Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Акциз солиғини ҳисобга киритиш

СКнинг 230-моддасига кўра акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш акциз солиғи солинадиган объектдир. Улар олувчига жўнатилган кун операция амалга оширилган сана ҳисобланади (СКнинг 231-моддаси). Акциз солиғининг суммаси чегирма суммасига пасайтирилади (СК 237-моддасининг биринчи хатбошиси). Акциз тўланадиган товарлар олинаётганда, агар улар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланилса, Ўзбекистон ҳудудида тўланган акциз солиғи суммаси чегириб ташланади (СК 237-моддасининг иккинчи хатбошиси). Чегирма солиқ даврида реализация қилинган акциз тўланадиган товар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланган акциз солиғининг ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган суммасига нисбатан амалга оширилади (СК 237-моддасининг тўртинчи хатбошиси). СКнинг 238-моддасига кўра солиқ даври йил чорагидир.

2013 йил 1 январдан бошлаб спирт ва алкоголли маҳсулотга ҳам акциз солиғининг янги ставкалари кучга кирди. Шу йил бошида корхонада 2012 йилда харид қилинган, ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи 2012 йилги ставкада кўрсатилган спирт қолдиғи бор эди. Корхонамиз 2013 йилда ушбу хом ашёдан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаради ва уни 2013 йил январда реализация қилиб, ҳисобварақ-фактурада акциз солиғини 2013 йилги ставкада ажратиб кўрсатади.

Агар спирт 2012 йилда харид қилинган, ундан маҳсулот эса 2013 йилда ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган бўлса, ҳисобга киритиладиган акциз солиғи қайси йилнинг (2012 ёки 2013 йил) ставкаси бўйича ҳисоб-китоб қилинади?

 

           – Солиқ кодексининг 237-моддасига кўра акциз солиғи суммасини ҳисобга киритиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

харид қилинган хом ашё бўйича акциз солиғи тўланиши керак;

харид қилинган ТМЗдан кейинчалик акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланиш керак;

мазкур товар (хом ашё) бўйича акциз солиғи суммаси етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурасида ажратиб кўрсатилиши керак. Агар олинаётган акциз тўланадиган товар (хом ашё) бўйича акциз солиғи суммаси ҳисобварақ-фактурада ажратиб кўрсатилмаган бўлса, у чегириб ташланмайди.

Яъни сиз, ўз навбатида, солиқ даврида реализация қилинган акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашёни олаётганда етказиб берувчига тўлаган акциз солиғи суммасинигина ҳисобга киритишингиз мумкин. Хом ашё бўйича акцизни 2012 йил ставкаларида тўлагансиз. Тегишинча, ушбу акцизнинг ҳисобга қабул қилинадиган қисми ҳам 2012 йил ставкалари бўйича ҳисоб-китоб қилинади (ҳатто 2013 йил, 2014 йилда ёки ундан кейин ҳисобга киритганда ҳам).

Этил спиртига 2013 йил учун акциз солиғи ставкаси 2012 йил ставкасидан юқоридир. Шу сабабли, агар сиз чегириладиган акциз ҳисоб-китобини 2013 йил ставкаси бўйича қилган бўлсангиз, ушбу хом ашё харид қилинганида тўланганидан кўпроқ сумма ҳисобга киритилган бўлиб чиқади.

 

 

                200-00-59 телефони орқали келиб тушган саволларга

«Norma Ekspert» мутахассислари жавоб бердилар.

Прочитано: 2735 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика