22.04.2020
Фойда солиғи бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади
My.soliq.uz порталидаги электрон солиқ ҳисоботи тизимида 2020 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботнинг янги шакли (шакл коди – 10205_25) жойлаштирилган. Бухгалтерларда уни қандай қилиб тўғри тўлдириш юзасидан саволлар юзага келди. Зеро жорий йилнинг I чораги учун Ҳисоб-китобни 20 апрелдан кечиктирмай тақдим этиш зарур эди (СК 339-м. 5-қ.). Бу ишни йилнинг барча даврларида рисоладагидек бажариш учун экспертларнинг қуйидаги тушунтиришларидан фойдаланинг. далее...»» |
21.08.2020
Фойда солиғи камайган бўлса…
Кўп корхоналарда I ярим йилликдаги фойда солиғи суммаси I чоракдагидан кам бўлиб чиқди. Айримлар ярим йиллик якунларига кўра зарар кўрдилар. Бу солиқни ҳисобда ва молиявий ҳисоботда акс эттиришда қийинчиликларни юзага келтирди. далее...»» |
17.09.2020
Фойда солиғи қандай тўланади 2020 йилда
Хўжалик юритиш фаолиятининг қисқариши шароитларида фойда солиғи тўловчилари бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари бўйича эмас, балки кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш воситасида тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси). далее...»» |
12.01.2021
Фойда солиғи қандай тўланади 2021 йилда
2020 йилда Президентнинг 3.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5978-сон Фармони фойда солиғи тўловчиларига кутилаётган фойда суммасидан келиб чиқиб, фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқини тақдим этди. 2021 йилдан бошлаб ушбу норма Солиқ кодексига киритилган (СК 340-м. 11-қ.; 30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонун 2-м. 11-б.). 2021 йилда бу масалада қандай ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олиш лозим? Бу ҳақда қуйидаги йўриқномада ўқинг. далее...»» |
12.05.2025
Фойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилган: ● Президентнинг 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сон Фармони; ● 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1013-сон Қонун; ● 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун; ● 2025 йилда Фойда солиғи ҳисоб-китобига киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар. далее...»» |
05.09.2020
Фойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам қандай акс эттирилади
II чорак муайян сабабларга кўра бироз мураккаброқ бўлди. Хўжалик фаолияти тўхтатилган шароитда кўпгина корхоналарнинг ходимлари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқишга мажбур бўлдилар. Корхоналар мазкур даврда ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга турли моддий ёрдамларни кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Мазкур тўловлар фойда солиғини ҳисоблашда қандай ҳисобга олиниши ло-зимлигини «Norma» компанияси эксперти Миржалол МИРФАЙЗОВ тушунтириб берди: далее...»» |
17.09.2024
Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича акс эттириш
Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг II қисми қандай тўлдирилиши керак 2-илова «Солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича харажатлар (зарарлар)» I-III чорак натижалари бўйича тўлдирилади. Харажат моддалари бўйича харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг II қисмида акс эттиринг далее...»» |
04.09.2020
Фойда солиғи ҳисоб-китобида қўшимча ҳисобланган ҚҚС чегириладими
Қўшимча ҚҚС ҳисоблашга тўғри келадиган вазиятлар бўлади. Баъзан – мажбурий тар-тибда, баъзида – келгусида солиқ органлари томонидан қўшимча солиқ ҳисобланишининг олдини олиш учун. Шу муносабат билан савол туғилади: фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС солиқ базасига киритиладими? Масалани «Norma» компа-нияси эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтирди. далее...»» |
29.07.2024
Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС бўйича харажатлар қандай аниқланади
Қуйидаги ҳолларда ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммасини харажатларга киритишингиз мумкин (СК 314-м. 2-қ.) : ● ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда мутаносиб усулни қўллаётган бўлсангиз; ● олдин ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритаётган бўлсангиз ва бунда тузатилаётган солиқ суммасини далее...»» |
17.06.2025
Фойда солиғи ҳисоб–китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин
Тавсияга қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: ● Президентнинг 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Фармони; ● 17.04.2025 йилдаги 1057-сон ЎРҚ. далее...»» |
05.02.2020
Фойда солиғи: тўлаш ва ҳисобот топшириш муддатлари
2019 йил учун тўлов ва ҳисобот далее...»» |
07.09.2020
Фойда солиғи: чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар
Амалиётда бухгалтерларда муайян бир вазиятда Солиқ кодекси нормаларини қандай қўллаш керак, деган савол кўп юзага келади. Турли солиқ солиш объектларига нисбатан фойда солиғини ҳисоблашда қандай шартлар харажатларнинг чегириладиган харажатларга киритилишини белгилайди? далее...»» |
18.02.2025
Фойда солиғини ким тўлайди
Тавсияга 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. далее...»» |
16.12.2024
Фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш имконияти
СКнинг 337-моддаси 11-қисмида бундай дейилган: «Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли: … 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар – жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса». Эътибор бериб қаралса, 2022 йил 1 сентябрдан кейин «жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида» илк марта дейилган. Бунда қайси давр назарда тутилган: 2022 йилми ёки ундан кейинги даврларда ҳам ошса, бу имтиёздан фойдаланиш мумкинми? Агар солиқ тўловчининг жами даромади 2026 йилда ҳам илк марта 10 млрд сўмдан ошса, имтиёзни қўллаш мумкинми? далее...»» |
19.10.2017
Фойда солиғини тўловчилар учун қарз шартномасининг солиқ оқибатлари
Қарзларга солиқ солиниши юзасидан ўқувчиларимизда мунтазам саволлар юзага келаётганлиги муносабати билан «Norma Online» эксперти Лилия Хисматова тайёрлаган йиғма жадвални эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Қарзлар билан боғлиқ исталган хўжалик операциясига солиқ солиш бўйича тушунтиришни унинг ёрдамида тез топа оласиз. далее...»» |
30.01.2019
Фойда солиғини ҳисоблаймиз
Корхона (МЧЖ) Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан умумбелгиланган солиқларни тўлаши керак. Илгари фақат ЯСТ тўлаганмиз. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи қандай ҳисобланади? далее...»» |
14.01.2025
Фойда солиғини ҳисоблашда нима ўзгаряпти
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун Солиқ кодексига қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотишдан олинадиган фойда солиғи бўйича ноль фоиз миқдоридаги ставкани белгилайдиган, экспорт бўйича ноль ставкани бекор қиладиган, хусусий мактаблар қурилишида тезлаштирилган амортизацияни қўллаш имконини берадиган ва бошқа нормаларни киритди. далее...»» |
13.09.2020
Фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қандай қўлланилади
Янги Солиқ кодекси билан айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш ҳуқуқи берилади. Уни қўллаш тартибини «Norma» эксперти Олег ЦОЙ тушунтиради. далее...»» |
22.07.2024
Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак
Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-илова қандай тўлдирилади Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллайдиган бўлсангиз, Ҳисоб-китобга 5-иловани тўлдиринг. Уни қуйидагилар қўллаши мумкин (СК 337-м.) : ● қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқчилик хўжалиги корхоналари – ўзи далее...»» |
02.08.2018
Фойдага ЯСТ солинади
«А» муассиси муассислар таркибидан чиқаётганда улушининг ҳақиқий қийматини худди шу қийматдаги мол-мулк кўринишида натура ҳолида, аниқроғи – автотранспорт кўринишида олиш истагини билдирди. Автотранспортнинг қолдиқ қиймати (ҳар йили ўтказилган қайта баҳолашларни ҳисобга олганда) – 77 433 минг сўм. Автотранспортнинг баҳолаш қиймати – 77 500 минг сўм. Чиқиб кетиш пайтидаги ҳақиқий қиймати – 77 500 минг сўм. Муассис бадали – 77 500 минг сўм. Автотранспортни балансдан ҳисобдан чиқаришдан олинган фойда – 40 189 минг сўм. Ягона солиқ тўлови – 2 009 минг сўм (40 189 х 5%). Автотранспортни корхона балансидан ҳисобдан чиқариш, уни муассис бадалига тенг бўлган баҳолаш қийматида муассисга бериш чоғида олинган фойдага ягона солиқ тўлови (5%) солинадими? далее...»» |