Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 47 / Бизнинг маслаҳатлар

Таҳририят даромадига солиқ имтиёзи

Таҳририятимиз (ХХТУТ бўйича коди – 87100) 2013 йилнинг февраль ойида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, умумбелгиланган солиқлар тўловчисидир.

Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорининг 1-банди билан оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилган.

Таҳририятнинг асосий даромади обуна ва чакана савдо тушумидан шаклланса-да, бундан ташқари газетада реклама ва эълонлар, тижорат материаллари чоп этилишидан ҳам даромад олади.

Имтиёз ижтимоий-сиёсий адабиётларни сотишдан олинган фойдага берилганлиги эътиборга олинса, тижорат материалларидан олинган даромаддан фойда солиғи ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўланадими?

Фойда солиғи ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблашда тижорат материалларидан олинган даромаддан харажатлар чегирилади, одатда, ушбу харажатларнинг аниқ суммасини ҳисоблашнинг имкони бўлмайди.

МИСОЛ. Таҳририят газетанинг обунаси ва сотувидан 500 млн сўм, реклама ва эълонлар, тижорат шаклида чоп этиладиган мақолалардан 50 млн сўм, жами 550 млн сўм даромад олди. Давр харажатлари 530 млн сўмни ташкил қилди, солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда 20 млн сўмни ташкил қилди.

Сиздан ушбу саволларга тўлиқ жавоб беришингизни илтимос қиламан.

Нашриёт бош бухгалтери.

 

 

 

           – Тўғри, Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорининг 1-бан­ди билан оммавий ахборот воситалари таҳририятлари сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан 5 йилга озод қилинган.

Шунингдек Солиқ кодексининг 130-моддасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадларга аниқлик киритилган бўлиб, унга кўра нашриёт ва таҳририятлар учун газета ва журналларни реализация қилишдан олинган тушум уларда рекламани жойлаштиришдан олинган даромадлар киритилган ҳолда аниқланиши назарда тутилган.

Демак, Солиқ кодексига асосан рек­лама ва эълонлардан тушадиган даромад нашриёт фаолиятидан тушадиган даромад ҳисобланади. Газета фаолия­тининг бир қисми мақолаларни чоп этиш ҳисобланишини эътиборга олганда, унда тижорат асосида чоп этиладиган материаллардан тушадиган даромад ҳам нашриётнинг фаолиятидан тушум деб қаралади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз ушбу реклама ва эълонлар, тижорат шак­лида чоп этиладиган мақолалардан тушадиган даромадлардан ҳам ПҚ-1672-сон қарорда назарда тутилган имтиёзга эгасиз.

Борди-ю, корхонангизда солиқ солишнинг турли тартиби назарда тутилган фаолият турларини амалга ошираётган бўлсангиз, солиқ солиш объектлари ва у билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишингиз шарт бўлади.

Жумладан Солиқ кодексининг 42-моддасида алоҳида-алоҳида ҳисоб ва уни юритиш қоидалари белгиланган.

Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули орқали юритилиши мумкин.

Ушбу усуллар юридик шахснинг бутун календарь йилга мўлжалланган ҳисоб сиёсати билан белгиланади ҳамда йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас.

Ҳисобга олишнинг мутаносиб усулида даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар реализация қилишдан олинган соф тушумнинг умумий суммасидаги фаолиятнинг муайян турлари бўйича реализация қилишдан олинган соф тушум улушига мутаносиб тарзда шу муайян фаолият турига киритилади.

Тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули қўлланилганда даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар фаолиятнинг қайси тури амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса, шу турга киритилади. Бунда фаолиятнинг бирон турига киритиш мумкин бўлмаган даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга олишнинг мутаносиб усули орқали фаолиятнинг муайян турига киритилади.

 

МИСОЛ. Ҳисоб сиёсатида ҳисобга олишнинг мутаносиб усулидан фойдаланилганда таҳририят газетанинг обу­наси ва сотувидан 500 млн сўм, бошқа фаолиятдан 50 млн сўм – жами 550 млн сўм даромад олди, давр харажатлари 530 млн сўмни ташкил қилди, солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда 20 млн сўмни ташкил этди. Бунда харажатларни ажратишнинг ва ПҚ-1672-сон қарор бўйича имтиёз қўлланиладиган тушум суммасини аниқлашнинг иложи йўқ.

Корхона ҳисоб сиёсатида ҳисобга олишнинг мутаносиб усулидан фойдаланганидан келиб чиқиб, бу ерда бошқа фаолиятнинг жами тушумдаги улушини топамиз: 9,09 фоиз (100% х 50 / 550), демак имтиёзга тушмайдиган солиқ тўлагунга қадар бўлган фойда суммаси 1,818 млн сўмни (20 млн сўм х 9,09%) ташкил қилади.

Жавобни экспертимиз

Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 2388 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика