|
08.03.2021
Чанги «чиқди»
Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. далее...»» |
|
28.10.2020
Чартер рейс ва ҚҚС
Авиакасса Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейс ташкил қилди. Бунинг учун авиакасса Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган Россия авиаташувчиси билан импорт шартномасини тузди. Россия авиаташувчиси томонидан чартер рейсни ташкил этиш шартнома предмети ҳисобланади. Авиакассамиз ўриндиқлар сонига қараб чартер рейс қийматини тақсимлади, ўз нархини қўшди ва йўловчиларни ташиш учун авиачипталарни сотди. ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси бўйича солиқ солиш мақсадларида ташкилот халқаро ташишлар чартер рейси авиакассаси ҳисобланадими? далее...»» |
|
29.12.2020
Чартер рейсдан даромад
Воситачи корхона (Ўзбекистон) ва комитент корхона (хорижий компания) ЎзР ҳудудида чартер рейсларга авиачипталарни реализация қилишга шартнома тузди. Воситачи корхона турли авиакомпанияларнинг авиачипталарини сотиш билан шуғулланади. Ўз навбатида, комитент йўловчиларни ташувчи хорижий компаниялар билан Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича йўловчи ташиш чартер рейсини амалга ошириш юзасидан шартнома тузди. Комитент кўрсатилган хизматлар учун воситачига 10% ҳақ тўлайди. Комитент чипталар сотилган авиарейсни амалга ошириш учун Тошкент шаҳрида аэропорт хизматлари учун 20 000 АҚШ доллари миқдорида (тахминан курс бўйича 200 млн сўм) ҳақ тўлайди. Комитент тегишли ҳужжатларни комитент учун ҳисобот тайёрлайдиган воситачига тақдим этади. Масалан, ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилади: авиачипталарни реализация қилишдан тушум – 450 млн сўм, воситачилик ҳақи – 45 млн сўм. Норезиденднинг даромадларидан олинадиган солиқ воситачилик ҳақини ва харажатларни чегирган ҳолда тушумдан ҳисобланади: (450 – 45 – 200) х 6 % = 12,3 млн сўм. Комитентга тўланадиган сумма – 392,7 млн сўм (450 – 45 – 12,3). 1. Халқаро ташишлардан олинган даромадларга 6%лик ставка тўғри қўлланилганми? 2. ЎзР норезидентининг харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланиши тўғри бўладими? далее...»» |
|
19.06.2018
Чартер рейслари ва трансфер - ҳисобга олиш хусусиятлари
Туризм – иқтисодиётимизнинг сўнгги вақтда жадал ривожланаётган улкан сегменти. Туризм бизнеси иштирокчиларига ушбу соҳада ҳисоб юритишнинг барча нозик жиҳатларини билишда кўмак берадиган материалларни беришда давом этамиз. Бугунги материал туризмдаги транспорт хизматларига бағишланган. далее...»» |
|
19.09.2016
Чақалоққа моддий ёрдам ота-онасининг икковига
Бола туғилганда, агар унинг ота-онаси битта корхонада ишласа, бир йўла тўланадиган 12 баравар миқдорида моддий ёрдам (солиқ солинмайдиган, туғилганлик тўғрисидаги битта гувоҳнома асосида) олишлари мумкинми? далее...»» |
|
12.07.2017
Чақириладиган бухгалтерия
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Қайси соҳада ўз ишини бошлашдан қатъи назар, уни бухгалтерия кузатувисиз амалга ошириб бўлмайди. Бироқ ҳар битта тадбиркорнинг ҳам бухгалтерия ходимлари штатини тутиб туришга қурби етмайди. Бухгалтерияни ўзи юритишга уриниб кўриши мумкин, албатта. Бироқ эртами-кеч талай ҳужжатлар йиғилиб қолиб, муаммоларни ҳал этишда ва ҳисоботларни ўз вақтида топширишда кўмак берувчи мутахассисни зудлик билан излаб топиш зарур бўладиган пайт келади. Шу сабабли бозорда бундай хизматларни кўрсатувчи махсус фирмаларни ташкил этиш зарурати юзага келди. Ташкилот иши бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг ушбу усули танланганда бошланғич ҳужжатларни юритиш, банк, солиқ ва бошқа органлар билан муомала қилиш «таклиф этилган» бухгалтерга топширилади. Бунда бошловчи бизнесмен нималарни билиши зарурлиги ҳақида сўз юритамиз. далее...»» |
|
05.11.2024
Чегара орқали муаммосиз
Авваллари газетангизда чет элга кетаётган ва чет элдан келаётган жисмоний шахслар учун даврий равишда материаллар эълон қилинар эди. Божхонадан қандай қилиб муаммосиз ўтиш ҳақида маслаҳатлар берилар эди. Ҳозир асосан тадбиркорлар учун ёзасиз, оддий фуқароларни қизиқтирадиган мавзуларни бутунлай унутиб қўйдингиз. Ахир биз ҳам сизнинг ўқувчиларингиз бўлганимиз учун тавсияларга муҳтожмиз: нимани олиб ўтиш мумкин, нимани олиб ўтиш мумкин эмас, қанча нақд пул олиб юриш мумкин? Умид қиламизки, истакларимизни инобатга оласиз Биз дугонам билан бош бухгалтер бўлиб ишлаймиз, газетангизни кўп йиллардан бери ўқиймиз, мана Туркияга туристик сафарга отланяпмиз. Қўшни Қозоғистонга боришда аэропортда декларация тўлдириш керакми? Агар шундай бўлса, унда нималарни тўлдириш керак? Чет элга хизмат сафарига борганда неча доллар олиб кетиш мумкин? Ўзи учун харид қилган қанча қийматдаги маҳсулотни бемалол олиб киришга рухсат берилган Сурункали касалликда зарур бўлса, қандай тиббий препаратларни олиб чиқиш ва олиб кириш мумкин? далее...»» |
|
08.01.2020
Чегарада божхона назорати: сўнгги ўзгаришлар
Бир ярим ой олдин Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида янги низомни (18.11.2019 йилдаги 912-сон ВМҚ) тасдиқлади. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши билан божхона амалиётида қандай ўзгаришлар юз берди? Бу ўзгаришлар ТИФ иштирокчилари ва чегарани кесиб ўтувчи оддий одамлар учун нима беради, божхона тартиб-таомилларининг соддалашгани нимада кўринади? Божхона назорати соҳасига доир бу ва бошқа саволларга Давлат божхона қўмитасининг божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Рустам ҚОБУЛОВ жавоб беради. далее...»» |
|
28.11.2016
Чегарадаги божхона назоратининг хусусиятлари
Чегарани кесиб ўтиш пайтида юкларни ташувчилар, оддий фуқаролар тезда ва қийинчиликларсиз ўтиб олишни исташади. Ўз навбатида божхона хизмати олдида фуқароларнинг кириши ва товарлар қонуний асосларда олиб кирилишида ортиқча вақтни олмаган ҳолда товарларни нолегал тарзда олиб киришга уринишларга барҳам бериш, чегарани қонунни бузган ҳолда кесиб ўтаётган йўловчилар ва юкларни аниқлаш ҳамда кўрикдан ўтказиш вазифаси туради. Шу сабабли божхона олдида иккита мураккаб вазифа туради: ё мамлакатга кирувчиларни оммавий тарзда кўрикдан ўтказиш (бу кечикишлар ва ноқулайликларга олиб келади) ёки оралатиб текширишлар билан чекланиш керак (бу ҳол эса нолегал юкларни ўтказиб юбориш хавфини кўпайтиради). далее...»» |
|
01.05.2013
Чегарадан телевизор олиб ўтиш
Бирлашган Араб Амирликларидан охирги русумдаги суюқ кристалли телевизорни ўзим самолётда олиб келсам, божхонада қандай ва қанча солиқ тўлашим лозим? далее...»» |
|
19.12.2017
Чегарадан ўтиш осонлашди
Президентимиз Шавкат ¬Мирзиёевнинг ташаббуси билан дунёдаги барча узоқ-яқин давлатлар, биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан самарали алоқаларимиз янада мустаҳкамланиб бормоқда. далее...»» |
|
02.09.2014
Чегарадан янги декларация билан ўтиш тартиби
Жорий йилнинг 11 августида ДБҚнинг «Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 5.08.2014 йилда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кучга кирди. далее...»» |
|
05.11.2024
Чегириб ташланмайдиган харажатлар қандай аниқланади
Чегириб ташланмайдиган харажатлар қандай аниқланади Чегириб ташланмайдиган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтирмайди. Бунда улар хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги бухгалтерия ҳисобидаги фойдани камайтиради. Бу харажатлар асосий фаолият билан бевосита боғлиқ эмас, ишлаб чиқариш натижалари уларга боғлиқ эмас. далее...»» |
|
22.09.2025
Чегириб ташланмайдиган харажатларни қандай аниқлаш керак
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди: • янги 19-сон БҲМС; • янги 7-сон БҲМС; • янги 12-сон БҲМС; • 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган янги 5-сон БҲМС; • 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган янги 21-сон БҲМС; • 2024 йилнинг III чорагидан бошлаб фойда солиғи бўйича ҳисобот шаклларидаги ўзгаришлар билан; • Президентнинг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон Фармони. далее...»» |
|
19.08.2019
Чегириладиган харажатлар
Президентнинг 4.01.2019 йилдаги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ харид қилинган мис бўйича ҚҚС суммасининг 50%ини ҳисобга киритган ва қолган ярмини корхона харажатларига ўтказган ҳолда 2022 йилнинг 1 январига қадар ТИФ ТН кодлари 7407-7410 ва 7412-7419 гуруҳлари бўйича мисдан ясалган маҳсулотлар экспортига ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш белгиланган. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида ПҚ-4090-сон қарорнинг 5-бандига мувофиқ корхона харажатларига киритиладиган ҚҚС суммасининг 50%и чегириладиган харажат ҳисобланадими? далее...»» |
|
04.08.2025
Чегириладиган харажатларни ўз вақтида тан олиш
ВМнинг 489-сон қарорида коммунал тўлов учун ЭҲФ кейинги ойнинг 10-санасигача тақдим этилади. 2024 йил декабрь ойида ишлатилган электр энергияси, газ, сув учун ЭҲФлар 2025 йил 10 январда олинди. Ушбу ЭҲФларнинг суммалари 2025 йил январь ойи харажатларида акс эттирилди. Ушбу коммунал харажатлар 2025 йил учун фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажат бўладими? далее...»» |
|
16.08.2019
Чегирилмайдиган харажатлар
Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида никоҳдан ўтиш муносабати билан ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам чегирилмайдиган харажатга киритиладими? далее...»» |
|
12.06.2020
Чегирилмайдиган харажатлар қандай аниқланади
Солиқ солиш мақсадларида юридик шахснинг солиқ солинадиган фойдасини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган харажатларни тўғри аниқлаш муҳим ҳисобланади. Корхона томонидан ўз ташаббуси билан ёки нотўғри бошқариш сабабли қилинган харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади. далее...»» |
|
07.12.2020
Чегирилмайдиган харажатларга ҳисобдан чиқарилган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС
Корхона ўз фаолиятида ўз эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни сотиб олади. Бироқ фойда солиғи ҳисоб-китобида уларнинг баъзилари чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Бу вазиятда «кирувчи» ҚҚСни нима қилиш керак? далее...»» |
|
09.04.2013
Чегиришнинг чегиришдан фарқи бор
Корхонамиз акцизланадиган маҳсулот – ўсимлик мойи ишлаб чиқаради. далее...»» |
