Norma.uz
СБХ
17.09.2018 ҚҚС: нималар ҳисобга қабул қилинади
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада ҚҚСдан озод қилинган спорт хизматлари хизматларни реализация қилиш умумий ҳажмининг 47%ини ташкил этади. У ҚҚС солинадиган хизматларни ҳам кўрсатади: кўчмас мулкни ижарага бериш – 50%, умумий овқатланиш – 2%, чакана савдо – 1%. Корхонада харажатларни мутаносиб тақсимлаш усули қўлланади. Ижарага олувчиларнинг айримлари билан коммунал хизматларни қоплаш шартномаси тузилган (ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС кўрсатилган). Айрим ижарага олувчилар коммунал хизматларнинг бир қисмини қопласалар, олинган товарлар ва хизматлар (газ, электр, сув) бўйича ҚҚСни қандай қилиб тўғри ҳисобга киритиш мумкин?
далее...»»
11.11.2020 ҚҚС: Ўзбекистонда рўйхатга олинмаган юридик шахсга хизматлар
Ўзбекистон корхонаси Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширмайдиган чет эл компаниясига унинг товарларини Ўзбекистон бозорида илгари суриш учун ўқитилган ва тайёрланган ходимларни тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатади. Ушбу хизматларга ҚҚС солинадими?
далее...»»
19.02.2018 ҚҚС: ўқув контур карталари учун имтиёзлар
«Картография» ДИИЧК давлат унитар корхонаси ҳисобланади, фаолият предмети – умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотнома тусидаги карталар, тармоқлараро йўналишдаги атласлар, ўқув контур карталари ва атласлари, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги картографик материалларни тузиш ва босиб чиқариш. Ушбу маҳсулотлар матбаа маҳсулотлари сифатида Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган эди. 2018 йил 1 апрелдан бошлаб босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан боғлиқ ишларга ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Бироқ айрим турдаги маҳсулотлар – китоб маҳсулотлари, ОАВ босма нашрлари, дафтарлар ва расм альбомлари учун имтиёзлар сақланган. 2018 йил 1 апрелдан контур карталари ва атласлар кўринишидаги мактаб маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича имтиёз сақланадими?
далее...»»
12.09.2020 ҚҚС: хизматлар импортида ҳисобга олиш
2020 йил мартда норезидентдан хизматлар кўрсатилиши кутилмоқда. Хизматлар ҳақини, шунингдек норезидент учун ҚҚСни 2020 йил апрелда тўлашни режалаштиряпмиз. Тўлов кейинроқ амалга оширилган бўлса, норезидент учун тўланган ҚҚС тўлов тўланганлиги факти ёки инвойс бўйича ҳисобга олинадими?
далее...»»
17.09.2020 ҚҚС: шартсиз имтиёзлар
«Ургут» ЭИЗ иштирокчиси томонидан мазкур имтиёз мақсадли ҳисобланганлиги сабабли товарларни импорт қилишда тўланмаган ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин. Товарларни импорт қилишда мақсадли имтиёз амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қиладими?
далее...»»
01.11.2019 ҚҚС: ҳисобга олиш шартлари
Умумбелгиланган солиқларни (20%) тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланилган электр энергияси учун ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани олди. Корхонанинг барча реализация қилиш оборотларига қўшилган қиймат солиғи солинади. Корхонанинг барча реализация қилиш оборотларига 20%лик ставкада ҚҚС солинганлиги боис фойдаланилган электр энергия учун ёзиб берилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚС суммаси тайёр маҳсулот таркибига киритиладими?
далее...»»
12.09.2020 ҚҚС: ҳисобга олишнинг мутаносиб усули
Ломбард тилла буюмларни гаровга олиб кредитлар беради. Солиқ солинадиган айланма 20%ни, солиқ солинмайдиган айланма 80%ни ташкил этади. Солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланма мавжуд бўлиб, ҳисобга олишнинг мутаносиб усулидан фойдаланганимизда, ҚҚС ажратиб кўрсатилган сотиб олинган товарлар, ишлар, хизматлар ҳисобварақ-фактураларида уларнинг суммасини ҳисобга олишимиз мумкинми?
далее...»»
11.02.2020 ҚҚСга оид 10 та савол
Канат йўли хизматларига қандай солиқ солинади? ДМ (доимий муассаса) ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? Контрагент-солиқ тўловчи томонидан солиқ ажратиб кўрсатилмаганда мустақил равишда ажратиш мумкинми? Чиқиб кетаётган муассисга АВ берилганда қайси қийматдан ҚҚС ҳисобланади? Buxgalter.uz Молия вазирлиги билан қўшма акция доирасида ўқувчиларнинг саволларига молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавобларини беришда давом этади. Навбатдаги саволлар ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш тартибига бағишланган.
далее...»»
14.01.2014 ҚҚСга оид хатолар
«Kreston Tashkent» АТ аудитори ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда энг кўп содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни шарҳлади.
далее...»»
15.09.2020 ҚҚСга ўтишнинг икки варианти
Тушуми рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар 1 млрд сўм 365 га бўлинган ва рўйхатдан ўтилган санадан то календарь йил тугагунига қадар бўлган кунлар сонига кўпайтирилгандаги суммадан ошса, янги ташкил этилган субъектлар ҚҚС тўлашга ўтишига бўлган талаб қўлланилишини шартли мисолларда тушунтириб берсангиз.
далее...»»
11.05.2015 ҚҚСдан воз кечдингизми? – Қайтадан ҳисобланг

Агар корхона ҚҚСни ихтиёрий тўлашдан ЯСТ тўлашга ўтган, қурилиш материалларининг қолдиқлари бўйича эса ҚҚС уларнинг таннархига киритилган бўлса, ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни ДСИга қайси санада топшириш керак? Ушбу ҳолда тугалланмаган қурилиш бўйича ҚҚСни қаерга киритиш керак?


далее...»»
15.04.2020 ҚҚСдан озод этилган тиббий буюмларни реализация қилиш
Корхона дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланади. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Танометрлар, термометрлар, глюкометрлар ва қондаги глюкозани текшириш тест-полосаларини импорт қиламиз ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб оламиз. Ушбу буюмларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинадими?
далее...»»
30.01.2019 ҚҚСни ихтиёрий тўлаш ҳақида олдиндан хабардор қилиш керак
Ғишт ишлаб чиқарувчи корхона 2018 йилнинг 9 ойи якунларига кўра 2,6 млрд сўмлик оборотга эга. 2018 йил якунлари бўйича обороти 3 млрд сўмдан кам бўлади. Ноябрда 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловчисига айланишимиз ҳақида ДСИдан хабарнома олдик. Корхона ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлашга ўтиши ҳақида солиқ органини қанча муддатда хабардор қилиши мумкин?
далее...»»
27.03.2019 ҚҚСни товар қийматига киритинг
Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Асосий фаолият тури – лизинг бўйича хизматлар. Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича хизматлар кўрсатиш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган молиявий хизматлар жумласига кириши сабабли ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича имтиёзга эгамиз (Солиқ кодексининг 209-моддаси 13-банди). Солиқ солинадиган оборотга ҳам эгамиз, булар – мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш, мол-мулкни оператив ижарага бериш, асосий воситаларни реализация қилиш. Ташкилот ҳисобга олинадиган ҚҚСни аниқлаш учун алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш усулидан фойдаланади. Бунда умумий харажатларни мутаносиб усулни қўллаган ҳолда тақсимлаймиз. ҚҚС бўйича реестрларни ҳар ойда ортиб борувчи якун билан тўлдирамиз. Кирувчи ҚҚСни солиқ солинмайдиган даромад қисмида ҳар ой харажатларга (9430-счёт) ҳисобдан чиқариш мумкинми? Ёки салмоқ йилнинг охиригача ортиб борувчи якун билан ҳисобланиб, солиқ даври охирида ҳисобдан чиқариладими?
далее...»»
17.08.2015 ҚҚСни тўлаш керакми ёки керак эмасми?

Амалиётда ушбу масала турлича ҳал қилинади: баъзи солиқ органлари доимий муассаса ҚҚС бўйича ҳисобот (ҳатто ноль даражада бўлса ҳам) топширишини талаб қиладилар, бошқалари эса на ҳисобот топширишни, на қўшилган қиймат солиғи тўлашни талаб қилишади.


далее...»»
22.08.2020 ҚҚСни чораклик асосда тўлашнинг ўзига хос жиҳатлари

Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга (3.04.2020 й. ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-б. «б» кичик б.). II чоракда кўпчилик мазкур ҳуқуқдан фойдаланди. Шунга қарамай III чорак учун хабарнома беришдан олдин, буни эса 20 августга қадар бажариш зарур, бухгалтерларда яна саволлар туғилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди.


далее...»»
22.08.2020 ҚҚСни чораклик асосда тўлашнинг ўзига хос жиҳатлари
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга (3.04.2020 й. ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-б. «б» кичик б.). II чоракда кўпчилик мазкур ҳуқуқдан фойдаланди. Шунга қарамай III чорак учун хабарнома беришдан олдин, буни эса 20 августга қадар бажариш зарур, бухгалтерларда яна саволлар туғилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан уларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди.
далее...»»
12.01.2021 ҚҚСни қайтаришда нималар ўзгариши мумкин
Давлат солиқ қўмитаси қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.
далее...»»
18.09.2020 ҚҚСни ҳар чоракда тўлаш учун айланма
Яқинда солиқ тўловчиларнинг my.soliq.uz даги шахсий кабинетларига ҚҚСни ҳар чоракда тўлашга ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини ҳар чоракда тақдим этишга ўтилиши ҳақида билдириш хати жўнатилди. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчиларга 2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача бўлган даврда ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқи берилади. ҚҚСни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлашни қўллаш учун бир ойдаги айланма ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ёки ҚҚСсиз 1 млрд сўмдан ошмаслиги лозим?
далее...»»
05.09.2020 ҚҚСни ҳисобга олиш усули: аниқлаштирувчи ҳисоб-китоб
Корхонанинг ҳисоб сиёсатида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашнинг алоҳида-алоҳида усули танланган. 2019 йил январь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобига 3-иловани тўлдиришда my.soliq.uz сайтидаги дастур автоматик тарзда мутаносиб усулни танланади ва ҚҚСни ҳисобга олди. Корхона бу хатоликни аниқлаб, Аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этди. 2019 йил мобайнида корхона алоҳида– алоҳида усул-ни қўллаган ҳолда ҚҚСни ҳисобга олган ва тегишли Ҳисоб-китобни топширган. Туман солиқ инспекцияси камерал текширув чоғида 2019 йил январь ойи учун топширилган дастлабки ҳисобот сингари мутаносиб усулни қўллаган ҳолда 2019 йил учун ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топширишни талаб қилган. Ҳисоб сиёсатида алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш усули белгиланган ҳамда у акс эттирил-ган аниқлантирувчи ҳисоб-китоблар тақдим этиб бўлинган тақдирда, солиқ органининг ҚҚСни ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллаш тўғрисидаги талаби тўғрими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика