|
04.12.2019
Импорт қилинганда яроқсиз маҳсулотнинг қайтарилиши
Ташкилот буюртмачига импорт товарни (ёнғин ўчириш асбобларини) 20%лик ставка бўйича ҚҚС билан реализация қилди. Ишлаб чиқариш кафолати – 1 йил. Фойдаланиш чоғида таъмирлаб бўлмайдиган яроқсиз товар аниқланди. Рекламация далолатномаси тузилди. Тайёрловчи завод манзилимизга ушбу товар ўрнига бошқасини юбор¬япти. Уни текинга олдик (сабаби бу кафолатли ҳолат эди), БЮДни расмийлаштирдик ҳамда божхона тўловлари ва ҚҚСни тўладик. Буюртмачига яроқсиз маҳсулотни алмаштириб бердик. 1. Кафолат бўйича импорт товарни бошқасига алмаштиришга буюртмачи билан ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилади? 2. Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? далее...»» |
|
30.04.2025
Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 133-сон буйруғи билан тасдиқланган янги 5-сон БҲМС; ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 6.12.2024 йилдаги 201-сон буйруғи билан тасдиқланган янги 22-сон БҲМС. ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 30.01.2025 йилдаги 228-сон буйруғи; ● ВМнинг 24.02.2025 йилдаги 107-сон қарори. 5-сон ва 22-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга кирганлиги сабабли тавсия ушбу санадан бошлаб амал қилади. далее...»» |
|
03.03.2025
Импорт қилиш чоғида активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
Тавсияга қуйидагилар тасдиқланганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилди: ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 133-сон буйруғига мувофиқ янги 5-сон БҲМС; ● иқтисодиёт ва молия вазирининг 6.12.2024 йилдаги 201-сон буйруғига мувофиқ янги 22-сон БҲМС. Мазкур БҲМСлар 2025 йил 1 январдан кучга кирганлиги муносабати билан тавсия ушбу санадан бошлаб амал қилади. далее...»» |
|
07.12.2020
Импорт қилишда имтиёзлар – фақат янги ускунага
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (27.11.2020 йилдаги 750-сон) билан Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга божхона божи ва ҚҚС бўйича имтиёзлар беришнинг янги механизми жорий этилади. далее...»» |
|
29.12.2025
Импорт қилишда соддалаштирилган тартиб
Импорт қилувчи сифатида биз маҳсулотга миллий мувофиқлик сертификатини олишимиз лозимми? Ёки декларация етарли бўладими? Сертификатлаштиришнинг умумий қоидалари қандай ва бошқа мамлакатлардан келтирилган товарлар учун истиснолар мавжудми? далее...»» |
|
18.01.2021
Импорт қилишда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳисоби
Корхонамиз 2020 йилда четдан импорт қилинган экскаватор учун божхона божи ва ҚҚС тўловидан озод қилинди. Имтиёз мақсадли эмас. Импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинганлик кўринишидаги имтиёз бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
|
16.12.2024
Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
Президент томонидан 10.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-214-сон Фармон имзоланди. далее...»» |
|
19.08.2019
Импорт қилувчи сотиш ҳажмидан қатъи назар ҚҚС тўлайди
Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармони билан белгиланишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан олинган тушум миқдоридан қатъи назар ҚҚС тўловчилари ҳисобланадилар. Ушбу нормани қўллашда кўп саволлар юзага келмоқда. buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов жавоб беради. далее...»» |
|
15.08.2016
Импорт – олиб сотувчида ҳам импорт
Корхона Маҳаллийлаштириш дастури қатнашчиси ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда компонентлардан бири сифатида маҳаллий етказиб берувчидан сотиб олинган импорт хом ашёдан фойдаланишни режалаштиряпмиз. Ушбу етказиб берувчи корхонага ИМ-40 БЮДни ва қуйидаги мазмундаги калькуляцияни тақдим этади: 1) БЮД бўйича божхона (контракт) баҳоси – 1 000 000 сўм; 2) импорт бўйича ҚҚС – 200 000 сўм; 3) божхона расмийлаштируви – 2 000 сўм; 4) савдо устамаси (20%) – 240 400 сўм; жами – 1 442 400 сўм. Маҳаллий етказиб берувчидан импорт хом ашёни сотиб олган ҳолатда маҳаллийлаштириш даражасини ҳисоблаётганда унинг савдо устамасини (20%) импортга киритмай, маҳаллий харажатларга киритиш мумкинми? Ёки бутун сумма импорт хом ашё деб ҳисобланадими? далее...»» |
|
13.09.2020
Импортда ҚҚС: ҳақиқатдан тўлангандан кейин ҳисобга олиш
Корхона 2019 йил 1 октябрдан мотор мойларини импорт қилувчи сифатида ҚҚС тўлайди. Дастлабки импорт етказиб бериш 2019 йил августда амалга оширилган. ИМ 40 режимида БЮД расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 2 ойга божхона тўловларини (бож ва ҚҚС) тўлаш муддатимиз кечиктирилди. Октябрда тўловларни тўладик. 2019 йил декабрда ҳам шундай ҳолат юз берди: 2 ой ичида импортга ҚҚС тўлаш мажбурияти билан товар ИМ 40 режими бўйича божхонадан олинди. Тўловни қисман январда, қолган қисмини эса февралда тўладик. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинган мойларни ҚҚС билан сотаяпмиз. Божхона тўловлари муддати кечиктирилганда импортга ҚҚСни қайси даврда ҳисобга олиш лозим? ҚҚС ҳисобланган ва ИМ 40 БЮДда акс эттирилгандами? Ёки амалда тўлангандан кейинми? далее...»» |
|
16.08.2017
Импортдаги курс фарқи
Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан бозор курси бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади. МЧЖ ҚК хизмат кўрсатувчи банк орқали бозор курси бўйича валюта харид қилади ва қопқоқларни импорт қилади. Банк биржадан ташқари валюта бозорида 1 АҚШ доллари учун 8 500 сўмдан валюта харид қилади + банкнинг 2% воситачилик ҳақи. Бозор ва расмий курс ўртасидаги фарқ 443 971 174,4 сўмни ташкил этади. Бозор курси билан МБ курси ўртасидаги салбий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? У товар қийматига киритиладими? далее...»» |
|
16.03.2021
Импортдан реэкспортга
Товарлар ИМ 40 режимидан реэкспорт режимига расмийлаштириладими? Бир режимдан бошқасига қайта расмийлаштирилаётганда божхонанинг рухсатномаси керак бўладими? Божхона тўловлари ИМ 40 режими чоғида тўлаб қўйилган бўлса нима қилинади? далее...»» |
|
23.07.2025
Импортни назорат қилиш тизими 2
Божхона қўмитасининг маълум қилишича, Европа иттифоқида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб Импортни назорат қилиш тизими 2 (ICS2) жорий этилган, у ЕИга транзит олиб ўтиладиган ёки темир йўл ва автомобиль транспортида экспорт қилинадиган барча товарларга нисбатан қўлланилади. Бу тизим ташувчилардан далее...»» |
|
29.09.2025
Импортни оптималлаштириш ва маҳаллий контентни оширишда илмий ёндашув
Жорий йилнинг 7–9 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Oʻzekspomarkaz» мажмуасида Божхона қўмитаси томонидан маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш мавзусида «Uzbek Import Fair 2025» I халқаро кўргазмаси ташкил этилмоқда. далее...»» |
|
07.05.2013
Импортчи экспортчидан кредит-нота олганда
Ммпорт қилинган товарнинг таннархини шакллантираётганда харид қийматига экспертизадан ўтиш учун танлаб олинган намуналарнинг қиймати ҳамда уни ўтказиш хизматларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар ҳам киритилади. далее...»» |
|
13.04.2015
Имтиёз + компенсация
Ходимимиз Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар иштирокчиси сифатида ойлик даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварини чегириш тарзида ЖШДС бўйича имтиёзга эга. У энг кам иш ҳақининг 45%ига тенг бўлган, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсацияни талаб қилмоқда. Имтиёз эгаси бўлган ходимнинг унга уй-жой-коммунал харажатлар бўйича компенсация тўлаш тўғрисидаги талаби қанчалик қонуний? далее...»» |
|
01.06.2015
Имтиёз амал қиляпти!
Корхонамиз Президентнинг 7.01.2015 йилдаги ПҚ-2282-сон Қарори билан тасдиқланган Дастур доирасида реализация ҳажмлари қисмида ЯСТ бўйича имтиёзга эга. Ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тўғрисидаги низомнинг амал қилиши бизга татбиқ этиладими? далее...»» |
|
05.12.2016
Имтиёз беришни сўраймиз
Корхона Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада келтирилган Рўйхатнинг VII бўлимида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқаради. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ЯСТ бўйича имтиёзни қайси пайтдан бошлаб қўллаши мумкин – 2016 йил бошиданми ёки ариза топширган пайтиданми? далее...»» |
|
03.03.2014
Имтиёз ёлғиз пенсионерга
Ўзим пенсионерман. Менинг уйимга пенсионер ҳисобланмиш хотиним ҳам рўйхатга олинган. Мен уйимга тегишли участкам учун ер солиғи тўлашим керакми ёки йўқми? далее...»» |
|
10.09.2018
Имтиёз ёшга қараб берилмайди
1. Президентнинг ПҚ-2660-сон қарорига мувофиқ Сергелида жойлашган кўчмас мулкнинг ипотека кредитини сўндириш учун 30 ёшдан ошган ходимнинг иш ҳақини ўтказиш мумкинми? 2. ЖШДСни ушлаб қолишдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш мумкинми? 3. Мазкур операцияни расмийлаштириш учун ходим бухгалтерияга қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак? далее...»» |
