Тавсияга қуйидагилар тасдиқланганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилди:
● иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 133-сон буйруғига мувофиқ янги 5-сон БҲМС;
● иқтисодиёт ва молия вазирининг 6.12.2024 йилдаги 201-сон буйруғига мувофиқ янги 22-сон БҲМС.
Мазкур БҲМСлар 2025 йил 1 январдан кучга кирганлиги муносабати билан тавсия ушбу санадан бошлаб амал қилади.
Импорт активларнинг бошланғич қийматини сўмда аниқланг. Бунинг учун уларнинг сотиб олинишини тасдиқловчи дастлабки ҳисоб ҳужжатларида (товар кузатув ҳужжатлари ёки БЮД) кўрсатилган чет эл валютасидаги қийматини активни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасида МБ курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинг (22-сон БҲМС 7-б., 22-сон БҲМСга илова).
Активни тан олишнинг мезонларидан бири – бу унга бўлган мулк ҳуқуқининг берилиши пайтидан ўтиши (ФК 185-м.). У олди-сотди шартномаси асосида аниқланади, етказиб бериш шартлари ва муддатлари Инкотермс атамаларида тартибга солинади.
БЮДни расмийлаштириш санаси активга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиш санаси билан (уни сотиб олиш санаси) ҳар доим ҳам мос келавермайди. Бу шартномада назарда тутилган (Инкотермс) етказиб бериш шартларига боғлиқ.
Етказиб бериш санасига қараб мулк ҳуқуқининг ўтиши қуйидагилар учун тан олинади:
● EXW – товарни етказиб берувчининг заводида юклаш пайти;
● FCA – тарафлар томонидан келишилган жойда товарни ташувчига (агар транспорт харажатларини харидор зиммасига олса) ёки харидорнинг вакилига (агар транспорт харажатларини етказиб берувчи зиммасига олса) бериш чоғида;
● CIP ва DAP – товарни харидорга бериш чоғида, чунки ушбу шартларда транспорт харажатлари етказиб берувчи зиммасида бўлади.
МИСОЛ. Товар божхона расмийлаштирувига қадар қандай ҳисобга олинади
Импорт қилувчи EXW етказиб бериш шартлари бўйича 10 000 доллар суммадаги товарни етказиб берувчининг заводидан олди.
Ташиш ва божхона расмийлаштируви бўйича харажатлар импорт қилувчининг зиммасида.
МБ шартли курси:
● товарни олиш санасида – 12 950 сўм;
● БЮДни расмийлаштириш санасида – 13 000 сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Товар етказиб берувчидан олинди |
129 500 |
2970 |
6010 |
Товар корхонанинг омборига келиб тушди |
129 500 |
2910 |
2970 |
Импорт қилувчи товарни етказиб берувчининг омборидан олаётганлиги сабабли, импорт қилувчининг омборига келиб тушгунга қадар товар 2970-«Йўлдаги товарлар» счётида ҳисобга олинади.
МИСОЛ. Товар божхона расмийлаштирувидан кейин қандай ҳисобга олинади
Импорт қилувчи «CIP – харидорнинг омбори» етказиб бериш шартлари бўйича унинг омборига етказиб берилган товарни 10 000 АҚШ долларига олди.
Етказиб берувчи товарни ташиш ва божхона расмийлаштируви бўйича харажатларни ўз зиммасига олди.
МБ шартли курси:
● БЮДни расмийлаштириш санасида – 12 950 сўм;
● товарни олиш санасида – 13 000 сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Товар омборга келиб тушди |
130 000 |
2910 |
6010 |
Бошланғич қийматга сотиб олиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни ҳам киритинг. Уларга қуйидагилар киради (5-сон БҲМС 11-б.):
● рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божи ва асосий воситаларга бўлган ҳуқуқларни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
● божхона божлари ва йиғимлари;
● активларни сотиб олганлик муносабати билан солиқлар ва йиғимлар (агар улар қоплаб берилмаса);
● сотиб олиш билан боғлиқ бўлган ахборот ва консультация хизматлари харажатлари;
● активларни етказиб бериш хавфини суғурта қилиш бўйича харажатлар;
● активлар сотиб олинадиган воситачиларга ҳақ тўлаш;
● сотиб олиш билан боғлиқ бўлган сертификация харажатлари;
● етказиб бериш, ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва активларни фойдаланишга тушириш харажатлари;
● активларни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
Монтаж қилиниши норезидент томонидан амалга ошириладиган ускуна импорти қандай ҳисобга олинади
Етказиб берувчининг вакиллари томонидан монтаж қилишни талаб қиладиган ускунани импорт қилишда контрактда монтаж қийматини алоҳида кўрсатинг. Бу ускунанинг божхона қиймати ва божхона тўловларини оширмасликка имкон беради. Ускунанинг божхона қийматини аниқлашда монтаж қилишга харажатлар битим нархидан, башарти улар ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан ажратиб олинган бўлса, чиқариб ташланади (БК 305-м.).
Ускунани монтаж қилиш – бу хизматлар кўрсатиш далолатномаси билан тасдиқланиши лозим бўлган хизматлар импортидир. Монтаж қилиш бўйича хизматларга ҚҚС солинади, чунки хизмат кўрсатиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади (СК 241-м.).
Норезидентга тўлов манбаида тўланадиган даромад сифатида унинг даромадидан солиқни ушлаб қолинг (СК 351-м. 1-қ.). Агар Ўзбекистон ва ишлар (хизматлар) бажарувчиси ҳисобланган резидентнинг мамлакати ўртасида Солиқ кодексида назарда тутилганидан бошқача қоида белгиланган бўлса, халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади (СК 2-м. 2-қ.). Сиз, агар халқаро шартномада назарда тутилган бўлса, солиқ солишдан озод қилиш ёки пасайтирилган ставкани қўллаш ҳуқуқига эгасиз (СК 357-м. 5-қ.). Норезидентдан хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўзининг мамлакатида унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилинг (СК 358-м.).
Монтаж қилишни талаб этадиган ускунанинг импорти бўйича контрактда монтаж қилиш хизматининг қийматини алоҳида сатрда кўрсатинг. Ушбу ҳолатда монтаж қилиш ишлари қиймати олиб кириладиган ускунанинг божхона қийматига киритилмайди.
Агар контрактда монтаж қилиш қийматини алоҳида кўрсатмасангиз, бу сизга хизматлар импортидан солиқлар тўлашдан қутулишга имкон бермайди. Бу монтаж қилиш қийматидан солиқларни икки марта – божхона тўловлари ва хизматлар импортидан солиқ тўлашингизни билдиради.
Агар монтаж қилиш қиймати контрактда кўрсатилмаган бўлса, уни бозор қиймати бўйича аниқланг (СК 299-м. 3-қ.). Бунда асос сифатида қуйидагиларни олишингиз мумкин:
● шундай хизматларни етказиб берувчиларнинг нарх маълумотномалари;
● ОАВ маълумотлари;
● биржа маълумотлари;
● статистика органлари маълумотлари.
Импорт бўйича харид қилинадиган АВларни қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи товарнинг кузатув ҳужжатларида (ҳисобварақ-фактура, инвойс, БЮД) кўрсатилган қиймати бўйича кирим қилинг (5-сон БҲМС 13-б.).
Ушбу қийматни МБнинг актив ҳисобга қабул қилинган санадаги курси бўйича аниқланг.
Шу билан бирга, агар сиз бўнакни чет эл валютасида ҳисоблаб ўтказган бўлсангиз, бўнак қисмида АВ қийматини МБнинг бўнак берилган санадаги курси бўйича аниқланг (22-сон БҲМС 12-б.).
Қайтариш мажбуриятимиз берилган бўнаклар номонетар моддаларга киради ва шу боисдан улар қайта баҳоланмайди (22-сон БҲМС 10-б.).
Солиқ агенти норезидентнинг даромадидан ҚҚСни ҳисоблаши, ушлаб қолиши ва тўлаши шарт. Бунда, агар шартнома шартларига мувофиқ ускунани монтаж қилиш бўйича хизматлар чет эл шахслари томонидан ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатиладиган бўлса, харидор солиқни ўз ҳисобидан ҳисоблаши ва тўлаши лозим. Солиқ базаси кўрсатиладиган хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 255-м.).
Агар Ўзбекистоннинг халқаро шартномасига мувофиқ солиқни тўлашдан озод этиш қўлланилмаса, солиқ агенти ҳисобланган импорт қилувчи корхона норезидентнинг даромадидан фойда солиғини ушлаб қолади (СК 351-м. 1-қ., 351-м. 2-қ. 6-б., 353-м.). Етказиб берувчига ускуна қиймати, шу жумладан уни монтаж қилиш қиймати солиқни чегириб ташлаган ҳолда ўтказилади.
МИСОЛ. Импорт ускунасининг хариди қандай ҳисобга олинади
Корхона 200 000 АҚШ доллари қийматидаги ускунани импорт қилди.
Контрактда алоҳида 20 000 АҚШ доллари миқдорида ускунани монтаж қилиш назарда тутилган.
Етказиб берувчи унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилмади.
МБ шартли курси:
● олдиндан тўлов санасида (ускуна қийматидан 50%) – 13 000 сўм;
● ускунанинг келиб тушиш санасида – 12 950 сўм;
● монтаж қилиш бўйича ишларни бажариш тасдиқланган ва якуний ҳисоб-китоб қилиш санасида – 12 900 сўм.
Божхона тўловлари 460 млн сўмни ташкил қилди.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Ускунани етказиб берувчига бўнак ўтказилди (200 000 х 50% х 13 000) |
1 300 |
4320 |
5210 |
Ускуна келиб тушди (1 300 х 1 000 000 + 1 300 х 1 000 000 + 200 000 х 50% х 12 950) |
2 595 |
0720 |
6010 |
Божхона тўловлари акс эттирилди |
460 |
0720 |
6990 |
Бўнак ҳисобга олинди |
1 300 |
6010 |
4320 |
Ускуна монтажга берилди (2 595 + 460) |
3 055 |
0820 |
0720 |
Монтаж қилиш бўйича харажатлар акс эттирилди (20 000 х 12 900) |
258 |
0820 |
6010 |
Норезидент томонидан ускунани монтаж қилиш бўйича бажарилган ишлар қийматидан ҚҚС ҳисобланди (20 000 х 12 900 х 12%) |
30,96 |
0820 |
6410 |
Тўлов манбаида фойда солиғи ҳисобланди (20 000 х 12 900 х 20%)) |
51,6 |
6010 |
6410 |
Етказиб берувчига тўлов амалга оширилди (якуний ҳисоб-китоб) ((220 000 – 100 000 – 20 000 х 20%) х 12 900) |
1 496,4 |
6010 |
5210 |
Курс фарқи акс эттирилди (100 000 х (12 950 – 12 900)) |
5 |
6010 |
9540 |
ТМЗ қандай ҳисобга олинади
Импорт қилинадиган ТМЗни ҳисобга олишда 4-сон БҲМС 3-бобига ва 22-сон БҲМС 3-параграфига амал қилинг.
ТМЗ импортига боғлиқ харажатларни уларни активлар қийматига киритиш пайтигача 1510-«Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш» счётида ҳисобга олишингиз мумкин.
Импорт бўйича сотиб олинадиган ТМЗни уларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи товар кузатув ҳужжатларида (ҳисобварақ-фактура, инвойс, БЮД) кўрсатилган қиймати бўйича кирим қилинг.
Ушбу қийматни МБнинг ТМЗ ҳисобга қабул қилинган санадаги курси бўйича аниқланг.
Шу билан бирга, агар сиз бўнакни чет эл валютасида ҳисоблаб ўтказган бўлсангиз, бўнак қисмида ТМЗ қийматини МБнинг бўнак берилган санадаги курси бўйича аниқланг (22-сон БҲМС 12-б.).
Қайтариш мажбуриятисиз берилган бўнаклар номонетар моддаларга киради ва шу боисдан улар қайта баҳоланмайди (22-сон БҲМС 10-б.).
МИСОЛ. Импорт қилинган материаллар, қўшимча харажатлар ва етказиб берувчи билан ҳисоб-китоблар қандай ҳисобга олинади
Корхона қиймати 50 000 АҚШ доллари бўлган материалларни импорт қилмоқда.
Корхона материалларни Ўзбекистон чегарасигача ташишга 3 000 АҚШ доллари миқдорида тўлов тўлади.
Айрим ҳужжатларнинг мавжуд бўлмаганлиги сабабли материаллар дастлаб 70-«Вақтинча сақлаш» режимига расмийлаштирилди.
Вақтинча сақлаш учун йиғим 570 минг сўмни ташкил қилади.
Импорт режимига расмийлаштиришда божхона тўловлари – 142 100 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 80 850 минг сўм.
МБ шартли курси:
● бўнак (материаллар қийматидан 30%) ва ташиш бўйича хизматларни тўлаш санасида – 13 000 сўм;
● импорт режимига расмийлаштириш, ташишга далолатнома расмийлаштириш ва материаллар учун якуний ҳисоб-китоб қилиш санасида – 12 250 сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Материалларни етказиб берувчига бўнак ўтказилди (50 000 х 30% х 13 000) |
195 |
4310 |
5210 |
Ташиш учун бўнак ўтказилди (3 000 х 13 000) |
39 000 |
4330 |
5210 |
Вақтинча сақлаш учун божхона йиғими акс эттирилди |
0,57 |
1510 |
6990 |
Божхона тўловлари акс эттирилди (142,1 – 80,85) |
61,25 |
1510 |
6990 |
Материалларни импорт қилишда ҚҚС акс эттирилди |
80,85 |
1510 |
6410 |
Ташиш харажатлари акс эттирилди |
39 |
1510 |
6990 |
Юк ташиш бўйича бўнак ҳисобга олинди |
39 |
6990 |
4330 |
Материалларни етказиб берувчига бўнак ҳисобга олинди |
195 |
6010 |
4310 |
Етказиб берувчига товар учун тўлов амалга оширилди (50 000 х 70% х 12 950) |
453,25 |
6010 |
5210 |
Материаллар олинди (195 х 1 000 000 + 50 000 х 70% х 12 950) (648,25 + 39 + 0,57 + 61,25) |
648,25 |
1510 |
6010 |
749,07 |
1010 |
1510 |
Юк Ўзбекистондан ташқарида ташилмоқда, шунинг учун ташиш бўйича хизматлардан ҚҚС тўланмайди (СК 238-м. 1-қ., 241-м. 3-қ. 4–5-б.).
Консигнация шартномаси бўйича ТМЗ импорти қандай ҳисобга олинади
Консигнация шартномаси бўйича сотувчи (консигнант) савдо воситачисининг (консигнатор) омборига товарни етказиб бермоқда, воситачи эса товарни ўзининг номидан ва сотувчининг ҳисобидан сотади. Бунда воситачининг омборига келиб тушган товарга бўлган мулк ҳуқуқи товарни сотиш пайтигача сотувчида қолади. Импорт қилувчи фақатгина импорт товарининг сотувчиси ва харидори ўртасидаги воситачи ҳисобланади.
Агар Сиз товарни консигнация шартномаси бўйича импорт қилаётган бўлсангиз, уни 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари счётида ҳисобга олинг ва ушбу счётдан реализация қилинишига қараб ҳисобдан чиқаринг. Бу импорт қилувчининг харажатлари ҳисобланган божхона тўловларига ҳам тегишли бўлади.
Агар сотувчида (норезидент) товарларни реализация қилишдан даромад юзага келса, сиз солиқ агенти сифатида ушбу даромаддан солиқ ушлаб қолинг. Солиқни ҳар бир шундай даромадни тўлашда ушлаб қолинг (СК 351-м. 1-қ., 351-м. 2-қ. 6-б.). Икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро битим қоидалари амал қилган ҳоллар бундан мустасно. Даромадни норезидентга тўланадиган сумманинг олиб кирилган товарнинг контракт (фактура) қийматидан ошиш сифатида аниқланг. Товарни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда солиқни норезидент томонидан олинадиган бутун суммадан ушлаб қолинг (СК 351-м. 2-қ. 6-б.).
МИСОЛ. Консигнация шартномаси бўйича олиб кирилган товарлар қандай ҳисобга олинади
Корхона консигнация шартномаси бўйича 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни олди.
Ҳисобот даврида 70% товар реализация қилинди.
Реализация қилиш суммаси 7 500 АҚШ доллари + воситачининг ҳақи – реализация қилинган товар улушида контракт бўйича қийматнинг 50%ини ташкил қилди.
Божхона тўловлари (божхона божи ва акциз солиғи) суммаси 50,4 млн сўмни ташкил қилди.
МБ шартли курси:
● бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш пайтида – 12 950 сўм;
● товарни реализация қилиш ва комитент билан ҳисоб-китоб қилиш пайтида – 13 000 сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Консигнация шартномаси бўйича товарлар келиб тушди (10 000 х 12 950) |
129,5 |
004 |
|
Божхона тўловлари ҳисобланди |
50,4 |
3290 |
6990 |
Реализация қилишдан тушум келиб тушди ((7 500 + 10 000 х 70% х 50%) х 13 000) |
143 |
5110 |
6310 |
Консигнантга тўланиши лозим бўлган реализация қилинган товар қийматининг бир қисми акс эттирилди (70%) (7 500 х 13 000) |
97,5 |
4010 |
6990 |
Воситачилик ҳақи суммаси акс эттирилди (10 000 х 70% х 50% х 13 000) |
45,5 |
4010 |
9030 |
Бўнак ҳисобга олинди |
143 |
6310 |
4010 |
Реализация қилинган товарларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди (129,5 х 70%) |
90,65 |
|
004 |
Реализация қилинган товарлар улушига тўғри келадиган божхона тўловлари харажатларга ҳисобдан чиқарилди (50,4 х 70%) |
35,28 |
9430 |
3290 |
Норезидентнинг даромадидан фойда солиғи ушлаб қолинди ((7 500 – 10 000 х 70%) х 13 000 х 20%) |
1,3 |
6990 |
6410 |
Норезидентга товарни реализация қилишдан олинган даромад тўлаб берилди (солиқни чегирган ҳолда) (7 500 х 13 000 – 1,3 х 1 000 000) |
96,2 |
6990 |
5210 |
Божхона тўловлари бўйича харажатларни воситачининг реализация қилинган товар улушидаги молиявий натижаларига киритинг.
Норезидентда 500 АҚШ доллари миқдорида даромад юзага келади, ундан воситачи 20% ставка бўйича тўлов манбаида солиқ ушлаб қолади (СК 351-м. 1-қ., 351-м. 2-б. 6-қ., 353-м.).
Консигнация шартномаси бўйича товарлар реализация қилинганда ҚҚС тўловчи корхонада импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚС ҳисобот даврида реализация қилинган товарлар улушига тўғри келадиган улушда ҳисобга олиш учун қабул қилинади (СК 266-м. 10-қ.).
Агар сизнинг корхонангиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса, уни ҳисоблашда солиқ базасини товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товарга тўғри келадиган улушда камайтиринг (СК 464-м. 2-қ. 2-б.).
Бир нечта турдаги товарларни импорт қилишда харажатлар қандай тақсимланади
Агар сотиб олиш харажатлари муайян импорт қилинадиган товар билан боғлиқ бўлса, уларни товар таннархига киритинг. Бир вақтнинг ўзида бир нечта товарларни импорт қилишда умумий харажатлар юзага келади: ташиш, юклаш-тушириш, сақлаш, суғурта ва б. Умумий харажатларни товарлар таннархига уларнинг қийматига мутаносиб равишда киритинг.
Сотиб олиш харажатларини тақсимлаш тартибини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.
МИСОЛ. Икки турдаги товарни бир вақтнинг ўзида импорт қилишда умумий харажатлар қандай тақсимланади
Корхона бир контракт бўйича 24 300 минг сўм ва 56 700 минг сўм қийматли икки турдаги товарни импорт қилди.
Товарларнинг бири – акцизости товари.
Харажатларнинг тақсимланиши жадвалда кўрсатилган.
Харажат тури |
Сумма, |
1-сон товар (акцизости) |
2-сон товар |
Божхона божи |
(24 300 + 56 700) х 10% = 8 100 |
8100 / 81 000 х 24 300 = 2 430 |
8 100 / 81 000 х 56 700 = 5 670 |
Акциз солиғи |
24 300 х 10% = 2 430 |
2 430 |
– |
ҚҚС |
(81 000 + 8 100 + 2 430) х 12% = 10 983,6 |
(24 300 + 2 430 + 2 430) х 12% = 3 499,2 |
(56 700 + 5 670) х 12% = 7 484,4 |
Божхона йиғими (1 БҲМ 2024 йил 1 октябрдан бошлаб 375 000 сўмни ташкил қилади) |
375 |
375 / 81 000 х 24 300 = 112,5 |
375 / 81 000 х 56 700 = 262,5 |
Сақлаш хизматлари |
2 000 |
2 000 / 81 000 х 24 300 = 600 |
2 000 / 81 000 х 56 700 = 1 400 |
Жами |
23 853,6 |
9 071,7 |
14 816,9 |
Акциз солиғи фақатгина 1-сон товарга тегишли. ҚҚС ҳар бир товар учун ҳисобланади, сабаби 1-сон товар учун солиқ базасига акциз солиғи киритилади, 2-сон товар учун эса йўқ.
Қолган харажатлар (божхона божи ва йиғими, сақлаш хизматлари) икки турдаги товар учун умумий ҳисобланади ва улар ўртасида қийматига мутаносиб равишда тақсимланади.
Брокерлик хизматлари қандай ҳисобга олинади
Божхона брокери – товарни божхона расмийлаштируви бўйича хизмат кўрсатувчи воситачилик ташкилотлари (БК 15-м.). Божхона брокери билан шартномада божхона тўловларини тўлашнинг 2 варианти назарда тутилиши мумкин:
● божхона тўловларини брокер тўлайди, импорт қилувчи корхона эса унга қилинган харажатларни қоплаб беради;
● корхона барча тўловларни ўзининг ҳисобрақамидан мустақил равишда тўлайди, брокер эса фақатгина БЮДни расмийлаштиришда божхонага тўлов ҳужжатларини тақдим қилади.
Брокернинг харажатларини қоплаш суммаси у учун даромад ҳисобланмайди, демак фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромадга киритилмайди (СК 304-м. 11-б., 463-м. 1-қ.).
Брокернинг хизматларини импорт қилинадиган активлар қийматига киритинг.
МИСОЛ. Брокер хизматлари харажатлари қандай ҳисобга олинади
Корхона ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материалларни импорт қилмоқда.
Божхона расмийлаштирувини брокер амалга оширмоқда, унинг ўзи божхона тўловларини тўлайди.
Брокер хизматлари қиймати – 336 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 36 минг сўм. Брокер 3 360 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 1 423 минг сўм миқдорида божхона тўловларини бюджетга тўлади.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
||
Божхона тўловлари ҳисобланди (3 360 – 1 423) |
1 937 |
1010 |
6990 |
ҚҚС акс эттирилди |
1 423 |
4410 |
6410 |
Брокер хизматлари бўйича харажатлар акс эттирилди (336 – 36) |
300 |
1010 |
6990 |
Брокер хизматлари бўйича ҚҚС акс эттирилди |
36 |
4410 |
6410 |
Брокер хизматлари ҳақи тўланди, шу жумладан божхона тўловлари суммалари қопланди (336 + 3 360) |
3 696 |
6990 |
5110 |
Иброҳим АҲМАДХОНОВ,
МҲХС бўйича эксперт,
Татьяна БЕЛОУСОВА,
«Норма» эксперти.