Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 40 / Бевосита мулоқот

Савдо корхоналарига касаначилар қабул қилинмайди

Корхонамиз Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишни режалаштиряпти. Бош офис Тошкентда жойлашади. Вилоятлар бўйича филиаллар назарда тутилмаяпти. Корхона олдида қуйидаги меҳнат қилиш шартларига (ҳуқуқ ва мажбуриятларига) эга бўлган савдо агентларини бутун республика бўйича танлаб олиш масаласи турибди: ходимнинг доимий яшаш жойи иш жойи деб белгиланади; дорихона муассасаларидаги тушумлар ва қолдиқлар бўйича мониторинг амалга оширилади; рақобат варақлари тузилади; дори воситалари тўғрисида ахборот йиғилади; ТВ, билбордлар бўйича реклама тадбирлари мониторинг қилинади; дорихона муассасаларидан буюртмалар йиғиб, уларга ишлов берилади ҳамда улар бош офисга топширилади ва ҳоказо. Бундай тўпламдаги лавозим мажбуриятларига эга ходимларни касаначилар сифатида қабул қилиб, уларга зарур техник ускуналарни (компьютер, принтер, қоғоз, уяли телефон ва ҳоказо) топширса бўладими? Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман бўлими ушбу тоифани касаначилар тоифасига киритиш мумкин деяпти. Бироқ солиқ органлари аксинча фикрда.

Р.Исаев,

МЧЖ ХК директори.

 

– «Касаначилик» тушунчаси тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахс – касаначининг яшаш жойи бўйича ёки унга ёхуд унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича касаначи томонидан амалга оширилаётган ишни англатади (Касаначилик тўғрисида низом, ВМнинг 11.01.2006 йилдаги 4-сон Қарори билан тасдиқланган).

Мазкур Низом Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида касаначиликни ташкил этиш шартларини, шу жумладан касаначилар билан меҳнат шартномаларини тузиш тартибини, уларга хом ашё ва материаллар бериш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва муҳофаза қилиш, касаначиларни ижтимоий суғурта қилиш тартибини ҳамда касаначилар меҳнатидан фойдаланаётган иш берувчилар учун белгиланган солиқ имтиёзлари қўлланилиши устидан назорат қилиш механизмини белгилайди.

Корхоналарнинг буюртмалари уйда ишлаётган фуқаролар (касаначилар) томонидан меҳнат шартномаси асосида бажарилади. Уларга меҳнат дафтарчаси берилади (агар бўлмаса). Пенсиялар ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлашда ишлаган вақт меҳнат стажига қўшилади (Фармоннинг 2-банди).

Фармоннинг амал қилиши иқтисодиётнинг йирик тармоқлари, биринчи галда транспорт, алоқа, қурилиш ва қурилиш индустриясининг йирик корхоналарига, шунингдек тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат корхоналарига нисбатан ҳам татбиқ этилган.

Товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар 2006 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2019 йилнинг 1 январигача, меҳнат шартномаси асосида касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинган (Фармоннинг 3-банди).

Миллий реестрга киритилган юридик шахслар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларга, агар улар хонадонларда ишловчи (касаначи) жисмоний шахслар билан меҳнат шартномалари тузадиган бўлсалар, Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармонининг амал қилиши татбиқ этилади (Президентнинг 20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон Қарорининг 6-банди).

Сиз кўрсатган савдо агентлари вазифаларининг касаначилар томонидан уйда бажарилиши ва улгуржи савдо корхоналари учун касаначилик меҳнатидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.


Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2402 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика