16.07.2024
Тузатилган ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Тузатилган ЭҲФ қачон расмийлаштирилади Бошланғич ЭҲФда, шу жумладан қўшимча ЭҲФда техник хатолар аниқланганида тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш зарурати пайдо бўлади. Қуйидаги ҳолларда тузатилган ЭҲФни расмийлаштиринг (Низом 44-б., 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова) : • ҚҚС бўйича солиқ далее...»» |
30.01.2020
Тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш
Йил бошидан НТМга ҚҚС тўловчи коди берилди. 9 ой давомида 20%лик ҚҚС билан таълим хизматлари реализация қилинган. ДСҚга мурожаат қилганимиздан кейин Солиқ кодексининг 208-моддаси 11-бандига мувофиқ ҚҚС тўлашдан озод қилинганимиз маълум бўлди. Солиқ кодексининг 205-моддасига мувофиқ 2019 йил 22 январдан бошлаб ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш учун қўшимча ҳисобварақ-фактураларни ёзиб беряпмиз. У ёки бу ташкилотнинг бухгалтери турли хилдаги ҳисобварақ-фактуралар ёзилишини талаб қилмоқда. Бу биз учун муаммо туғдиряпти. ҚҚСни хизматларимиз қийматига киритяпмиз, яъни ҚҚСсиз кўрсатилган хизматлар суммаси ўзгармаяпти. ҚҚС бўйича тузатувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура қандай тўлдирилади? далее...»» |
02.02.2015
Тузатиш киритиш вақти чекланмаган
Биз қарийб бир йил аввал расмийлаштирилган БЮД бўйича божхона қийматига тузатиш киритилиши муносабати билан бир неча миллион сўм тўлашимиз тўғрисида талабнома олдик. Божхона бўлар иш бўлганидан кейин бундай талабларни қўйишга ҳақлими? далее...»» |
20.12.2019
Тузатиш учун ўн кун берилади
Ташкилот етказиб берувчилардан олинган хизматлар учун ёзиб берилган ҳисобварақ-фактураларга (электр энергияси, газ ва бошқалар учун) мувофиқ ҚҚС суммасини ҳисобга олади. Солиқ инспекцияси ўз талабномасида ёзишича, биз алоҳида ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли эмас эканмиз, сабаби улар етказиб берувчиларда сотиш реестрида кўрсатилмаган ва ҳисобланган солиқ тўланмаган экан. 1. Солиқ органларининг харидорда ҚҚС суммасини ҳисобга олмаслик талаби қонунийми? 2. Бирламчи ҳужжатлар асосида ҚҚС суммасини ҳисобга олган бўлсак, ушбу талаб юзасидан шикоят қилишимиз мумкинми? далее...»» |
19.05.2014
Тузатишлар киритинг
Хорижий компания материалларни республикадан ташқарида маҳсулотни тақсимлаш битими доирасида муайян лойиҳа учун харид қилади ва уларни рўйхатдан ўтказилган доимий муассаса манзилига олиб келади. Биз ушбу ТМБни улар бўйича алоҳида доимий муассасалар рўйхатдан ўтказилган бошқа лойиҳаларимизга беришимиз ва сарфлашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, расмийлаштириш тартиби қандай? далее...»» |
21.04.2016
Тузатишни расмийлаштиринг
2014 йилда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжимиз учун хом ашё импорт қилган эдик. Божхонада расмийлаштиришда ҚҚС тўлашга доир имтиёзлар қўлланган эди. Айни пайтда фойдаланилмаган хом ашё қолдиқлари бир қисмининг яроқлилик муддати тугади, ундан ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайди. БҚТ расмийлаштириб, пеняни ҳисобга олган ҳолда солиқларни қўшимча тўлашимиз, шундан кейингина уларни ҳисобдан чиқариш ва утиллаштиришни бошлашимиз мумкинми? далее...»» |
06.05.2025
Тузатишни тавсия қиламиз
Февраль ойида НД-40 декларациясини расмийлаштирган эдим ва ИМ-40 га қайта расмийлаштириш муддатини нотўғри кўрсатдим, апрель бошини қайд этдим, ваҳоланки қонунчиликка кўра муддат икки ой, яъни 2025 йил 5 майгача бўлиши керак эди. Ҳозирги вақтда мувофиқлик сертификатини олишнинг кечикиши туфайли, у эҳтимол апрель ўрталаригача тайёр бўлмайди, шунда НД-40 декларациясини қайта расмийлаштириш керакми, тегишли графада ўзгартириш билан КТД қилиш керакми ёки дастлаб кўрсатганимдек қолдириш мумкинми? далее...»» |
06.12.2013
Тузатишни ўрганинг
Корхона солиқлар ва тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган базани нотўғри белгилаган ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқларни кам ва ортиқча тўлаш ҳоллари юз берган. Бундай ҳолда қайта ҳисоб-китоблар қандай расмийлаштирилиши ва тегишли органларга топширилиши керак? Бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кимнинг зиммасига юкланади? далее...»» |
29.03.2018
Тўй иқтисодиёти
ҚҲТБТ порталида Олий Мажлис Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди. Сенатнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган 14-ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар қаторида мазкур қарор лойиҳаси ҳам бор. далее...»» |
11.08.2014
Тўйнинг тўкин дастурхони учун
Августда эгизак қизларимнинг тўйи бўлади. Турмуш ўртоғим Екатеринбургдаги бозорда ишлайди. У Россияда ишлаб чиқарилган конфетлар, печенье, вафлили тортлар, дудланган балиқ, увилдириқ, колбаса ва тўй учун керакли бошқа маҳсулотларни самолётда қанча миқдорда ва қанча суммада олиб келиши мумкин? далее...»» |
10.02.2014
Тўкилиб-сочилиш ва қуриб камайишни ҳисобга олинг
Корхонамиз ягона солиқ тўлови ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлайди. Соғ тупроқ лойини қазиб олиш (тайёр маҳсулот) таннархи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш керак? далее...»» |
11.08.2014
Тўлади ва ушлади
Етказилган зарар, брак, корхона берган қарз ва ҳоказоларни сўндириш ҳисобига амалга ошириладиган иш ҳақидан ушланмалар Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасининг (Маълумотларга 1-илова)нинг 6 ва 7-устунларида қандай санада акс эттирилади – бухгалтерия ҳисобида ушланмани акс эттириш санасидами ёки ушбу ой учун иш ҳақи бериш санасидами? далее...»» |
26.02.2013
Тўламаслигингиз мумкин эди, агар...ёки лизинг билан шуғулланганда солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида
Ҳозирда лизинг операцияларидан оладиган тушумимиз умумий ҳажмнинг 40%га яқинини ташкил қилади. Бизга кўрсатилган имтиёз татбиқ этиладими? далее...»» |
09.03.2016
Тўланган пайтдан бошлаб бир йил ичида қайтарилади
Бизнинг МЧЖ пластмассадан буюмлар ишлаб чиқаради. 2014 йил 17 апрелда биз Хитойдан буюм ишлаб чиқариш учун пресс-қолип харид қилдик. Юкни расмийлаштиришга 156 000 сўм тўладик. Божхона йиғимлари, импорт божи, акциз солиғи ва ҚҚС суммаси 10 053 688,5 сўмни ташкил қилди. Президентнинг 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармони билан кичик тадбиркорлик субъектлари божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган. Имтиёздан фойдаланмаганимиз боис биз божхона тўловлари сифатида тўланган пулни қайтариб ола биламизми? Агар ололсак, буни қандай амалга ошириш мумкин? далее...»» |
14.10.2013
Тўланганни қопланг
Ойнинг охирида ижарага берувчи ҚҚСни ажратган ҳолда ҳисобварақ-фактурани ижарага олувчига тақдим этади. Коммунал тўловларнинг қопланиши ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади? далее...»» |
03.05.2019
Тўланмаган дивидендлардан ЖШДС
2016 йилда корхона муассис-жисмоний шахсга (Ўзбекистон Республикаси резиденти) 2015 йил якунлари бўйича 121,43 млн сўм миқдорида дивидендлар, шу жумладан дивидендлардан ЖШДС – 12,143 млн сўм ҳисоблади. Молиявий аҳволи оғир эканлиги сабабли корхона 3 йил мобайнида муассисга дивидендларни тўлай олмади. Суд ишни кўриб чиқиш якунларига кўра суднинг ҳал қилув қарорини чиқариб, муассисга 91,4 млн сўм дивидендлар, 8,2 млн сўм пеня тўлаш, шунингдек тўланган 502 минг сўм миқдоридаги давлат божи ва почта харажатларини қоплаш мажбуриятини корхона зиммасига юклади. 1. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра тўланадиган дивидендларга тузатиш киритилиши, пеня ҳисобланиши, шунингдек тўланган давлат божи ва почта харажатлари қопланишини қандай проводкалар билан акс эттириш мумкин? 2. 2019 йилдаги дивидендларнинг қайси суммасидан ЖШДС ҳисобланади, 2015 йил билан солиштирганда солиқ бўйича юзага келган фарқ қандай акс эттирилади? далее...»» |
22.03.2016
Тўланмаган иш ҳақи корхона даромадими?
2013 йилда корхона ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзган ва ундан даромад солиғи, ЯИТ ва суғурта бадалларини тўлаган. Ишлаб чиқариш ҳажми мавжуд бўлмаганлиги боис унда 2-сон картотека юзага келди. Барча пул тушумлари солиқларга оид қарзларни сўндиришга кетган. Ходимларни ишдан бўшатишга тўғри келди, уларга иш ҳақи тўлови бўйича қарзлар корхона зиммасида қарз бўлиб қолди. 2015 йилнинг охирида корхона ўз фаолиятини тиклади. У 3 йил давомида, агар ходимлар ишдан бўшаб кетган, улардан баъзилари Ўзбекистондан ташқарига кетиб қолган бўлсалар, иш ҳақи бўйича қарзларни даромадга ҳисобдан чиқариши мумкинми? далее...»» |
14.12.2020
Тўлиқ амортизацияланган бинога мол-мулк солиғи солинадими
Бинонинг қолдиқ қиймати нолга яқинлашмоқда. Тўлиқ амортизацияланган бинолар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўланадими? «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙдан ушбу саволга жавоб беришни илтимос қилди: далее...»» |
04.09.2020
Тўлиқ бўлмаган бандлик: таътил пули ҳисоб-китоби
Карантин даврида ишлар ҳажми камайганлиги муносабати билан ходимлар ҳақиқатдан ишланган вақт учун ҳақ тўланадиган тўлиқ бўлмаган иш кунига ўтказилган. Улардан бири таътилга чиқмоқчи. Ушбу давр учун таътил пулини тўлашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш учун қандай сумма: штат жадвали бўйича маошми ёки ушбу давр учун ҳақиқатда ишланган вақтга мувофиқ ҳисобланган иш ҳақи суммаси олиниши лозимми? далее...»» |
03.11.2015
Тўлов ва рухсатнома талаб этилмайди
Октябрь ойининг охирида кўргазма ярмаркасига қозоғистонлик ҳамкорларимиз ўз автотранспортларида келадилар. Улар республикага енгил автомобилни олиб киришга рухсатномани расмийлаштиришлари керакми? Тўловнинг миқдори қанча ва уни қаерда тўлаш керак: чегарадами, шаҳар божхонаси ёки банкдами? Машинани ҳисобга қўйиш керакми, қаерда қўйиш лозим? далее...»» |