07.12.2020
Хорижлик учун меҳнат лицензияси
Корхонага хорижлик мутахассис ишга қабул қилинди. Меҳнат лицензияси, виза, прописка олиш учун харажатлар корхона томонидан тўланди. Ушбу харажатлар хорижлик ходимнинг даромадлари ҳисобланадими? далее...»» |
04.09.2020
Хорижлик шахсдан нотурар жойни ижарага олишда ҚҚС
Корхона жисмоний шахс – ЎзР норезидентидан нотурар жойни ижарага олади. Биз ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ҚҚС ҳисоблаймиз ва ўз маблағларимиздан бюд-жетга тўлаймиз. Жисмоний шахс – ЎзР норезидентидан нотурар жойни ижарага олганда ҳақиқатда бюджетга тўланган ҚҚС суммаси ҚҚС ҳисоб-китобининг қайси сатрларида акс эттирилади? далее...»» |
20.06.2016
Хотинининг автомобили учун компенсация
Корхонамиз ходими хотинининг номига расмийлаштирилган, ишончномага кўра ўзи бошқарадиган автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланади. 2015 йилда унга шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун даромад солиғини ушламасдан белгиланган меъёрлар доирасида компенсация тўланди. Хотини ёки яқин қариндоши номига расмийлаштирилган автомобиль шахсий ҳисобланадими? Агар ходим автомобилни ишончномага кўра бошқарса, ундан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсацияга даромад солиғи солинадими? Агар солиқ солинса, солиқ 2016 йилда ҳисоблаб ёзилганда ва ушлаб қолинганда, 2015 йилда тўланган компенсациядан ЖШДСни даромад солиғининг қайси шкаласи бўйича ушлаб қолиш зарур? далее...»» |
05.09.2017
Хоҳишимга кўра тўлайман
МЧЖнинг ягона муассиси унга тўланадиган дивидендлар ҳисобидан фарзанди ва жиянининг болалар боғчаси ҳақини тўлашга қарор қилди. Тўлов МЧЖнинг ҳисоб-китоб счётидан ҳар бир бола учун алоҳида шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада боланинг фамилияси ва исми кўрсатилган. 1. Муассис ўз дивидендлари ҳисобидан жияни учун болалар боғчаси хизматлари ҳақини тўлашга ҳақлими? 2. Муассиснинг синглиси олинган даромадлар ҳақида ДСИга маълумотлар тақдим этиши керакми? далее...»» |
04.10.2018
Хронологик ёзувга риоя қилинг
Дастурдаги узилиш сабабли ҳисобварақ-фактураларнинг рақамлари чалкашиб кетди. Дастурдаги техник узилиш сабабли ўтказиб юборилган ҳисобварақ-фактураларнинг рақамларини буйруқ билан бекор қилиш мумкинми? Ҳисобварақ-фактураларнинг тартиб рақамларига риоя этиш мажбурийми? далее...»» |
24.08.2015
Хўжалик шартномалари қандай тузилади?
Хўжалик операцияларида тез-тез учрайдиган муаммоларни бартараф этиш, қандай қилиб олдиндан уларга йўл қўймаслик мумкинлигини тушунтириш мақсадида «Soliq Kalkulyatori» CМТ экспертлари хизмат кўрсатиш, воситачилик, пудрат ва қарз шартномаларини пухта тузиш йўл-йўриқлари батафсил ёритиб берилган материални эътиборингизга ҳавола қилишади. далее...»» |
12.06.2020
Хўжалик шартномаси: тўлов учун асос
Корхона шартнома бўйича тўлов тўламоқчи. 1. Хўжалик шартномаларини тузишда товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш учун қандай ҳужжатлар асос бўлади? 2. Шартномавий муносабатларда ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси қандай ҳужжат ва у нима учун тузилади? далее...»» |
23.02.2015
Хўжалик юритинг, лекин эгалик қилманг
Акциядорлик жамияти мол-мулкни ўзининг унитар корхонасига хўжалик юритиш ҳуқуқларида берганда қандай бухгалтерия проводкалари шакллантирилади? далее...»» |
19.01.2016
Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси КИЧИК БИЗНЕС субъектларига мансуб барча микрофирма ва кичик корхоналар 2015 йил учун 1-КВ (йиллик) шакли бўйича «Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи» статистик ҳисоботини ва ушбу ҳисоботга тегишли иловаларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда мажбурий тартибда тақдим этишлари кераклигини эслатади. далее...»» |
07.01.2013
Хумш хизмат кўрсатишга тайёр бўлса... ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг пулли фаолиятига солиқ солиш тўғрисида
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУМШ) устав фаолияти бўйича ўз ширкатининг аҳолисига фойдаланиш хизматлари кўрсатувчи нотижорат ташкилоти ҳисобланади, шу сабабли барча солиқларни тўлашдан озод қилинган. Ушбу фаолият бўйича даромадлар реализация қилиш ҳисобварақларида (9030) қайд этилмайди, далее...»» |
30.09.2013
Хусусий автоташиш ҳам хавфсиз бўлсин
Айни пайтда енгил автомобиллар сони ҳам кундан-кунга ортиб, ҳозирда 1,6 млн тадан зиёдни ташкил этмоқда. Шундан 1,5 млн таси фуқароларнинг хусусий автомобилларидир. Бозор муносабатларининг таркиб топиши бу соҳада ҳам турли ҳуқуқий шаклдаги хўжалик субъектларининг юзага келишига, айниқса кичик бизнес улушининг тобора ортиб боришига омил бўлди. далее...»» |
26.08.2020
Хусусий болалар боғчаси учун солиқлар
50 ўринлик нодавлат мактабгача таълим муассасасининг янги хусусий биносининг қурилиши тугалланиб, фаолият юритиш учун тайёр бўлди. У қандай солиқларни тўлаши назарда тутилган? далее...»» |
14.01.2025
Хусусий боғчалар ва мактаблар учун имтиёзлар узайтирилди
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга асосан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига солиқ имтиёзлари яна 5 йилга узайтирилди. далее...»» |
28.04.2014
Хусусий имтиёзга муддат белгиланмаган
Фирмамиз хусусий корхона сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди. Фирмамиз дивиденд ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи тўловчиси ҳисобланадими? Шундай ҳисобланса, агар фойда 2013 йилнинг IV чорагида ҳисоблаб ёзилган бўлса, 2014 йилнинг I чорагида солиқларни тўлашимиз керакми? далее...»» |
14.09.2015
Хусусий иш берувчи
Президентнинг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон) билан 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилган. 20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилди. Солиқ кодексининг якка тартибдаги тадбиркорликка солиқ солиш тартибини белгилайдиган моддалари ҳам ўзгарди. далее...»» |
11.02.2020
Хусусий кичик станция электр тармоғининг бир қисми эмас
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ўз эҳтиёжи учун бино қуряпти. Қурилишни электр энергияси билан таъминлаш учун кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини, кейинчалик эса қурилган бинони сотиб олди. Ҳар бир объектнинг қиймати – ЭКИҲнинг 20 бараваридан ошади. 1. Кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини битта асосий восита комплекти сифатида 0130-счётда ҳисобга олишимиз мумкинми? 2. Унга мол-мулк солиғи солинадими? далее...»» |
05.05.2014
Хусусий корхона автомобилидан бепул фойдаланиш оқибатлари
Ҳокимликнинг буйруғига мувофиқ мудофаа ишлари бўлими ўз ишларини бажариш учун йилда камида икки ой бизнинг автомобилларидан ҳақ тўламай фойдаланади. Биз нотижорий асосда бундай хизматлар кўрсатишдан бош тортишимиз ва бундай ҳаракатларга қарши туришимизни асослаш учун қандай қонун ҳужжатларига таяна оламиз? далее...»» |
19.05.2014
Хусусий корхона автомобилидан бепул фойдаланиш оқибатлари
Ҳокимликнинг буйруғига мувофиқ Бекобод шаҳри мудофаа ишлари бўлими ўз ишларини бажариш учун йилда камида икки ой бизнинг «Сарбон» МЧЖ автомобилларидан ҳақ тўламай фойдаланади. Бизнинг тижорат корхонамиз иштирокчиларнинг таъсис йиғилиши қарори асосида барпо этилган. Автопаркимиз жуда эски, янгиланиши суст аҳволда. Фойдаланиш харажатлари жуда кўп. Жамият иқтисодий жиҳатдан имкони борича кўпроқ даромад олишдан манфаатдор. Режали текшириш далолатномасида биз транспортни бепул тақдим этишга ҳақли эмаслигимиз кўрсатилган, чунки бу билан даромадларимизни камайтирганимиз ва улардан давлатга солиқ тўламаганмиз. Бунинг учун жазо олдик, бизга қўшимча равишда солиқ ҳисоблашди. Биз нотижорий асосда бундай хизматлар кўрсатишдан бош тортишимиз ва бундай ҳаракатларга қарши туришимизни асослаш учун қандай қонун ҳужжатларига таяна оламиз? далее...»» |
21.08.2020
Хусусий корхона директори дивидендларидан харажатлар
Солиқ кодексининг 378-моддаси 11 ва 17-бандларида жисмоний шахсларнинг жисмоний шахслардан ҳадя сифатида олинган маблағларига солиқ солинмаслиги белгиланган. Хусусий корхона мулкдори (директори) барча солиқлар ва мажбурий тўловлар, шу жумладан 5%лик ставкада дивиденд солиғи тўлангандан кейин ўз яқин қариндошларининг коммунал тўловлари учун ҳисобланган дивиденд ҳисобидан пул ўтказиш йўли билан тўлаган бўлса, бундай тўлов ҳадя сифатида қараладими? Коммунал тўловларини тўлаттирган мулкдорнинг яқин қариндошлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси ҳисобланадими? Мулкдор - хусусий корхона директори ўзига ҳисобланган дивиденд ҳисобидан ўз шахсий харажатлари учун пул ўтказган бўлса, ушбу ўтказилган суммаларга солиқ солинадими? Н.Рўзимуродов, Қарши ш. далее...»» |
27.10.2020
Хусусий корхона мулкдорига дивидендлар қандай тўланади
Шу йилдан бошлаб корхона дивидендларни тўлашда солиқ базасини ўзи томонидан олинган дивидендлар суммасига камайтириши мумкин. Ушбу тартиб хусусий корхоналарга ҳам татбиқ этилади, сабаби хусусий корхона мулкдорига соф фойдадан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади (янги таҳрирдаги СК 41-м. 4-қ.). Buxgalter.uz илтимосига биноан мулкдорга ҳисобга олишни қўллаган ҳолда қандай қилиб дивидендларни тўлаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳақида «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА сўзлаб берди. далее...»» |