Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 29 / Амалий бухгалтерия

Текин инвентарь ҳисобга олиниши керак

 

Корхона ЎзР ВМнинг фармойишига мувофиқ юкхатлар ва қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра бино, мебель ва инвентарни текинга олди.

Фойдаланишда бўлган, текинга олинган инвентарнинг кирим қилиниши қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?

 

– Бундай мол-мулк 8530-«Текинга олинган мол-мулк» счётининг кредити бўйича мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади (Йўриқноманинг 354-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова). У олингунга қадар фойдаланишда бўлганига қарамай, корхона уни 1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» счётига кирим қилиши лозим.

Текинга олинган мол-мулк корхонангизда фойдаланишга жорий этилганда маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қиймати 9420-«Маъмурий харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.2.17-банди).

Фойдаланишда бўлган инвентарь бут сақланишини таъминлаш учун унинг ҳисобини фойдаланишга келиб тушиш санаси (ой, йил), фойдаланиш жойлари ва фойдаланиш муддати мобайнида моддий жавобгар шахсни кўрсатган ҳолда ­014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» балансдан ташқари счётида юритиш лозим (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 59-банди).

Мебель буюмлари ва инвентарь юкхатлар ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган қиймат бўйича кирим қилинади. У ерда уларнинг қиймати кўрсатилмаган бўлса, у бозор қиймати бўйича белгиланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

Мол-мулкнинг бозор қиймати ҳужжатлар ёки баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:

● жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;

● етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);

● оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

● биржа маълумотлари;

● давлат статистикаси органларининг маълумотлари.

Текинга олинган мол-мулк қиймати олувчининг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди) ва солиқ солиш мақсадида жами даромадга киритилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1287 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика