Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби тўлиқ ЭҲФ асосида тўлдирилади. Оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг минимал ставкалари ва шартномавий ижара тўлови ўртасидаги фарқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 0205-сатрида акс этиши учун бу суммага бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш керак. Лекин биз қайси ЭҲФни расмийлаштириш кераклигини тушуна олмаяпмиз. Бошқа даромадлар учун ЭҲФ тегишли МХИКга эга эмас.
– Ижара тўловининг минимал ставкалари (агар улар ўрнатилган бўлса, оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда) ЖШДС, айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи ва ҚҚСни ҳисоблаш мақсадида ижаранинг бозор қиймати деб тан олинади.
Ҳақиқатан ҳам, айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ЭҲФ, шу жумладан бир томонлама ЭҲФ асосида шакллантирилади.
Кўриб чиқилаётган вазиятда ижара тўлови – белгиланган ставкалардан паст бўлгани сабабли, хўжалик юритувчи субъект кўчмас мулкни бозор қийматидан паст нархда ижарага бераётган ҳисобланади. Фарқ суммасига у «бозор қийматидан паст нархда реализация қилиш» турида бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириши, МХИКни эса ижарачига тақдим этиладиган ижара тўлови бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилганини танлаши керак.
ТОВАРНИ МАРКЕТПЛЕЙС ОРҚАЛИ СОТИШ ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ
Корхона маркетплейс орқали чакана савдода бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарларни сотади. Пуллар комиссион ҳақ чегирилган ҳолда келиб тушади. Комиссион ҳақ суммасига маркетплейс ЭҲФ тақдим этади. Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?
– Кўриб чиқилаётган вазиятда товар харидори маркетплейс билан бўлиб-бўлиб ҳисоб-китоб қилади, бу – харидор ва маркетплейс ўртасидаги муносабатлар. Маркетплейс эса корхона билан товар учун дарҳол тўлиқ ҳисоб-китоб қилади, бунда ўзининг комиссион ҳақини ушлаб қолади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Товар реализация қилинди |
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» (ҚҚС) |
Маркетплейснинг комиссион ҳақи тан олинди |
9410 «Сотиш харажатлари» 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар (турлари бўйича)» (агар маркетплейс ҚҚС тўловчи бўлса) |
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» (ёки 6990 «Бошқа мажбуриятлар») |
Қарздорлик ҳисобига комиссион ҳақ ҳисобга олинди |
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» (ёки 6990 «Бошқа мажбуриятлар») |
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
Маркетплейсдан тўлов келиб тушди |
5110 «Ҳисоб-китоб счёти» |
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
Тавсияга янги БҲМСлар тасдиқланиши муносабати билан ўзгартиришлар киритилди:
● иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.11.2024 йилдаги 191-сон буйруғига мувофиқ 21-сон БҲМС;
● иқтисодиёт ва молия вазирининг 6.12.2024 йилдаги 201-сон буйруғига мувофиқ 22-сон БҲМС.
Мазкур БҲМСлар 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киргани сабабли тавсия шу санадан амал қилади.
Карта ҳисобрақами нима
Карта ҳисобрақами – банк картаси орқали пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобрақами (Низом 1-б., 3.04.2021 й. АВ рўйхат рақами 3294).
Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз (Низом 16-б., 3.04.2021 й. АВ рўйхат рақами 3294):
● пул маблағларини карта ҳисобрақамига кирим қилиш;
● ундан шартномалар, хизмат сафарлари, хўжалик ва бошқа харажатлар учун тўлаш;
● банк картасининг эмитенти билан тузилган шартномада кўрсатилган ва тегишли карта ҳисобрақамидан ўтказиш учун рухсат этилган бошқа операцияларни амалга ошириш.
Карта ҳисобрақами талаб қилиб олингунча исталган депозит ҳисобрақамидан тўлов топшириқномаси асосида тўлдириш мумкин.
Корпоратив банк картаси орқали тўлов амалга оширилганида қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак
Банк карталари орқали амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисобот ҳужжатлари сифатида қуйидагилар хизмат қилади (Низом 21-б., 3.04.2021 й. АВ рўйхат рақами 3294):
● тўлов терминали квитанцияларининг асл нусхалари;
● электрон чеклар;
● электрон тижорат битимларидаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи хабарлар ва бошқа усуллар;
● ҳисобварақ-фактуралар (инвойслар);
● бошқа ҳужжатлар.
Банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китобларни қоғозда (слип, чеклар) ёки электрон шаклда бошқа маълумотномалар билан тасдиқланг. Маълумотномалар банк карталари орқали амалга оширилган операциялар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олиши керак (Низом 24-б., 3.04.2021 й. АВ рўйхат рақами 3294).
Валюта корпоратив картасидан нималарга тўлов қилиш мумкин
Валюта ҳисобрақамлари – бу Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобрақамлардир (Қоидалар 1-б., 31.08.2020 й. АВ рўйхат рақами 3281).
Валюта ҳисобрақамларидаги маблағлардан сиз қуйидаги мақсадларда фойдаланишингиз мумкин (Қоидалар 15-б., 31.08.2020 й. АВ рўйхат рақами 3281):
● ички валюта операциялари учун;
● жорий халқаро операциялар учун;
● капитал ҳаракатига оид операциялар учун;
● хизмат сафари харажатлари учун, шу жумладан нақд шаклда фойдаланилиши мумкин.
Жорий халқаро операцияларга қуйидагилар киради (6.12.2001 йилдаги 841-XII-сон ЎРҚ, 15-м.):
● ташқи савдони, бошқа жорий фаолиятни юритиш, шу жумладан хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) муносабати билан тўланиши лозим бўлган барча тўловлар;
● фоизлар ва бошқа даромадлар шаклида, шу жумладан банк омонатлари, кредитлар, лизинглар, шунингдек бошқа инвестициялардан олинадиган соф даромад шаклидаги (масалан, дивиденд) тўловлар;
● кредитни (заёмни) тўлаш даврида қарзнинг олинган, шартномада кўрсатилган тўлаш даврлари сонига нисбати сифатида ҳисоб-китоб қилинган қисмининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги суммани тўлаш;
● носавдо тусидаги пул ўтказмалари.
Жорий халқаро операциялар ҳамда улар билан боғлиқ ҳолда чет эл валютасини резидентлар ва норезидентлар томонидан сотиб олиш ёки сотиш чекловларсиз амалга оширилади.
Хорижий валютадаги корпоратив картадан хизматлар учун ҳақ тўлаш жорий фаолият билан боғлиқ тўловлар ҳисобланади, жорий халқаро операцияларга тааллуқли ва тегишинча, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган.
Юридик шахсларнинг хорижий валютадаги банк карталаридан Ўзбекистондан ташқарида савдо характерига эга бўлмаган мақсадларида валюта операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин (3.04.2021 й. АВ рўйхат рақами 3294, 19-б.).
Импорт шартномалари бўйича тўловларни валюта корпоратив картасидан амалга ошириш мумкинми
Норезидентдан хизмат харид қилиш – бу хизматларни импорт қилиш. Ишлар (хизматлар) импорти – бу хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг хўжалик субъектига иш (хизмат)ларни бажариш (кўрсатиш)дир, улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар (14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚга 1-илова 2-б.). Қонун ҳужжатларида ташқи савдо операциялари юзасидан мониторингни валюта назорати органлари ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга ошириш назарда
тутилган (21.07.2014 йилдаги 199-сон ВМҚ 2-б.).
Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари, шунингдек электрон тижорат орқали амалга ошириладиган 5 минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилмайди (21.07.2014 йилдаги 199-сон ВМҚ 3-1-б.).
Шунинг учун ишлар (хизматлар) импорти шартномаси Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатга олиниши шарт.
2023 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш харажатлари бўйича тўловларни чет эл валютасидаги корпоратив карталар орқали календарь ойида 5 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда, ушбу тўловлар тўғрисидаги маълумотларни ТСОЯЭАТга киритган ҳолда тўлашга рухсат берилди (19.05.2023 йилдаги 207-сон ВМҚ 2-б.). Бунда шартнома тузиш мажбурий эмас.
Реклама битими ташқи савдо операциялари доирасида хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш юзасидан шартнома тузмаган ва тўловларни чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида амалга оширган ҳолда оммавий офертага асосан тузилади (14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚга 1-илова 2-б.).
Шундай қилиб, норезидентларнинг хизматларига чет эл валютасида корпоратив карта орқали тўлов амалга оширилганда қуйидаги шартларга амал қилиш лозим:
● хизматлар кўрсатиш учун импорт шартномасини тузиш ва уни ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш;
● шартномада ҳисоб-китобларни валюта корпоратив карта орқали амалга ошириш тартибини кўрсатиш;
● норезидент томонидан хизматлар кўрсатишга оид мажбуриятлар бажарилгани ҳақида ҳисобот берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш.
2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар тажриба-синов тариқасида IT-парк резидентларига қуйидаги барча шартлар бажарилган ҳолларда корпоратив банк карталари орқали реклама хизматлари учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилади (14.10.2024 йилдаги ПФ-157-сон, 3-б.):
● 100 млн дан ортиқ аудиторияга эга Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги хорижий ахборот ресурслари ва тизимлари (шу жумладан веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар) реклама хизматларидан фойдаланилганда. Ушбу ресурслар ва тизимлар рўйхати Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган;
● календарь йил давомида экспорт тушумларининг 10% доирасида, бироқ 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
● реклама хизматлари бўйича тўловлар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган тақдирда.
Ушбу тажриба-синов натижалари асосида корпоратив банк карталари орқали реклама хизматлари учун тўловларнинг рухсат этиладиган юқори миқдорлари келгусида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида белгилаб борилади.
Валютада корпоратив банк картаси орқали ҳисоб-китобларни қандай ҳисобга олиш лозим
Счётлар режасида валюта корпоратив картаси бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш учун махсус ҳисоб счёти мавжуд эмас. Одатда, корпоратив карта бўйича ҳисобга олиш 5500-«Банкдаги махсус ҳисобрақамлардаги пул маблағлари ҳисоб-китобини ҳисобга олиш» счётларида юритилади.
Сиз ўз ҳисобрақамлар иш режангизга алоҳида счёт, масалан, 5540-«Валюта корпоратив картаси» счётини киритишингиз мумкин.
Ҳисоб-китобда валюта КПКга оид операцияларни пул маблағларининг ҳаракатини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар, шунингдек ҳисобдор шахс ҳисоботи асосида акс эттиринг.
Ҳисоботни эркин шаклда тузиш ёки бўнак ҳисоботининг шаклидан фойдаланиш мумкин.
Хўжалик операцияларини содир этиш санасида монетар моддаларни чет эл валютасида ва зарур ҳолларда ой охирида Марказий банкнинг курси бўйича қайта баҳолашни унутманг (22-сон БҲМС 8–9-б.).
Бунда қуйидагилар номонетар моддаларга киритилади, демак, қайта баҳоланмайди (22-сон БҲМС 10-б.):
● қайтариш мажбуриятисиз олинган бўнаклар;
● қайтариш ҳуқуқисиз берилган бўнаклар.
Бухгалтерия ҳисобида валюта корпоратив картасига оид харажатларни қуйидагича акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Валюта корпоратив картасига пул маблағлари ўтказилди |
5540 |
5210 |
Ишлар, хизматлар импортига пул тўланди |
4200 |
5540 |
Корпоратив картадан тўланган харажатлар суммаси ҳисобдор шахс ҳисобидан чиқарилди |
2010 |
4200 |
Курсдаги ижобий фарқ акс эттирилди |
5540 |
9540 |
Курсдаги салбий фарқ акс эттирилди |
9620 |
5540 |
МИСОЛ. Хизматлар импортига валюта корпоратив картаси орқали пул тўлашнинг ҳисобини қандай юритиш керак
Ҳисобот ойида корхона:
● валюта корпоратив картасига 500 АҚШ доллари ўтказди;
● норезидентга реклама хизматлари учун – 200 АҚШ доллари тўлади.
АҚШ долларининг шартли курси:
● картага маблағлар туширилган санада – 12 950 сўм;
● рекламага пул тўланган ва ҳисобдор шахснинг ҳисоботи тақдим этилган санада (кўрсатилган хизматлар далолатномасини имзолаш) – 13 000 сўм;
● ҳисобот ойи охирида – 13 050 сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, |
Доллар курси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
дебет |
кредит |
|||||
Валюта корпоратив картасига пул маблағлари ўтказилди |
500 |
12 950 |
6 475 000 |
5540 |
5210 |
Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси |
Реклама ҳақи тўланган санада курсдаги фарқ акс эттирилди |
500 |
13 000 – 12 950 = 50 |
25 000 |
5540 |
9540 |
|
Сайт орқали реклама хизматларига ҳақ тўланди |
200 |
13 000 |
2 600 000 |
4230 |
5540 |
Реклама битими, тўлов ҳақидаги электрон маълумотноманинг қоғоздаги нусхаси |
Реклама харажатлари суммаси ҳисобдор шахс ҳисобидан чиқарилди |
200 |
13 050 – 13 000 = 50 |
15 000 |
9410 |
4230 |
Ҳисобдор шахс ҳисоботи |
Ой охирида курсдаги фарқ акс эттирилди |
500 – 200 = 300 |
13 050 – 13 000 = 50 |
15 000 |
5540 |
9540 |
|
Гўзал ИСЛОМОВА,
Надежда ГУШЧИНА,