Norma.uz
СБХ
21.02.2019 Солиқ оқибатларисиз чегирма билан сотиш
Маълумки, республикамизда сотувчи ва харидорларга шартларни ҳамда ўз тайёр маҳсулоти нархларини эркин белгилаш ҳуқуқини берувчи «шартнома тузиш эркинлиги» тамойили амал қилади. Бунда корхонада белгиланган тизимга мувофиқ харидорларга чегирмалар бериш мумкин. Қонунчиликда бунинг юзасидан чекловлар назарда тутилмаган. Корхонамиз тайёр маҳсулотининг нархи корхона раҳбарияти тасдиқлаган прайс-варақ асосида белгиланади. Маҳсулотимизнинг айрим харидорлари учун прайс-варақдагидан пастроқ нарх белгилашга ҳақлимизми? Яъни бир харидорга маҳсулотни прайс-варақ бўйича сотиб, бошқасига худди шу маҳсулотга пастроқ нарх белгиласак бўладими? Бунда «чегирма» билан белгиланган нарх ушбу маҳсулот таннархидан паст бўлмайди. Ушбу фарқни (ўзига хос чегирмани) ҳисобварақ-фактура-юкхатда алоҳида сатрда кўрсатмаймизми? Товарни чегирмали нархда сотиш солиқ солинадиган базанинг камайишига олиб келмайдими? Корхонамизда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
24.07.2017 Солиқ резидентлиги: мақом қандай тасдиқланади
Агар хорижий ҳамкорингиз сизга хизматлар кўрсатиши назарда тутилган контрактлар тузган бўлсангиз, ушбу ҳамкорингиз қайси давлат резиденти эканлиги ва ушбу давлат Ўзбекистон билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузган-тузмаганлигини билишингиз зарур. Агар бундай битимга биноан хорижий ҳамкор мамлакатимиз ҳудудида юридик шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан (тўлиқ ёки қисман) озод қилинишга ҳақли бўлса, унинг резидентлигини ҳужжатлар билан тасдиқлашингиз талаб этилади. «Norma Online» эксперти Музаффар МИРЗАҒАНИЕВнинг материалини ўқиб, норезидентлар – юридик шахслар олган даромадлар ва уларни солиқ солишдан озод қилиш имконияти ҳақида маълумотга эга бўласиз.
далее...»»
21.01.2013 Солиқ сиёсати ва янги имкониятлар
Солиқ кодексининг 91-моддасига киритилган ўзгартишга биноан давлат солиқ хизмати органи режали солиқ текшируви ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь куни олдин, тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
далее...»»
15.09.2016 Солиқ сиёсати: ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим омили

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида солиқ тизимини такомиллаштириш ҳамда соддалаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Бунда тараққиётнинг «ўзбек модели» дея дунё эътироф этаётган тадрижий ислоҳотлар муҳим омил бўлди. Натижада солиқ маъмурчилиги шаффофлигини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш борасида муайян ютуқларга эришилмоқда. Зеро, аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳамда изчил ҳаётга татбиқ этилган чора-тадбирлар иқтисодий мустақиллигимизни мустаҳкамлашда ғоят муҳим аҳамиятга эга.


далее...»»
14.09.2020 Солиқ солинадиган айланмалар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Чакана дорихона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Дори воситаларидан ташқари, ҚҚС солинадиган халқ истеъмоли товарлар ҳам реализация қилинади. Бундай чакана савдо қилувчи дорихона учун ҚҚС ҳисоб-китобини жўнатиш бўйича йўриқнома мавжудми?
далее...»»
03.10.2019 Солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш учун қўшимча ҳисобварақ-фактура
Ташкилот – ЯСТ тўловчиси 1.08.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак эди. Июль ойида ҚҚСни ажратиб кўрсатмаган ҳолда товар етказиб бериш учун ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган. 8.08.2019 йилда ДСИ ташкилот 1.07.2019 йилдан ҚҚС ва бошқа умумбелгиланган солиқларни тўловчиси эканлиги ҳақидаги хабарномани жўнатди. Товарнинг умумий қийматидан ҚҚСни ажратиб кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактурага қандай тузатиш киритиш мумкин?
далее...»»
15.09.2020 Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган реализация қилиш айланмалари мавжуд бўлганда узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Асосий воситалар, ўрнатиладиган ускуналар, номоддий активлар ва кўчмас мулк объектлари, ш.ж. қурилиши тугалланмаган объектлардан келгусида ҚҚС солинмайдиган айланмаларда фойдаланилса, санаб ўтилган активлар харид қилинганда ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши керак. Молия вазирлигининг солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи в.б. Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ амалиётда бундай тузатиш қандай киритилиши борасида тушунтириш беради.
далее...»»
27.10.2020 Солиқ солинадиган ва ундан озод этилган айланмалар мавжуд бўлганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Умумий қоидага биноан фақат реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича, айланмаларда фойдаланиладиган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин (СК 266-м. 1-қ. 1-б.). Корхонада солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмалар мавжуд бўлган тақдирда қандай йўл тутиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди.
далее...»»
01.11.2019 Солиқ солинадиган зарар
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланган воситачи воситачилик бўйича 150 000 сўмлик (шу жумладан ҚҚС – 25 000 сўм) товарни реализация қилиш учун олади. Комитент ҳам ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Шартнома шартларига кўра товар олинган нархидан паст нархда сотилган тақдирда, воситачи томонидан комитентга товар олинган тўлиқ қиймат (150 000 сўм) қопланади. Товар 120 000 сўмга сотилган, шу жумладан ҚҚС – 20 000 сўм. Воситачи комитентга товар қиймати – 150 000 сўмни қоплади. Воситачи воситачилик ҳақи тарзида 1 500 сўм миқдорида даромад олди, шу жумладан ҚҚС – 25 сўм. Товар олинган ва реализация қилинган нархлар ўртасидаги фарқ – 30 000 сўм (150 000 – 120 000) воситачи томонидан ўз харажатлари таркибида акс эттирилди. Ушбу вазиятда воситачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Товар олинган нархдан паст нархда реализация қилинганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база юзага келадими?
далее...»»
07.02.2019 Солиқ солинадиган фойда: қайси харажатларни чегирамиз
Улгуржи савдо корхонамиз 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтди. Иш ҳақидан ташқари ходимларнинг озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш учун қўшимча тўловларни жорий этмоқчимиз. 2019 йилда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу қўшимча тўловлар чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?
далее...»»
16.03.2021 Солиқ солинадиган фойдани ўтган йиллардаги зарарлар суммасига қандай камайтириш мумкин
Умумий қоидалар
далее...»»
29.01.2020 Солиқ солинмайдиган кўчмас мулк
2018–2019 йиллар давомида жамиятнинг асосий фаолияти кейинчалик сотиш мақсадида турар жойларни қуриш билан боғлиқ бўлди. Биринчи объект 2018 йилнинг охирида қуриб битказилди, Қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш давлат далолатномаси 20.11.2018 йилда тузилган. 2019 йилда квартираларнинг асосий қисми сотилган. Ҳозирги вақтда 12 та квартира сотилмай қолган. Корхонада 2019 йилда сотилмаган квартиралар бўйича мол-мулк солиғини тўлашга доир мажбуриятлар юзага келадими?
далее...»»
08.10.2019 Солиқ солинмайдиган оборот ҳисобга олинмайди
Корхона ҚҚС тўлашдан озод қилинган тиббиёт учун мўлжалланган товарларни таннархидан паст нархда реализация қилди. Бунда ҚҚС ҳисоблаш ва тўлаш учун солиқ солинадиган база юзага келадими?
далее...»»
09.03.2015 Солиқ солинмайдиган реализация

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхона ўзининг ишлатилган автомобилини бош компаниянинг фармойишига кўра қолдиқ қийматдан юқори нархда ходимга сотяпти. Автомобилни сотишдан олинадиган даромадга солиқ солинадими?


далее...»»
15.07.2024 Солиқ солиш мақсадида амортизация харажатлари қандай аниқланади
  Амортизация қилинадиган активлар Амортизация қилинадиган активларга асосий воситалар ва номоддий активлар киритилади. Солиқ солиш мақсадларида қуйидаги мол-мулк асосий восита (АВ) сифатида эътироф этилади (СК 306-м. 2-қ.) : ● қиймати БҲМнинг 50 баравари миқдоридан юқори бўлган; ● мулк
далее...»»
15.10.2019 Солиқ солиш мақсадида мол-мулкни баҳолаш
Умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан 20% ҚҚСни тўлайдиган корхона хизмат сафари билан келган хорижий инвесторлар яшаши учун қурувчидан квартира сотиб олмоқчи. Қурувчи квартирани 600 млн сўмга сотаяпти, шу жумладан ҚҚС 20%. Корхона бу квартирани кейинчалик сотиб юборади. Корхона сотиб олган квартирани сотишга қарор қилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
11.10.2019 Солиқ солиш мақсадида мол-мулкни баҳолаш
Умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан 20% ҚҚСни тўлайдиган корхона хизмат сафари билан келган хорижий инвесторлар яшаши учун қурувчидан квартира сотиб олмоқчи. Қурувчи квартирани 600 млн сўмга сотаяпти, шу жумладан ҚҚС 20%. Корхона бу квартирани кейинчалик сотиб юборади. Корхона сотиб олган квартирани сотишга қарор қилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
29.04.2020 Солиқ солиш мақсадларида амортизация ¬меъёри
Elcomix-120 бетон ишлаб чиқариш ускунасининг эскириш ставкаси қандай?
далее...»»
31.03.2020 Солиқ солиш мақсадларида дивидендлар қандай ҳисобга олинади
- СКнинг 317-моддаси 24-бандида солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммаси солиқ базасини аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга киради дейилган. Бу ҳисобланган дивидендларга фойда солиғи солиш лозимлигини билдирадими?
далее...»»
13.06.2014 Солиқ солиш тартибини ходимлар сонининг мезони белгилайди
2011 йил ноябрдан бошлаб ходимлар сони 20 киши бўлган корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 51120) лизингга олинган 10 дона «Исузу» русумли автобусларда аҳолига транспорт хизматини (шаҳар атрофида 50 км гача йўловчи ташиш хизмати) кўрсатиб келган. Солиқ тизимини танлашда ходимлар сони мезони ҳар бир фаолият турида меҳнат қилаётганларга нисбатан қўлланадими ёки корхонадаги умумий ходимлар сонигами? Келажакда яна 20 та янги иш ўрни ҳисобига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини ишга туширмоқчимиз. Жами иш ўрни 56 тага етади. Бунда биз қайси солиқ тизимини танлашимиз керак?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика