Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 25 / Божхона

Уч ойгача тўламайсиз

 

Молдавиядаги ихтисослаштирилган дўконда сотиб олинган, 2010 йилда ишлаб чиқарилган Нива-2131 (Россияда ишлаб чиқарилган) ҳақида сўрамоқчиман. Машина ўша ердаги МЧЖ номига расмийлаштирилган. Яшаш гувоҳномаси бўлмаган, бироқ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Молдавия фуқароси (Молдавиядаги МЧЖ директори) уни олиб кирмоқчи. Молдавиядаги МЧЖнинг йўл варақаси бор. Олиб кириш учун қанча ҳақ тўланади, машина Ўзбекистонда қанча вақт бўлиши мумкин? У бу ерда узоқроқ вақт бўлгани маъқул. Молдавия фуқаросининг шахсий эгалигида худди шундай машина (у ҳам 2010 йилги Нива) бор. Бу ҳолда қандай қоидалар амал қилади? Бундай автомобиль Ўзбекистонда қанча бўлиши мумкин ва унинг учун қанча ҳақ тўлаш керак? Хусусий хорижий шахс эгалигидаги ва хориждаги МЧЖга тегишли автомобилларни олиб кириш қоидаларида фарқ борми? Олиб кираётганда қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Л.Козлова.

 

Давлат божхона қўмитаси мурожаатингизни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Товарлар ва транспорт воситаларини юк божхона декларацияси расмийлаштирмасдан вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) қоидаларига (ВМнинг 13.04.2013 йилдаги 106-сон қарорига ­2-илова) мувофиқ, хорижий фуқаро шахсий эҳтиёжларни қондириш учун мўлжалланган автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириши мумкин.

Бунда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш бир йил мобайнида уч ойгача бўлган муддатга берилади.

Кўрсатилган муддат тугагач автотранспорт воситалари қайтариб олиб чиқиб кетилмаган тақдирда, унга нисбатан вақтинчалик четдан олиб келишнинг бундан кейинги муддати учун даврий божхона тўловлари қўлланади, бунда автотранспорт воситасини вақтинчалик четдан олиб келган шахснинг ёки вақтинчалик четдан олиб келиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахснинг номига юк божхона декларацияси расмийлаштирилади.

Қайтариб олиб чиқиб кетиш таъминланмаганда ёки кўрсатиб ўтилган даврда автотранспорт воситасининг тегишли божхона режими расмийлаштирилганда, қайтариб олиб чиқиб кетишнинг муддати ўтган ҳар бир куни учун двигатель ҳажмининг ҳар куб сантиметри учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – Низом) 3-бандига мувофиқ, хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома расмийлаштирилади.

Низомнинг 6-бандига мувофиқ, Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятномани расмийлаштириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси асос бўлади.

Мазкур жавобдан қониқмаган тақдирда белгиланган тартибда юқори турувчи инстанцияларга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Бахтиёр РАИМОВ,

ЎзР Давлат божхона қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари.

Ҳужжат тили билан

Даврий божхона тўловлари:

товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун, ушбу товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг беш фоизи миқдорида чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилади;

улар тўланадиган куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.

Даврий божхона тўловларини ҳисоблашда товар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган куни амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари қўлланилади.

Даврий божхона тўловларини тўлаб товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштираётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг умумий суммасини тўлаш;

тегишли давр бошлангунига қадар даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёхуд йилнинг ҳар чорагида тўлаш.

Тўланадиган даврий божхона тўловларининг умумий суммаси товар вақтинча олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган куни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган тақдирда тўланиши лозим бўлган, чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловларининг суммасидан ошмаслиги лозим.

Даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари:

вақтинча олиб кирилган товар олиб чиқилган ёхуд бошқа божхона режимларига жойлаштирилган тақдирда қайтарилмайди;

ушбу товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммаси ҳисобига ўтказилади.

Божхона кодексининг 66-моддаси.

 

Вақтинча олиб кирилган товардан уни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирган шахсгина фойдаланиши ва (ёки) уни тасарруф этиши мумкин.

Вақтинча олиб кирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқини вақтинча олиб кириш божхона режимининг амал қилиши тугагунига қадар бошқа шахсга ўтказишга, башарти ушбу шахс божхона органлари олдида вақтинча олиб кириш божхона режими шартларига бундан буён ҳам риоя этилиши бўйича ёзма мажбуриятларни ўз зиммасига олса, йўл қўйилади.

Агар товар даврий божхона тўловлари тўланган ҳолда вақтинча олиб кирилган бўлса, уни дастлаб вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирган шахс товар вақтинча олиб кириш божхона режимида турган бутун давр учун божхона тўловларини бундай ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказиладиган пайтга қадар, ушбу Кодекс 66-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ тўлаши керак.

Вақтинча олиб кириш божхона режими шартларига риоя этишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш учун бошқа шахс тақдим этган божхона декларацияси божхона органи томонидан қабул қилинган пайтдан эътиборан бошқа шахсга ўтказилган деб ҳисобланади.

Вақтинча олиб кирилган товарни ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ бошқа шахсга ўтказилганлиги дастлаб белгиланган вақтинча олиб кириш муддатини тўхтатиб турмайди ва узайтирмайди.

Божхона кодексининг 67-моддаси.

Прочитано: 2032 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика