Norma.uz
СБХ
05.09.2017 Идишларни ҳисобга олиш жиҳатлари
Текширувчида савол юзага келди: Алкоголь идишлари ҳисобини қандай юритасиз? Товарни идишсиз қуйиб сотасиз, идиш билан кирим қиласиз. Юкхатларда идишларнинг қиймати алоҳида кўрсатилмайди. Идишлар оддийгина утиллаштирилади. Ушбу ҳолат бўйича қандайдир нормативлар борми? Қайтарилмайдиган идишлар қийматини бухгалтерия ҳисобининг алоҳида счётларида ҳисобга олиш ва алкоголь қаҳвахонада (ИФУТ коди – 56100) қуйиб сотилганда уларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш зарурми?
далее...»»
29.11.2017 Ие, мебель қани?
Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган юк ташувчилар тегишли божхона органларига товарлар тўғрисидаги маълумотларни, хусусан, уларнинг номи, миқдори, вазни ва қиймати, тегишли товар кодлари ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт. Бу юртимизга қалбакилаштирилган товарлар олиб кирилишининг олдини олиш учун кўриладиган муҳим тартиб-таомилдир.
далее...»»
29.09.2015 Ижара асосий фаолиятимиз

Енгил автомобилни ижарага беришдан олинган даромадларга қандай қаралади – хизматлар реализациясидан даромадлар сифатидами ёки бошқа даромадлар дебми? Уларни ЯСТ ҳисоб-китобида қандай қилиб тўғри акс эттириш керак?


далее...»»
14.12.2020 Ижара бўйича имтиёзлар кимларга берилган
Президентнинг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон) билан 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахсларга имтиёзлар тақдим этилган. Уларнинг амалда қўлланилиши норезидент жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этиладими деган саволни келтириб чиқарди. Buxgalter.uz Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасида қуйидаги саволларга тушунтириш олди: ● кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадга, агар норезидент жисмоний шахсга шундай даромад тўланадиган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилиши мумкинми; ● бинолар ва автомобиль транспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилиши норезидент жисмоний шахсларга ҳам тааллуқлими?
далее...»»
08.03.2025 Ижара даромадидан ЖШДСни ким тўлайди

2024 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага бериш, шунингдек нотурар ва турар жойларни текин фойдаланишга бериш даромадларини солиққа тортиш мақсадида, 1 кв.метр учун ижара тўловининг минимал қиймати қўлланилади. 2025 йилдан минимал ставкаларга оширувчи коэффициентлар қўшилди. Тошкент шаҳри учун – ер солиғини ҳисоблаш мақсадида белгиланган зоналар бўйича. Регуляторнинг етарли даражада тушунтиришлари йўқлиги ижарага берувчи жисмоний шахс, ижарачи эса юридик шахс бўлган ҳолларда хоналар ижараси шартномаларини тузишда низоларга олиб келди. Вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:


далее...»»
03.12.2018 Ижара ёки текин фойдаланиш: қай бири афзал?
Жисмоний шахс мулкида хусусий уй бор, унинг бир қисми нотурар жой этиб расмийлаштирилган. Хорижий фирма ваколатхонаси билан ижара шартномаси ёки ссуда (текин фойдаланиш) шартномаси тузмоқчи. Иккала ҳолда қандай солиқлар солинади?
далее...»»
08.03.2025 Ижара тўлови ижаранинг энг кам ставкасидан кам бўлса, ЖШДС қандай ҳисобланади?
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга 8-иловага мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2025 йилда Тошкентда нотурар жойни ижарага беришда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси – 45 000 сўм. Нотурар жойни ижарага беришдан олинган даромад бўйича солиқ 45 000 сўм ставкадан 2 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланадими? Яъни, 90 000 сўм энг кам ставкани хона майдонига кўпайтирган ҳолдами?
далее...»»
08.03.2025 Ижара тўлови фарқига бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби тўлиқ ЭҲФ асосида тўлдирилади. Оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг минимал ставкалари ва шартномавий ижара тўлови ўртасидаги фарқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 0205-сатрида акс этиши учун бу суммага бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш керак. Лекин биз қайси ЭҲФни расмийлаштириш кераклигини тушуна олмаяпмиз. Бошқа даромадлар учун ЭҲФ тегишли МХИКга эга эмас.
далее...»»
27.02.2019 Ижара тўлови энг кам миқдордан паст бўлганда
Корхона 2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан ҚҚСни (20%) тўлашга ўтди. Асосий фаолият тури – нотурар жойларни ижарага бериш. 2019 йилда тузилган айрим шартномаларда 1 кв.м учун белгиланган ижара тўлови Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарорига кўра белгиланган Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ставкаси миқдоридан паст. Ташкилотимиз ушбу фарқдан 2019 йил якунлари бўйича қандай солиқларни (ҚҚС, фойда солиғи ва бошқалар) қўшимча ҳисоблашига тўғри келади?
далее...»»
07.09.2020 Ижара тўловини беғараз тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари
Корхонада бино ижараси бўйича бир неча ой учун қарздорлик шаклланди. Ижарага олувчи корхона директори ижара тўловини ўзининг ҳисобидан нақд пулда банк кассаси орқали ижарага берувчи юридик шахсга тўлаб берди. Ижарага олувчи корхона пулларни директорга қайтариб бермайди: 1. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Мазкур операция қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?
далее...»»
03.11.2015 Ижара тўловининг солиқ оқибатлари

Ягона ер солиғини тўловчи юридик шахс ўз балансидаги транспорт воситасини ижарага берса ёки бошқа жисмоний, юридик шахслардан ижарага олинган транспорт воситаларини иккиламчи ижарага берса, бюджетга қандай тўловларни амалга оширади?


далее...»»
07.07.2014 Ижара тўловининг энг кам миқдорига доир
Мен ўзимга тегишли бўлган “Дамас” автомашинасини транспорт корхоналарига 100 000 сўм ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага бериш бўйича шартнома тузиш учун нотариал идорага бордим. Нотариал идора ходимлари ижара шартномаси 220 000 сўмдан кам бўлмаслиги тўғрисида Адлия вазирлигининг кўрсатмаси борлигини айтишиб, 100 000 сўмга ижара шартномасини расмийлаштиришдан бош тортишди. Мен ижарага беришдан олинган даромаддан даромад солиғини 220 000 сўм ҳисобидан келиб чиқиб тўлаб, ижара шартномасини 100 000 сўмга расмийлаштиришим мумкинми?
далее...»»
21.01.2025 Ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш нималарга олиб келади
2025 йилда маҳаллий ҳокимият органларига 27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонуни билан ижара тўлови энг кам ставкаларига 2,0 гача оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи берилди. Бундай қарорнинг ижобий ва салбий томонларини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА санаб ўтди:
далее...»»
13.03.2019 Ижара тўловларидан даромад солиғи
Ижарага берувчи – жисмоний шахс юридик шахсга жойни ижарага беради. Ижара тўлови суммаси 1 кв.м учун 5 000 сўм этиб белгиланган. Ижарага олувчи (юридик шахс) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида тўлаган ҳолда шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ижара тўловини тўлайди. 1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қандай ҳисобланади: 1 кв.м учун 20 000 сўмлик ставкадами ёки 5 000 сўмданми? 2. Ижарага олувчида мол-мулкдан белгиланган ставкалардан паст баҳода фойдаланишдан даромад юзага келадими?
далее...»»
30.10.2018 Ижара ҳақини белгилаймиз
Ижарага олинган ускунанинг ижара ҳақини белгилаш регламенти мавжудми? Мисол учун, ускуна умумий қийматининг 5%и. Ёки ижара ҳақи тарафларнинг келишувига кўра белгиланадими?
далее...»»
13.09.2020 Ижара ҳақининг минимал миқдорлари нима учун керак
Юридик шахс (МЧЖ) бошқа юридик шахсга (МЧЖ) кўчмас мол-мулкни ижарага бераяпти. Ижара қийматини 2020 йилга белгиланган давлат мулкини ижарага беришнинг минимал ставкаларидан паст бўлмаган миқдорда белгилаш тавсия этилган. Уларга асосан бино ва иншоотлар бўйича базавий ижара ҳақи ставкалари ҳисобланади. 1. Хусусий ташкилот кўчмас мулкни ижарага бериш қийматини ҳисоблашда коэффициентларни қўлламасликка ҳақлими? 2. Коэффициентлар қўлланмасдан ҳисобланган, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солишда оқибатлар юзага келмайдими?
далее...»»
06.08.2013 Ижара ҳисоби қандай юритилади?
Бино-иншоотлар ижарага олинган ва ижарага берилган ҳолларда улар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши тўғрисида тушунтириш берсангиз.
далее...»»
17.07.2017 Ижара: даромадлардан ушланадиган фоиз аҳамиятга эга
Ўзбекистонда кўчмас мулкни ижарага берувчиларнинг 4 тури мавжуд: ● жисмоний шахслар; ● нодавлат кўчмас мулкка эга бўлган юридик шахслар; ● давлат мулкини ижарага берувчи юридик шахслар – Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари; ● юридик шахслар – бозорлар ёки савдо комплекслари (муассисларидан бири – устав фондидаги улуши камида 51% бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи). Улар ижара даромадига солиқ солишнинг ўз шартларига эга. Ижарага берувчиларнинг ҳар бир тури учун қонун ҳужжатларида белгиланган кўчмас мулкни ижарага беришга доир талаблар ва даромадларга солиқ солиш тартибини батафсил кўриб чиқамиз.
далее...»»
18.03.2017 Ижара: тўловлар бўйича фарқни акс эттириш
ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илованинг ¬060-сатрида ижара тўловининг ошиш суммасини акс эттирамиз. Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўловининг шартномада белгиланган ижара тўловидан ошиш суммаси бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
29.04.2020 Ижарага беришда жисмоний шахсда ЖШДС
Корхона жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Корхонада жорий ой учун ижара ҳақини тўлашда вақтинчалик қийинчиликлар бўляпти, у тўловни 3 ойдан кейин тўлай олиши мумкин. Ижара тўловлари тўланиши учун ҳисобланадиган, бироқ ҳисоб ойида тўланмайдиган тақдирда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида ижара бўйича даромадлар қандай тартибда акс эттирилади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика