ёқилғисига қайта ишлаб, шундан сўнг бизга қайтаради. Корхонамизнинг бухгалтерия ҳисобида УКдан олинган дизель ёқилғиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кейинчалик улгуржи харидорларга реализация қилинадиган товар сифатида кирим қилинади. Солиқ кодексининг 350-моддаси 2-қисмига мувофиқ, ягона солиқ тўлови акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган микрофирма ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди. Амалда акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчиси деб ҳисобланмайдиган корхонамиз қонун ҳужжатлари билан кичик корхоналар ва микрофирмалар учун белгиланган мезонларга риоя этганда ягона солиқ тўловини тўлашга ҳақлими? далее...»» |
|
13.12.2017
Акцизсиз экспорт
Корхонамиз акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқаради. Импорт қилинаётган пайтида акциз солиғи тўланган импорт хом ашёдан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланамиз. Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарларни ички бозорга ҳам, экспортга ҳам реализация қиламиз. Биз Солиқ кодексининг 236-моддасига мувофиқ ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган маҳсулотлар бўйича ставка ва солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб акциз солиғи суммасини ҳисоблаб чиқардик. Бунда импорт қилинган, акциз тўланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашё бўйича акциз солиғини тўладик. Уларнинг бир қисми экспортга реализация қилинди. Акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган, акциз тўланадиган хом ашёни импорт қилишда тўланган акциз солиғи суммаси экспортга реализация қилинган маҳсулотлар қисмида чегириладими? Агар чегирилмаса, уни қаерга киритиш керак? У бизга экспорт қилишда бўлганидек бюджетдан қоплаб бериладими? далее...»» |
|
06.03.2017
Акция бўйича хизматлар учун солиқ тўлайсиз
Фирма товар оборотини кўпайтириш ва мижозларни жалб этиш мақсадида акция ўтказмоқчи – унда ғолиб бўлган ташкилотлар ходимлари учун авиачипталар ва ЎзР ташқарисидаги меҳмонхонада бир ҳафта яшаш ютуқли ўйинини ўйнамоқчи. Авиачипталар ғолиб бўлган ходимлар номига сотиб олинади, шунингдек уларнинг яшаш ва трансфер харажатлари тўланади. Сотиб олинган авиачипталарни ютиб олган ташкилотлар директорларига қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берамиз. Фирмамиз ғолиб бўлган ташкилотлар ходимлари учун даромад тўлаш манбаи ҳисобланадими? далее...»» |
|
15.03.2016
Акция қиймати: индексациялаш, ошириш, камайтириш масалалари
Акцияларнинг номинал қиймати индексация қилинадими? далее...»» |
|
02.06.2014
Акциядорлар учун қонун янгиланди
Республикамизда акциядорлик жамиятлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий база мавжуд бўлса-да, шу вақтгача корпоратив бошқарув тизимининг янада ривожланишига тўсқинлик қилувчи айрим муаммолар мавжуд эди. Мамлакатда инвестициявий муҳитнинг жозибадорлигини ошириш ва республикамизда корпоратив муносабатларни белгилайдиган қоидаларга аниқлик киритиш мақсадида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга муҳим янгиликлар киритилди. далее...»» |
|
08.09.2014
Акциядорлар электрон шаклда хабардор қилинади
Шу йил 6 майда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. далее...»» |
|
17.05.2016
Акциядорлик жамияти: ўзгаришлар босқичида
Бугунги кунда кўпгина кичик акциядорлик жамиятлари харажатларни камайтириш ва бошқарув тузилмасини соддалаштиришни кўзлаб, МЧЖ шаклида қайта ташкил этилиш тўғрисида қарор қабул қилмоқдалар. Бунда улар бир қатор саволларга тўқнаш келмоқдалар. далее...»» |
|
16.01.2017
Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунчилик аниқлаштиришни талаб этади
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда шундай нормалар мавжудки, улар тўғри тушунилганда ва қўлланганда АЖда корпоратив бошқарув масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар ишига ёрдам берган бўларди. Хусусан, АЖ тўғрисидаги Қонунга киритилган сўнгги янгиликлар: миноритар акциядорлар қўмитаси тўғрисидаги; акцияларнинг 50%и ва ундан ортиғининг эгасига айланган акциядорга акцияларни сотиб олиш мажбуриятининг юкланиши; акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан устав фондини кўпайтириш тартибининг чиқариб ташланишини улар қаторига киритиш мумкин. Шу ва аввалбошдан амал қилаётган нормалар ўртасидаги зиддиятлар ҳанузгача бартараф этилмаган. Шу муносабат билан юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш амалиёти ҳақидаги мутахассислар фикрини билиш қизиқарлидир. далее...»» |
|
11.05.2015
Акциядорлик жамиятларининг очиқлиги таъминланади
Акциядорлик компаниялари ўз мақомига қай даражада мос. Амалдаги қонунларни танқидий назар билан кўриб чиқиш зарурати. Жамоавий инвестициялаш тартиб-таомилларини белгиловчи янги қонунлар қабул қилинади. далее...»» |
|
28.05.2024
Акциялар бозор нархида сотилганда солиқ оқибатлари
Корхона устав фондига ҳисса сифатида бошқа юридик шахсларнинг акцияларини олди. Акциялар номинал қиймати бўйича ҳисобда туради. Ҳозир акциялар эгалик қилувчига бозор қиймати бўйича қайтариб сотилмоқда. Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси саналади. Акцияларни номинал қийматидан юқори нархда реализация қилишда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бу бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан акс эттирилади? далее...»» |
|
05.12.2015
Албатта, акс эттиринг!
Ташкилот ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бундан ташқари, жойни офис ва омборлар учун тезкор ижарага беришдан бошқа даромад оламиз. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига ¬1-«Ижара ҳақининг ошган суммаси» иловасини тўлдиришимиз керакми? далее...»» |
|
15.12.2014
Алимент бўйича қарзни кечроқ сўндирса бўладими?
Агар ЖШДС ва суғурта бадалларидан ташқари, алиментлар ва уларга доир почта харажатлари ушланса ҳамда ушланмаларнинг умумий суммаси ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи суммасининг 50%идан ошса, иш ҳақидан ушланмаларни қандай амалга ошириш керак? далее...»» |
|
19.02.2013
Алимент почта орқали жўнатилиши мумкин
Агар алимент олувчи алимент мажбуриятлари бўйича ушланган суммаларни кассадан шахсан олиш имкониятига эга бўлмаса, корхона ҳар ойда ушланган суммани почта орқали ўтказиши ёки алимент олувчи аёлнинг банкдаги ҳисобрақамига ўтказиши мумкин. далее...»» |
|
03.10.2019
Алиментлар тўланганда ЖШДС бўйича имтиёз
Ходим ипотека кредитига шартнома олиб келди. Ташкилот Президентнинг «2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон) мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёз тақдим этди. Шу билан бирга унинг маошидан 25% миқдорида алимент тўланади. Ходим даромадининг бир қисми имтиёзли бўлганда алиментлар қандай ушлаб қолинади? далее...»» |
|
23.07.2018
Алкоголни қандай сотиш мумкин
Умумий овқатланиш корхонаси реконструкция қилиш учун вақтинча ёпилди. Омборда товар (алкоголь) қолдиғи бор. Корхона умумий овқатланишда алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасига эга. Ушбу корхона уни таннархи бўйича омбордан жисмоний ва юридик шахсларга сотиши мумкинми? далее...»» |
|
28.05.2024
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчилар сув солиғини қандай тўлайди
Корхона алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаради. Сув таъминоти ташкилоти билан шартнома тузилган. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун ойига тахминан 700–800 куб сув ва бошқа мақсадлар учун (канализация, суғориш, иситиш ва ҳоказо) – 200–300 куб сувдан фойдаланамиз. 2020 йилга қадар алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотлар (пиво ва винодан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари иккита сатрда белгиланган: алоҳида алкоголсиз ичимликлар ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича ва алоҳида – бошқа мақсадлар учун. Тегишинча, биз сув солиғини турли ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарганмиз ва тўлаганмиз. Аммо 2021 йилдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларида иккинчи сатрни (бошқа мақсадлар учун) олиб ташлашди ва ягона ставкани беришни бошлашди. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар 2024 йилдан бошлаб бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қайси ставкасини қўллаши лозим? далее...»» |
|
26.08.2020
Алкоголь бозоридаги ўзгаришлар
Президентнинг 23.07.2020 йилдаги ПФ–6033-сон Фармони билан соҳага бир қатор ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган (Фармон матни «Норма маслаҳатчи» газетасининг мазкур сони ҳужжатлар пакетида берилмоқда). далее...»» |
|
03.11.2025
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмасидаги хавфларни таҳлил қилиш тизими қандай ишлайди
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар учун яна бир назорат воситаси жорий этилмоқда. 2026 йил 19 январдан бошлаб Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисидаги янги Низом кучга киради (17.10.2025 йилдаги 650-сон ВМҚ). Ҳужжат ушбу таҳлил асосида субъектларни хавф даражалари бўйича тартиблашни назарда тутади. далее...»» |
