Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 45 / Солиқ солиш

Уч йил сотиш ҳуқуқисиз

 

Ташкилотимиз 2009 йилдан 2013 йил декабригача гофрировка қилинган электр-техник қувурларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган эди. Бу даврда олинган мақсадли имтиёзли маблағларнинг бир қисми электр энергияси режали ва режадан ташқари узиб қўйилган вақтда ишлаб чиқариш жараёнини сақлаш учун Kipor генераторини сотиб олишга йўналтирилган эди. Генератор 2013 йил декабрида уни импорт бўйича олган маҳаллий етказиб берувчидан сотиб олинган (БЮД нусхаси мавжуд). Хом ашё ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускунанинг эҳтиёт қисмлари йўқлиги сабабли 2016 йилда гофрировка қилинган қувурларни ишлаб чиқариш тўхтатилди. 2016 йил декабрида ушбу генератор сотиб олинганига 3 йил бўлади.

1. Илгари янги технологик ускуна сифатида имтиёз қўлланган ускунани 3 йил ўтгач шу жумладан экспортга реализация қилиш мумкинми?

2. Реализация қилишдан тушган сумма ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига киритилишидан ташқари, бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

В.Майорова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

 

1

Ҳа, ускунани ички бозорда чекловларсиз реализация қилиш мумкин.

Экспортга келсак, қонун ҳужжатларида белгиланган ТИФ ТН кодлари гуруҳлари бўйича бир қатор машиналар, ускуна ва механизмларни айрим шартларга риоя этгандагина экспорт қилиш мумкин (11.03.2005 йилдаги ПҚ-26-сон қарорнинг 3-банди).

Чунончи, корхона ўз устав фондида (капиталида) давлат улушига эга бўлса, ушбу машиналар, ускуна ва механизмлар фақат ҳукумат қарори билан экспорт қилинади.

Агар корхона давлат улушига эга бўлмаса, ушбу машиналар, ускуна ва механизмларни улар тўлиқ эскирганидан ва экспорт қилувчи корхона сотиб олганидан кейин 5 йил ўтгач олиб чиқа олади.

Ташкилотингиз экспорт қилмоқчи бўлган асосий воситалар қонун ҳужжатларида белгиланган ТИФ ТН кодлари гуруҳлари бўйича рўйхатга кирмаса, сиз уларни бирор-бир чекловларсиз олиб чиқишга ҳақли бўласиз.

 

2

Янги технологик ускуна харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб 3 йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади (АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 21-банди).

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар фақатгина импорт қилинган технологик ускуна олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда бекор қилинади. Бунда тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият технологик ускунани экспорт қилувчига юклатилади (1688-сон Низомнинг 22-банди).

Шу тариқа, агар ускуна импорт қилинган пайтдан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, илгари қўлланган имтиёзлар сақланади ва қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Корхона асосий воситанинг чиқиб кетишидан даромад олса, солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин. У бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар таркибида ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 132, 133, 355-моддалари).

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1914 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика