Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 13 / Божхона

Тақиқланганлиги тасдиқланди

Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ҳу­қуқига эга эканлиги мамлакатимизнинг Конституция­си билан мустаҳкамлаб қўйилган. Аммо фуқароларга диний таъсир ўтказиш, уларни бир диндан чиқиб, бошқасига киришга ундаш, шу мақсадда турли диний мазмундаги адабиётларни тарқатиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш амалдаги қонунларга кўра тақиқ­ланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини мувофиқлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1871-сон Фармони ҳам диний қарама-қаршиликни тарғиб қилувчи адабиётларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни тақиқлайди.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғри­сида»ги Қонуннинг 19-моддасида эса чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейингина амалга оширилиши белгиланган. Ҳужжатга кўра, диний адабиётларни олиб келиш, сотиш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан амалга оширилади. Бунда қўмита экспертлари бошқа давлатлардан респуб­ликамизга олиб кирилаётан диний мазмундаги медиа ва матбаа маҳсулотларини ўрганиб чиқиб, уларни республикамиз ҳудудида сотиш, тарқатиш ва намойиш қилиш юзасидан ҳал қилувчи хулосаларини беришади.

Аммо айрим шахслар мазкур тартибларга риоя қилмай, турли диний мазмундаги адабиётларни ноқонуний равишда республикамизга олиб келишга ҳаракат қилишмоқда. Бу хатти-ҳаракатларга божхоначиларимиз томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бошпочтамт» божхона пости ходимлари почта жўнатмалари орқали диний мазмундаги материалларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

Фуқаролар А.Калитовская ҳамда А.Морозов номига Германиядан юборилган почта жўнатмаларидаги буюмлар орасида «Свещенное писание» номли диний мазмундаги китобдан 96 дона борлиги аниқланди.

Н.Тухлиев номига Даниядан келган почта жўнатмасида ҳам диний мазмундаги 15 дона адабиёт ҳамда 1 дона диск борлиги маълум бўлди.

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан «Кали­нинград-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган И.Ягму­ров божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ёнидаги уяли алоқа воситасида диний мазмундаги бир нечта электрон материаллар борлиги аниқланди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосалари юқоридаги адабиётлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланганини тасдиқлади.

2014 йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 284 та қонунбузарлик ҳолатида турли шаклдаги 13,6 минг донадан ортиқ диний мазмундаги адабиётларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати.

Прочитано: 2166 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика