|
05.09.2017
Ўтмишдан қўшимча ҳақ
Фирмамиз ходимига 2017 йил августда 24 иш кунидан иборат навбатдаги меҳнат таътили берилмоқда. 2016 йил ноябрда у 15 кун таътилда бўлган. Ўтган йилги таътил пулини бу йилги таътил пули ҳисоб-китобига киритиш керакми? далее...»» |
|
13.09.2020
УФ камайтирилган бўлса…
ҚҚС тўловчи хусусий корхона УФни 1 500 000 000 сўмга кўпайтирган. Корхонанинг устав фонди бунга қадар 50 308 000 сўмни ташкил этган. Кейинчалик ягона муассис (100% улушга эга) ўз ҳиссасини 1 500 000 000 сўмга камайтирмоқчи бўляпти. Устав фонди камайтирилганда ташкилотда ва ягона муассис – жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
|
15.10.2019
УФ камайтирилганда муассисларга тўловлар
Жамият (МЧЖ) умумбелгиланган солиқларни (ҚҚС – 20%) тўлайди. 2017 йилдан устав фонди 100% шакллантирилган ва 400 млн сўмни ташкил этади. Муассислар (жисмоний шахслар) ташкилот устав фондини 50 млн сўмгача камайтиришга қарор қилишди. Камайтириладиган сумма – 350 млн сўмни улар ўзларига олишади. Устав фонди камайтирилганда МЧЖ ва муассислар ҳисобланадиган жисмоний шахсларда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? далее...»» |
|
20.11.2019
УФ камайтирилишининг солиқ оқибатлари
Бизнинг МЧЖ битта муассис томонидан таъсис этилган. Қурилиш ташкилоти билан буюртмачининг материалларидан қурилиш ишларини бажаришга шартнома туздик. Муассис ишларни бажариш учун қурилиш материалларини харид қилди ва уларни устав фондини шакллантириш ҳисобига МЧЖга берди. Ушбу қурилиш материаллари билан устав фонди тўлиқ шаклланди. Қурилиш якунлангач, материалларнинг бир қисми фойдаланилмай қолиб кетди. Муассис фойдаланилмаган материалларни олиб кетишга ва УФни ушбу суммага камайтиришга қарор қилди. 1. Муассис аввалига материалларни УФни тўлдиришга киритиб, кейин уларни УФни камайтириш ҳисобига олиб кетишга ҳақлими? 2. Корхона ва муассис учун ушбу операцияларнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади? далее...»» |
|
11.02.2020
УФга валюта бадали: курс фарқи қандай акс эттирилади
2019 йил сентябрда ташкил этилган хорижий корхона (МЧЖ) 4%лик ставка бўйича ЯСТ тўлаган. Муассис чет эл юридик шахси – ЎзР норезиденти ҳисобланади. Фаолият тури – улгуржи савдо. 31.12.2019 йил ҳолатига устав фонди таъсис ҳужжатларида қайд этилган суммадан юқори миқдорда, пул шаклида (миллий валютада) 6 779 703,4 сўмга шакллантирилган. ХКнинг ҳисобрақамига хориждан чет эл валютасида (евро) маблағлар келиб тушган ва биржа курси бўйича миллий валютага конвертация қилинган, бунинг оқибатида фарқ юзага келган. УФни шакллантиришда ҳосил бўлган фарқ бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олинади? далее...»» |
|
11.02.2020
УФга киритилган мол-мулкнинг чиқиб кетиши
Муассис асосий воситаларни, шу жумладан нефть маҳсулотлари учун резервуарларни киритиш орқали устав фондини шакллантирди. Резервуар фойдаланиш даврида тўлиқ эскирган ва яроқсиз ҳолга келган. Корхона раҳбарияти уни ҳисобдан чиқаришга қарор қилди. Ҳисобдан чиқариш пайтида жамланган эскириш 100%ни ташкил этади. Бу устав фондининг камайишига олиб келадими? далее...»» |
|
29.09.2020
УФга улуш ҳадя қилинишини расмийлаштириш
МЧЖ жисмоний шахс ҳисобланадиган учта муассисга эга. Улардан бири ўз улушини бошқа муассисга сотиб (ёки ҳадя қилиб) муассислар таркибидан чиқишга қарор қилди. 1. Улушни сотиш (ёки ҳадя қилиш) қандай расмийлаштирилади? 2. Бу қандай солиқ оқибатларини юзага келтириши мумкин? далее...»» |
|
03.11.2017
УФга қўшимча ҳиссалар: қўшиш муддати
Муассислар 2017 йил январда УФни 20 000 минг сўмга кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилдилар. 15 000 минг сўмлик материалларни дарҳол киритдилар. Қолган 5 000 минг сўмни августда киритиб, фақат шундан кейин ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказдилар. УФ кўпайтирилиши муносабати билан таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар қачон рўйхатдан ўтказилиши зарур? Ҳужжатлардаги ўзгартиришлар ўз вақтида рўйхатдан ўтказилмаганда муассисларнинг қўшимча ҳиссалари корхонанинг даромади деб тан олинадими? далее...»» |
|
22.03.2021
УФга – меҳмонхона
Корхона меҳмонхона мажмуасини қуряпти. Қурилиш-безак ишлари учун импорт материаллар сотиб олиниши керак. Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармонининг 8-банди «б» кичик бандига мувофиқ меҳмонхона қурилиши учун қурилиш материалларини импорт қилишда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилади. Меҳмонхона мажмуаси ишга туширилганидан кейин уни шуъба корхонасининг устав фондига киритишни режалаштиряпмиз. Кейинчалик ундан мўлжали бўйича меҳмонхона сифатида фойдаланилади. 1. Корхона меҳмонхона мажмуасини шуъба корхонанинг устав фондига беришда қўлланилган божхона имтиёзлари суммасини қайтариши лозимми? 2. Меҳмонхона мажмуасини шуъба корхонасининг устав фондига берилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 3. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
|
02.09.2025
Уч йил давомида
Россия Федерациясидаги ҳамкорлар товар экспорт қилингандан кейин унинг бир қисмини яроқсизлиги сабабли қайтариб бермоқчи. Қайтариш учун бирор муддат белгиланганми? Экспорт 2024 йил март ойида амалга оширилган. Бизга қайтадан реимпорт қилишда муаммолар бўлмайдими? далее...»» |
|
07.11.2016
Уч йил сотиш ҳуқуқисиз
Ташкилотимиз 2009 йилдан 2013 йил декабригача гофрировка қилинган электр-техник қувурларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган эди. Бу даврда олинган мақсадли имтиёзли маблағларнинг бир қисми электр энергияси режали ва режадан ташқари узиб қўйилган вақтда ишлаб чиқариш жараёнини сақлаш учун Kipor генераторини сотиб олишга йўналтирилган эди. Генератор 2013 йил декабрида уни импорт бўйича олган маҳаллий етказиб берувчидан сотиб олинган (БЮД нусхаси мавжуд). Хом ашё ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускунанинг эҳтиёт қисмлари йўқлиги сабабли 2016 йилда гофрировка қилинган қувурларни ишлаб чиқариш тўхтатилди. 2016 йил декабрида ушбу генератор сотиб олинганига 3 йил бўлади. 1. Илгари янги технологик ускуна сифатида имтиёз қўлланган ускунани 3 йил ўтгач шу жумладан экспортга реализация қилиш мумкинми? 2. Реализация қилишдан тушган сумма ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига киритилишидан ташқари, бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
|
06.10.2014
Уч киши ўрнига ишламоқчиман
Бир вақтда уч фирмада (уларнинг иккитасида ўриндошлик бўйича) ишласа бўладими? далее...»» |
|
06.10.2014
Уч киши ўрнига ишламоқчиман
Бир вақтда уч фирмада (уларнинг иккитасида ўриндошлик бўйича) ишласа бўладими? далее...»» |
|
09.12.2014
Уч ой бепул
Бизнинг ҚК менежери этиб қўшни республика фуқароси тайинланди. Агар унинг ҳозир бўлиши иш фаолияти билан боғлиқ бўлса, у ўз автомобилида Ўзбекистонда қанча муддатга келиши мумкин? Божхонада қандай тўловларни амалга ошириш ва қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? далее...»» |
|
20.06.2016
Уч ойгача тўламайсиз
Молдавиядаги ихтисослаштирилган дўконда сотиб олинган, 2010 йилда ишлаб чиқарилган Нива-2131 (Россияда ишлаб чиқарилган) ҳақида сўрамоқчиман. Машина ўша ердаги МЧЖ номига расмийлаштирилган. Яшаш гувоҳномаси бўлмаган, бироқ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Молдавия фуқароси (Молдавиядаги МЧЖ директори) уни олиб кирмоқчи. Молдавиядаги МЧЖнинг йўл варақаси бор. Олиб кириш учун қанча ҳақ тўланади, машина Ўзбекистонда қанча вақт бўлиши мумкин? У бу ерда узоқроқ вақт бўлгани маъқул. Молдавия фуқаросининг шахсий эгалигида худди шундай машина (у ҳам 2010 йилги Нива) бор. Бу ҳолда қандай қоидалар амал қилади? Бундай автомобиль Ўзбекистонда қанча бўлиши мумкин ва унинг учун қанча ҳақ тўлаш керак? Хусусий хорижий шахс эгалигидаги ва хориждаги МЧЖга тегишли автомобилларни олиб кириш қоидаларида фарқ борми? Олиб кираётганда қандай ҳужжатлар керак бўлади? далее...»» |
|
08.05.2018
Участка кичрайган бўлса
Корхонада (ЯСТ тўловчи) Тошкентдаги ижарага олинадиган участкалар майдони кичрайди. Январь–февралда – 2 000 кв.м, мартдан эса – 50 кв.м. 2018 йил I чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш мумкин? далее...»» |
|
03.08.2016
Участка олдингизми – солиқни дарҳол тўланг
2008 йилда туман ҳокими жисмоний шахс эгалик қилиши учун ер участкасини тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур қарор ушбу участкада уй-жой қуриш учун берилган эди. Жисмоний шахс 2016 йилда ерга эгалик қилишга расман ордер олди. Туман солиқ органидагилар мазкур жисмоний шахс ер солиғини ерга ордер расман олинган 2016 йилдан эмас, балки 2008 йилдан тўлаши шарт деб ҳисоблайдилар. Солиқ инспекциясининг базасида ерга эгалик қилиш даври 2016 йилдан деб кўрсатилган, солиқ инспекцияси инспектори эса 2008 йилдан ер солиғини ҳисоблаб берди. Жисмоний шахс қайси пайтдан ер солиғини тўлаши керак: ҳоким ер участкасини тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилган кунданми ёки ер участкаси ордерга кўра жисмоний шахсга расман бириктирилган санаданми? далее...»» |
|
10.09.2018
Учиб келди-ю, ҳуши учди
«Тошкент-АЭРО» ИБК ва «Тошкент халқаро ¬аэропорти» чегара-божхона пости ходимлари ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтишларнинг олдини олишди. далее...»» |
|
10.03.2014
Учиб кетиш ва учиб келиш куни
Суткалик пуллар (хизмат сафарида) ҳисоб-китобида учиш куни билан учиб келган кунларни бир кун деб ҳисоблаш қоидаси мавжудми? Бинобарин, агар ходим хизмат сафарига душанба куни учиб кетган, чоршанба куни қайтиб келган бўлса, бухгалтер суткалик пулларни 3 кун (душанба–сешанба–чоршанба) учун эмас, балки 2 кун учун тўлаши керакми? далее...»» |
|
11.04.2016
Учинчи шахс фойдасига расмийлаштириладиган шартнома
ЯСТ тўловчи ташкилотимиз болалар уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатмоқчи. Бу ёрдам корхонамиз томонидан тегишли ташкилотлар билан тузилган шартномага кўра ускуна ўрнатиш ва йил охиригача интернет алоқаси хизматини улаш учун ҳақ тўлаш кўринишида берилади. Болалар уйига ҳомийлик ёрдами кўрсатган корхона учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
