14.01.2014
Солиқ солиш тизимидаги ўзгаришлар
Хусусан, улар тижоратбоп топилма бонуси, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва ягона ер солиғига дахлдордир. далее...»» |
15.09.2014
Солиқ солиш тизимини ўзгартирамиз
Қурилиш ёрдамчи пудрат ташкилоти умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтмоқчи. Агар ҚҚСсиз 10 млн сўмлик ёрдамчи пудрат ишлари ҳажми бажарилган бўлса, ҚҚС ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қандай бўлади? Ушбу ҳолда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
12.02.2019
Солиқ солиш тизимини ўзгартиришга тўғри келади
Микрофирма (қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси) 3 та фаолият тури бўйича қарийб 400 млн сўмлик суммадаги хизматларни кўрсатди. 2018 йилда ягона солиқ тўловини тўлаган. Қарийб 40 млрд сўмлик суммадаги қимматли қоғозлар билан тузилган битимлар бўйича фонд биржасидаги брокерлик (воситачилик) хизматлари учун воситачилик ҳақи сифатида ушбу хизматлар қийматидан қарийб 150 млн сўм олдик. Солиқ кодексининг 350-моддаси 2-қисмига мувофиқ, воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар йиллик айланманинг (тушумнинг) белгиланган чегаравий миқдорини товар айланмасидан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради. 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилот учун солиқларни тўлашнинг қандай тартиби (умумбелгиланган солиқлар ёки ягона солиқ тўлови) қўлланилади? далее...»» |
16.01.2013
Солиқ солиш шартлари соддалаштирилди
ҚҚС тўловчилар, бундан кредит ва суғурта ташкилотлари мустасно, қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби билан бир вақтда йил мобайнида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрларини тақдим этади. Мазкур модда ҳисобварақ-фактура тўғрисидаги СК 222-моддасига мувофиқлаштирилди, унга кўра ҚҚС тўловчилар ўзлари олган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларнинг, шунингдек реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларнинг реестрини юритиши шарт. далее...»» |
07.12.2020
Солиқ солишда нималар ўзгаради 2021 йилда
Молия вазирлиги «Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига пресс-релизни эълон қилди. Бу ҳақда батафсил – шарҳимизда. далее...»» |
12.05.2014
Солиқ соҳаси билимдонлари
Тошкент солиқ коллежида «Солиқ билимлари – болаларга» кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. далее...»» |
15.05.2013
СОЛИҚ СОҲАСИ БИЛИМДОНЛАРИ
Жорий йилги танловда мамлакатимиздаги барча мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари фаол иштирок этди. далее...»» |
15.09.2020
Солиқ соҳасига оид саволлар
Ўқувчиларимиздан тушган саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг жавобларини эълон қилишда давом этамиз. далее...»» |
21.01.2013
Солиқ суммасини 30 фоизга камайтириш мумкин
2013 йил 1 январдан солиқ даврида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи жорий тўловларни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади. далее...»» |
12.02.2018
Солиқ таътиллари қандай берилади
ҚҲТБТ порталида Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган. далее...»» |
26.12.2017
Солиқ таътиллари – бу қандай таътил?
Бу қишки таътил эмас, Янги йил таътили ҳам эмас, балки тадбиркорлар ёқтирадиган солиқ таътилларидир далее...»» |
13.09.2020
Солиқ текширувлари қандай ўтади
Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (19.03.2020 йилдаги ПФ–5969-сон) мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилган. Бу талаб жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказишга тааллуқли эмас. далее...»» |
18.05.2015
Солиқ текширувлари: эътироз билдиришни ўрганамиз
Агар ташкилот текширувчиларнинг даъво-эътирозларига қўшилмаса, у солиқ текшируви далолатномасига эътироз тақдим этиб, вазият юзасидан ўз позициясини ёзма равишда баён этиши мумкин. Солиқ текшируви далолатномасига эътирозни қандай ёзилиши керак? далее...»» |
26.05.2014
Солиқ тизими: интерактив хизматлар самараси
Ҳаётимизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ўрни ортиб бораётгани зарур ахборотлардан тезкор хабардор бўлиш, турли интерактив хизматлардан фойдаланиш имконини бермоқда. далее...»» |
16.02.2015
Солиқ тизими: янги интерактив хизматлар
Солиққа оид тушунмовчиликка дуч келсангиз, аввало, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг сайти – www.soliq.uz орқали интерфаол хизматлардан фойдаланиб, соҳага оид ҳар қандай саволга жавоб топишингиз мумкин. далее...»» |
07.09.2020
Солиқ тизимини рақамли ривожлантириш стратегияси қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2020 йилдаги 359-сон қарори билан солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда). далее...»» |
04.04.2018
Солиқ тизимини тубдан яхшилаш вақтинчалик бюджет йўқотишларига олиб келмайдими?
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан уюштирилган Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси муҳокамасида сўз борди. Муҳокама 29 март куни – ҳужжат эълон қилингандан кейин 12 соат ўтмасданоқ «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтди. Бу вақтга келиб Интернет тармоғида минглаб шарҳлар – ҳаяжонли ёқлаб чиқишлардан бошлаб, айрим таклифларни бутунлай рад этишгача боришди. Шунинг учун муҳокама жараёнида Концепцияни ишлаб чиқувчилар таклиф этилаётган солиқ ислоҳотларининг асосий йўналишларини тақдим этибгина қолмай, балки солиқ юкининг кичик бизнес, ёлланиб ишловчилар ва тадбиркорларнинг дивидендларига оғир бўлиб тушиши эҳтимоли тўғрисидаги хавотирларни ҳам тарқатиб юборишди. Концепция лойиҳасини Агентлик директорининг ўринбосари Гўзал Исломова, молия вазири ўринбосари Вячеслав Пак, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев, korzinka.uz асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов, Иқтисодий ривожланиш маркази директори Юлий Юсупов ҳамда Грузиядан ташриф буюрган халқаро эксперт Ника Гилаури тақдим этишди. далее...»» |
08.09.2014
Солиқ тўламаслик оқибатлари
Агар хўжалик юритувчи субъектларда бюджет олдида қарз вужудга келса, солиқ инспекциялари уларга хизмат кўрсатувчи банкларга қарзнинг бутун суммасига инкассо топшириқномалари қўядилар. далее...»» |
01.05.2013
Солиқ тўлаш тартиби фаолият турига боғлиқ ёки солиқ тўловчи кадастр хизматининг иши учун жавоб бермайди
Солиқ тўловчи кадастр хизматининг иши учун жавоб бермайди далее...»» |
31.10.2016
Солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш механизмлари: назорат қилинувчи чет эл компаниялари қоидаси
«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 13.09.2016 йилдаги 37, 20.09.2016 йилдаги 38-сонларида солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларидан бири бўлган трансферт нархларни назорат қилиш қоидалари билан танишиб чиққан эдик. Газетанинг бугунги сонида жаҳон амалиётида солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишнинг муҳим ҳуқуқий механизмларидан бири сифатида анча йиллардан буён қўллаб келинаётган назорат қилинувчи чет эл компаниялари қоидаси (controlled foreign company rules) билан газетхонларимизни таништирамиз ва ушбу қоидалар тўғрисида фикр юритамиз. далее...»» |