Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 39 / Бевосита мулоқот

Чакана савдо учун ЯСТ ҳисоб-китоби

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида жойлашган «Ҳумоюн» фирмамиз озиқ-овқат товарлари ва алкоголли маҳсулотнинг чакана савдоси билан шуғулланади. 2014 йил I чораги якунларига кўра товар оборотининг умумий ҳажмида алкоголли маҳсулот сотиш салмоғи 45 228 минг сўмни (64%), озиқ-овқат товарлари чакана савдоси салмоғи 25 393 минг сўмни (36%) ташкил қилди.

Савдо залимиз майдони 47,5 кв.метрга, шу жумладан алкоголь сотилиши учун банд этилган майдон 15 кв.метрга тенг бўлиб, унинг алоҳида кириш жойи бор.

Биз ЯСТни қандай қилиб ҳисоблашимиз ва унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўлови маълумотнома-ҳисоб-китобини қандай тўлдиришимиз керак?

М.Омонуллаев,

бухгалтер.

 

– I чорак якунлари бўйича корхонангизнинг асосий фаолият тури алкоголли маҳсулотнинг чакана савдоси ҳисобланади. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомнинг1 2-бандига мувофиқ алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат юридик шахслар шуғулланишлари мумкин. ЯСТнинг энг кам миқдорини якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган ставка бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисоблаш асосий фаолият тури қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат юридик шахс шаклида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари томонидан реализация қилинадиган товарларнинг чакана савдоси бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 2-банди). Шу сабабли сизда Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга3 (бундан кейин – 2203-сон Низом) мувофиқ ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун база бўлиб эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдор ҳисобланади.

Сиз келтирган маълумотлар бўйича ҳисоб-китоб қуйидагича бўлади:

1. Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига (бундан кейин – Президентнинг 2099-сон Қарори) 9-2-иловага мувофиқ ЯСТ ставкасини белгилаймиз. Сизнинг корхонангиз Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида жойлашган. Ушбу маълумотларга кўра тахмин қилиш мумкинки, сизнинг ҳолатингизда ЯСТнинг қўлланиладиган ставкаси – 2%.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 1 412 420 сўмни (70 621 000 сўм х 2%) ташкил қилади.

2. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаймиз.

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2 / 4, бу ерда:

С – ер солиғи, улар ер участкалари майдонини мазкур жой ва ер тоифаси учун белгиланган энг кам ставкага кўпайтириш билан ҳисоблаб чиқарилади.

Андижон вилояти учун ер солиғининг энг кам ставкаси – 1 га учун 5 525 506 сўм (Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 19-илова).

Савдо залининг умумий майдони – 47,5 кв.м ёки 0,00475 га.

Ер солиғи 26 246 сўмга (0,00475 га х 5 525 506 сўм) тенг.

К1 ва К2 – корхонанинг амалга оширилаётган фаолият туридан ва жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициентлар (2203-сон Низомга 1-илова). Андижон вилоятида чакана савдо билан шуғулланувчи корхона учун пасайтирувчи коэффициент назарда тутилмаган.

3. Ҳисоб-китоб бўйича 2014 йил I чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори 19 685 сўмни (3 х 26 246 сўм / 4) ташкил қилади.

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммасини таққослаймиз.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан ошади, қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди, бюджетга эса ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқарилган сумма – 1 412 420 сўм тўланади.

Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдиришга мисол:

 

2014 ЙИЛНИНГ I ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр коди

 

Жами

 

Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисида маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича

 

асосий фаолият тури – 1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – аввалги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри):

 

010

 

70 621 000

 

70 621 000

 

 

 

 

 

ЯСТнинг белгиланган ставкаси

 

020

 

2

 

2

 

 

 

 

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси
(010-сатр х 020-сатр / 100)

 

030

 

1 412 420

 

1 412 420

 

 

 

 

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотноманинг 030-сатри 11-устуни / 4)

 

040

 

19 685

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси 
(040-сатр – 030-сатр):

 

050

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Аввалги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

 

060

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси
(050-сатр + 060-сатр)

 

070

 

0

 

х

 

х

 

х

 

х

 

х

 

 

1Президентнинг 16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон Қарорига 1-илова.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Сергей ГУРВИЧ,

Наталья ЗУЕВА, экспертларимиз. 

Прочитано: 3261 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика