Norma.uz

Фоизлар бекор қилинганда қарзлар бўйича даромад

 

ЯСТ тўловчи компания 2015 йилда 10% билан 100 млн сўм миқдорида фоизли қарз олди. Бугунги кунгача қарз тўлиқ сўндирилмаган, асосий қарз қолдиғи 50 млн сўмни ташкил этади. 2019 йилда қарз берувчи асосий қарз қолдиғига фоизларни ҳисобламасликка қарор қилди.

Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарган даврларда қарздан фойдаланишдан олинган даромад қандай ҳисобланади?

 

– Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз олинаётганда қарз олувчининг даромади қарзни олиш санасидаги МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби қарзни олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан берилган қарзларга нисбатан қўлланилади.

Сизнинг ҳолатда 2015 йилда қарз олинган. Ўша пайтда ЎзР МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси 9%ни ташкил этган. Тегишинча, 10% миқдордаги фоизларни тўлаш назарда тутилган давр учун (бу 2015, 2016, 2017 йиллар ва қисман 2019 йил) қарз олувчида бошқа даромад юзага келмаган.

Қарздан фойдаланганлик учун фоизлар тўланишини бекор қилиш тўғрисидаги шарт 2019 йилда шартномага қўшимча битим билан киритилади. Қўшимча битимда кўрсатилган санадан бошлаб қарз олувчи қарз суммасига 2019 йилдаги қайта молиялаштириш ставкаси бўйича қарз маблағларидан текин фойдаланишдан олинган даромадларни ҳисоблайди.

ЯСТ бўйича чорак ҳисобот даври ҳисобланади. Шу боис фоизсиз қарз бўйича даромад чоракда камида бир марта аниқланиши лозим. Қарз олувчи – фоизсиз қарз олувчи бутун фойдаланиш муддати давомида қарз қолдиғи қарз берувчига тўлиқ қайтарилгунига қадар ҳар бир ҳисобот даври якунлари бўйича даромадни аниқлаши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 173 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика