|
07.09.2020
Ижара тўловини беғараз тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари
Корхонада бино ижараси бўйича бир неча ой учун қарздорлик шаклланди. Ижарага олувчи корхона директори ижара тўловини ўзининг ҳисобидан нақд пулда банк кассаси орқали ижарага берувчи юридик шахсга тўлаб берди. Ижарага олувчи корхона пулларни директорга қайтариб бермайди: 1. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Мазкур операция қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади? далее...»» |
|
03.11.2015
Ижара тўловининг солиқ оқибатлари
Ягона ер солиғини тўловчи юридик шахс ўз балансидаги транспорт воситасини ижарага берса ёки бошқа жисмоний, юридик шахслардан ижарага олинган транспорт воситаларини иккиламчи ижарага берса, бюджетга қандай тўловларни амалга оширади? далее...»» |
|
07.07.2014
Ижара тўловининг энг кам миқдорига доир
Мен ўзимга тегишли бўлган “Дамас” автомашинасини транспорт корхоналарига 100 000 сўм ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага бериш бўйича шартнома тузиш учун нотариал идорага бордим. Нотариал идора ходимлари ижара шартномаси 220 000 сўмдан кам бўлмаслиги тўғрисида Адлия вазирлигининг кўрсатмаси борлигини айтишиб, 100 000 сўмга ижара шартномасини расмийлаштиришдан бош тортишди. Мен ижарага беришдан олинган даромаддан даромад солиғини 220 000 сўм ҳисобидан келиб чиқиб тўлаб, ижара шартномасини 100 000 сўмга расмийлаштиришим мумкинми? далее...»» |
|
21.01.2025
Ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш нималарга олиб келади
2025 йилда маҳаллий ҳокимият органларига 27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонуни билан ижара тўлови энг кам ставкаларига 2,0 гача оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилди. Бундай қарорнинг ижобий ва салбий томонларини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА санаб ўтди: далее...»» |
|
13.03.2019
Ижара тўловларидан даромад солиғи
Ижарага берувчи – жисмоний шахс юридик шахсга жойни ижарага беради. Ижара тўлови суммаси 1 кв.м учун 5 000 сўм этиб белгиланган. Ижарага олувчи (юридик шахс) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида тўлаган ҳолда шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ижара тўловини тўлайди. 1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қандай ҳисобланади: 1 кв.м учун 20 000 сўмлик ставкадами ёки 5 000 сўмданми? 2. Ижарага олувчида мол-мулкдан белгиланган ставкалардан паст баҳода фойдаланишдан даромад юзага келадими? далее...»» |
|
18.08.2025
Ижара учун коэффициентлар дифференциаллаштирилди
Корхона ўзига кадастр хужжатлари асосида тегишли бўлган нотурар мол-мулкни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланади. Корхонанинг мол-мулки Тошкент шаҳри 4-зонасида жойлашган бўлиб, ижаранинг энг кам ставкаси 45 000 сўм ва маҳаллий кенгаш қарори билан 1,9 коэффициент қўлланганда 85 500 сўмни ташкил қилади. Лекин июль ойида ижара шартномасини E-ijara тизимидан ўтказаётганда бу ҳудудга энг кам ставка 72 000 сўм қилиб белгиланганлиги кўринди. Коэффициентлар ўзгардими? далее...»» |
|
09.09.2025
Ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш…
Ijara.soliq.uz сайтида ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг унга ўзгартиришлар киритиш зарурияти пайдо бўлиши мумкин. Масалан, хатоларни тузатиш ёки қўшимча шартларни кўрсатиш. Буни қандай тўғри амалга ошириш керак эканлигини тушунтирамиз: далее...»» |
|
30.10.2018
Ижара ҳақини белгилаймиз
Ижарага олинган ускунанинг ижара ҳақини белгилаш регламенти мавжудми? Мисол учун, ускуна умумий қийматининг 5%и. Ёки ижара ҳақи тарафларнинг келишувига кўра белгиланадими? далее...»» |
|
13.09.2020
Ижара ҳақининг минимал миқдорлари нима учун керак
Юридик шахс (МЧЖ) бошқа юридик шахсга (МЧЖ) кўчмас мол-мулкни ижарага бераяпти. Ижара қийматини 2020 йилга белгиланган давлат мулкини ижарага беришнинг минимал ставкаларидан паст бўлмаган миқдорда белгилаш тавсия этилган. Уларга асосан бино ва иншоотлар бўйича базавий ижара ҳақи ставкалари ҳисобланади. 1. Хусусий ташкилот кўчмас мулкни ижарага бериш қийматини ҳисоблашда коэффициентларни қўлламасликка ҳақлими? 2. Коэффициентлар қўлланмасдан ҳисобланган, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солишда оқибатлар юзага келмайдими? далее...»» |
|
06.08.2013
Ижара ҳисоби қандай юритилади?
Бино-иншоотлар ижарага олинган ва ижарага берилган ҳолларда улар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши тўғрисида тушунтириш берсангиз. далее...»» |
|
17.07.2017
Ижара: даромадлардан ушланадиган фоиз аҳамиятга эга
Ўзбекистонда кўчмас мулкни ижарага берувчиларнинг 4 тури мавжуд: ● жисмоний шахслар; ● нодавлат кўчмас мулкка эга бўлган юридик шахслар; ● давлат мулкини ижарага берувчи юридик шахслар – Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари; ● юридик шахслар – бозорлар ёки савдо комплекслари (муассисларидан бири – устав фондидаги улуши камида 51% бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи). Улар ижара даромадига солиқ солишнинг ўз шартларига эга. Ижарага берувчиларнинг ҳар бир тури учун қонун ҳужжатларида белгиланган кўчмас мулкни ижарага беришга доир талаблар ва даромадларга солиқ солиш тартибини батафсил кўриб чиқамиз. далее...»» |
|
18.03.2017
Ижара: тўловлар бўйича фарқни акс эттириш
ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илованинг ¬060-сатрида ижара тўловининг ошиш суммасини акс эттирамиз. Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўловининг шартномада белгиланган ижара тўловидан ошиш суммаси бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади? далее...»» |
|
29.04.2020
Ижарага беришда жисмоний шахсда ЖШДС
Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Корхонада жорий ой учун ижара ҳақини тўлашда вақтинчалик қийинчиликлар бўляпти, у тўловни 3 ойдан кейин тўлай олиши мумкин. Ижара тўловлари тўланиши учун ҳисобланадиган, бироқ ҳисоб ойида тўланмайдиган тақдирда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида ижара бўйича даромадлар қандай тартибда акс эттирилади? далее...»» |
|
19.12.2016
Ижарага беришда ҚҚСни ҳисобга киритиш
ЯСТ тўловчи корхона (ижарага берувчи) ҚҚС тўловчи корхонага (ижарага олувчига) ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда ижара шартномасига биноан тегишли ҳошияларда электр энергияси, коммунал ва коммуникация хизматлари бўйича ҚҚС суммасини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ижарага олувчи ҚҚС Ҳисоб-китобига 7-илова – Харид реестрини тўлдиришда нимани кўрсатиши керак: ижарага берувчининг номи ва СТИРними ёки электр энергияси, коммунал ва коммуникация хизматларини етказиб берувчи корхоналарнинг номи ва СТИРними? далее...»» |
|
24.11.2015
Ижарага беришди ва реконструкция қилишни топширишди
Қурилиш материалларини демонтаж қилиш, уларни омборга кирим қилиш ва кейинчалик реализация қилиш чоғида қурилиш материаллари чиқишини расмийлаштириш тартиби қандай? далее...»» |
|
11.02.2020
Ижарага берувчи ва унинг солиқлари
2020 йилда юридик шахсга мол-мулкини оператив ижарага берган жисмоний шахс – резидент даромад солиғини тўлаган тақдирда, ушбу юридик шахс солиқ агенти ҳисобланадими? Ёки йил охирида жисмоний шахснинг ўзи бундай даромадларни декларациялаши лозимми? далее...»» |
|
08.03.2025
Ижарага берувчи коммунал хизматлар суммасидаги ҚҚСни ҳисобга оладими?
Корхонамиз омборхоналарни ижарага бериш билан шуғулланади. Ҳар бир омборхона учун алоҳида ҳисоблагичлар (электр энергия, совуқ сув) ўрнатилган. Ҳар ойнинг охирида ҳудудий коммунал хўжаликлардан корхонамизга жами сарфланган коммунал ресурслар учун ҳисобварақ-фактура юборилади. Биз ушбу ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган суммаларни омборхоналарга ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичларига асосан омбордан фойдаланувчиларга пропорционал равишда тақсимлаб ҳисобварақ-фактура юборамиз. Ушбу ҳолатда биз ҳудудий коммунал хўжаликлари томонидан юборилган фактурадаги ҚҚС суммасини ҳисобга оламизми? ҚҚС ҳисоботи топшириш вақтида тўланадиган ҚҚСдан ушбу кирувчи ҚҚС чегириб қолинадими? Агарда мумкин бўлса қандай асосга кўра? далее...»» |
|
01.12.2020
Ижарага берувчи коммунал хизматлар ҳисобини қандай юритади
Ҳисобот даврининг қизғин палласида бухгалтерларда саволлар туғилади: ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар (сув, электр энергияси, газ) суммасига ЭҲФ қандай расмийлаштирилади, ҚҚС қандай ҳисобланади ва ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади. Уларга жавоб беришни buxgalter.uz «Norma» компанияси эксперти ¬Ирина АХМЕТОВАдан илтимос қилди: далее...»» |
|
11.04.2018
Ижарага берувчи – жисмоний шахс бўлса
Корхоналар нафақат юридик, балки жисмоний шахслардан ҳам хоналарни ижарага оладилар. далее...»» |
|
02.03.2015
Ижарага берувчидан даромад солиғи
Агар декабрь ва январь учун тўлов ҳақиқатда январда амалга оширилган бўлса, 2014 йил декабри ва 2015 йил январи учун мол-мулк ижарасидан ЖШДС қандай белгиланган энг кам ставкада ушланиши ва ўтказилиши керак? далее...»» |
